UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  0 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   0 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  29 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  21 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  16 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  421 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  3 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34

Суперлига. Бикмаев "Навбаҳор"ни мағлуб этган голни урди Янгиликлар

Суперлига. Бикмаев "Навбаҳор"ни мағлуб этган голни урди

Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 14-дақиқада Икром Алибоевнинг дарвоза томон бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди. 19-дақиқада Сардор Мирзаевнинг боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади. 22-дақиқада Азизбек Турғунбоевнинг зарбаси анчагина кучсиз чиқди. 26-дақиқада Марат Бикмаевнинг жаримадан тепган тўпини дарвозабон қайтарди.

33-дақиқада Тимурхўжа Абдухолиқов боши билан зарба берганди. Аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. 38-дақиқада Аъзамжон Алиевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

Биринчи таймда ҳисоб очилмади. 

60-дақиқада Санжар Шоаҳмедовнинг зарбасига аниқлик етишмади. 68-дақиқада Садриддин Абдуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди.

71-дақиқада жарима майдони ёнидан белгиланган жарима тўпини Ислом Тўхтахўжаев амалга оширди, ноаниқ.

Бугунги учрашувни 2715 нафар томошабин кузатиб бормоқда.

76-дақиқада Марат Бикмаев ҳисобни очди - 1:0. 

Ўйинда "Локомотив" муҳим ғалабага эришди - 1:0. 



27-тур. 23 октябрь, сешанба

18:00 - “ЛОКОМОТИВ” – “НАВБАҲОР” 1:0
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Дониёр Сайлавов, Ришат Ниғмонов, Игор Ҳудойдатов.
Назоратчи: Радик Серазитдинов.  
Комиссар: Бахтиёр Маметов.

Гол: Марат Бикмаев 76, - 1:0.

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 33. Олег Зотеев, 55. Анзур Исмоилов, 9. Икром Алибоев, 15. Сардор Мирзаев, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (7. Садриддин Абдуллаев,  28), 22. Санжар Шоаҳмедов, 10. Марат Бикмаев (14. Азиз Амонов, 87), 11. Тимурхўжа Абдухолиқов (19. Хусниддин Ғофуров, 69).
Захирадагилар: 12. Маъмур Икромов, 77. Диёржон Туропов, 21. Николай Погребняк, 23. Идрис Бикмайкин, 74. Алишер Шоғуломов, 88. Игорь Йелич.

"Навбаҳор": 45. Акбар Тўраев, 5. Игорь Голбан, 8. Аюбхон Нўъмонов, 10. Азизбек Турғунбоев, 19. Мирзохид Ғофуров, 21. Аъзамжон Алиев (17. Сардор Сулаймонов, 80), 22. Рўзимбой Аҳмедов (9. Дилшод Жабборов, 66), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Томислав Пайович, 6. Остон Ўрунов, 44. Дарко Станоевич.
Захирадагилар: 35. Дилшод Ҳамроев, 30. Дарко Никач, 77. Музаффар Абдуллаев.

Огоҳлатиришлар: Жаҳонгир Меҳмонов 25, 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика