UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  28 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  347 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  26 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  6 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  19 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

Суперлига. Азиз Амоновнинг дубли "Локомотив"га "Насаф" устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

Суперлига. Азиз Амоновнинг дубли "Локомотив"га "Насаф" устидан ғалаба келтирди

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.


ЛОКОМОТИВ – НАСАФ 2:0
30 июль 2021 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 20:00 (Спорт ТВ)
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Фарруҳ Янсупов
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
VAR ассистент: Тимур Гайнулин
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар:
Жаҳонгир Раҳматуллаев 

Гол: Азиз Амонов 13, 37 2:0

"Локомотив": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Ислом Қобилов, 5. Кахи Махарадзе, 20. Жалолиддин Жумабоев, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 37. Шерзод Файзиев, 21. Ғулом Ҳайдар Гулямов, 19. Жасур Жалолиддинов , 14. Азиз Амонов, 17. Санжар Қодирқулов, 77. Диёр Туропов

Захира: 35. Жавоҳир Илёсов, 4. Дилшод Комилов, 7. Садриддин Абдуллаев, 8. Жавоҳир Сидиков, 9. Жавоҳир Алижонов, 27. Ислом Рашидхонов, 54. Игор Чикризов, 94. Хуршид Муҳторов, 31. Жавоҳир Абдуалимов

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 6. Муродбек Раҳматов, 8. Дилшод Саитов, 15. Жўрабек Маннонов, 19. Ҳусаин Норчаев, 20. Суҳроб Нуруллоев, 70. Абубакр-Ризо Турдалиев, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 92. Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 13. Азамат Сойибов, 2. Алибек Давронов, 7. Дониёр Нарзуллаев, 18. Баҳром Абдураҳимов, 28. Сардор Саъдуллаев, 50. Шоҳмалик Комилов, 71. Жасур Жумаев, 99. Андрия Калудерович.



ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Локомотив" - "Насаф", 2:0

90+7. ОГОХЛАНТИРИШ. Зокир Қодиров Марко Станоевичга сариқ карточка кўрсатди. 

90+3. ЎЗГАРИШ. "Локомотив", Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Жавоҳир Алижонов, иккинчи бўлимда майдонга тушган Жавоҳир Сидиқов ўрнига Жавоҳир Абдуалимов майдонга тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берилди. 



89. ЧЕТЛАТИШ. Бош ҳакам Зокир Қодиров ВАР`га мурожаат қилгач Баҳром Абдураҳимовга Шуҳрат Муҳаммадиевга нисбатан ўта қўпол ўйнагани учун қизил карточка кўрсатди. 

82. Иккинчи бўлим бироз зерикарли ўтмоқда. Темп юқори эмас. 

80. ЎЗГАРИШ. "Локомотив"да Диёт Туропов ўрнида Дилшод Комилов, Санжар Қодирқулов ўрнида Садриддин Абдуллаев ўйинни давом эттиради. 

76. Учрашув давом этмоқда. Жамоалар ҳужумга ҳужум билан жавоб қайтармоқда. "Насаф"нинг ҳужумлари самарасиз

58. ЎЗГАРИШ. "Локомотив"да Жасур Жалолиддинов ўз ўрнини Жавоҳир Сидиковга бўшатиб берди. 

57. ЎЗГАРИШ. "Насаф"да Жўрабек Маннонов ўрнига Андрия Калудерович, Муродбек Раҳматов ўрнига Дониёр Нарзуллаев майдонга тушди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Насаф" таркибида Абубакр-Ризо Турдалиев ўрнига Баҳром Абдураҳимов майдонга тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 


Фото: Толибжон Қосимов


Биринчи бўлим якунланди. Танаффус


37. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ. ЯНА ЎША АЗИЗ АМОНОООООООООООООВ. Ҳужумкор ярим ҳимоячи тезкорлик билан "Насаф" ҳимоячиларини ортда қолдириб ёриб кирди ва дарвозани ишғол қилди, 2:0.

33. Ўйин темпи бироз пасайди. Ўйин майдон марказида кечмоқда. 

23. "Насаф" "Локомотив"ни ҳимояланишга мажбур қилмоқда. Меҳмонлар ҳужумлар сонини оширишди. Майдонда кескинлик ортди. 

21. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААААААААА. Марко Станоевичнинг жаримадан йўллаган зарбасини "Локомотив" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов қийинчилик билан қайтарди. 


13. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ. АМОНОООООООООООООООООООООООООООООВ. Азизбек Амонов "Локомотив"нинг учрашувдаги илк голига муаллифлик қилди. Марказда тезда қочиб кетган Аманов кучли зарба билан рақиб дарвозасига йўл топди. 


6. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ. Ҳусайн Норчаев  рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бироқ учрашув ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. Ҳужумчи ҳақиқатдан ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. 

1. Диёр Туропов чап қанотдан ҳужумга ўтди. Бироқ рақиб ҳимоячилари жарима майдончасида аниқ ҳаракат қилишди ва ҳужумни бартараф қилишди. 

Ўйин бошланди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика