UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07АПЛ. "Арсенал" — "Челси". Парти, Сака ва Мудрик асосий таркибда  0 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  145 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  11 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  10 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  3 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  24

Суперлига. "Локомотив" ўз майдонида "Металлург"га ютқазиб қўйди Янгиликлар

Суперлига. "Локомотив" ўз майдонида "Металлург"га ютқазиб қўйди

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Металлург" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


Coca-Cola Суперлига. 8-тур
ЛОКОМОТИВ – МЕТАЛЛУРГ 1:3

Голлар: Темиров 17, Туропов 40, Ғофурбеков 77, 80.
11 май 2021 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 18:50
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Отабек Қосимов, Ҳасан Набиев, Султонмурод Абдураҳмонов
Назоратчи: Баҳтиёр Намозов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

"Локомотив": 35. Жавоҳир Илёсов, 37. Шерзод Файзиев, 3. Ислом Қобилов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 4. Дилшод Комилов, 5. Кахи Махарадзе, 7. Садриддин Абдуллаев, 27. Ислом Рашидхонов, 77. Диёр Туропов, 8. Жавоҳир Сидиқов, 11. Темурхўжа Абдухолиқов
Захира: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 9. Жавоҳир Алижонов, 14. Азиз Амонов, 17. Санжар Қодирқулов, 18. Иброҳим Ғанихонов, 20. Жалолиддин Жумабоев, 22. Диего Барданка, 54. Игор Чикризов, 80. Фаррух Иброҳимов

"Металлург": 12. Александр Лобанов, 4. Одил Абдумажидов, 8. Саламат Кутибаев, 14. Аброрбек Тошқўзиев, 15. Зоҳид Абдуллаев, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 28. Станислав Андреев, 48. Дилшод Раҳматуллаев, 55. Акбар Исматуллаев, 98. Дамир Темиров
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 7.Дониёр Нарзуллаев, 9.Маҳмуд Қудратиллаев, 11.Иван Нагаев, 21.Камолиддин Тожиев, 43.Даврон Анваров, 88. Евгений Чумак.

Огоҳлантиришлар: Тошқўзиев 37, Комилов 52, Абдуҳолиқов 78, Лобанов 88, Туропов 90.




ЯНГИЛАШ



"Металлург" сафарда "Локомотив"ни мағлуб этиб, уч очкога эга чиқди.

90+5. Учрашув якунланди! 

90+2. Мезбонлар футболчисининг берган зарбаси бироз ноаниқ. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

90. Диёр Туроповга сариқ карточка кўрсатилди. 

88. Қутибоев ўрнига Анваров ўйинни тугатиб қўяди. 

88. Александр Лобанов вақт чўзгани учун сариқ карточка ишлади. 

86. "Локомотив" ҳужум уюуштирмоқда. Аммо энди кеч назаримизда. 



81. Комилов ўрнига Чикризов майдонга тушди. 

80. ГОООЛ! Ғофурбеков яна рақиб дарвозасини нишонга олди - 1:3!

78. Абдуҳолиқовга сариқ карточка кўрсатилди. 


77. ГОООЛ! Нагаевнинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди. Қайтган тўпга эса биринчи бўлиб Ғофурбеков етиб келди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2!

72. Яна ўзгаришлар. Сидиқов ўрнига Қодирқулов, Муҳаммадиев ўрнига Жумабоев ўйинни тугатиб қўяди.  

70. Абдуллаев ўрнига Нагаев ўйинни давом эттиради. 

64. Рашидхонов ўрнига Амонов майдонга тушди. 

60. Тошқўзиевнинг берган зарбаси бироз ноаниқ.

58. Қуттибоевнинг берган зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди.

52. Дилшоджон Комиловга сариқ карточка.

52. Тошпўлатовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

46. Жамоалар иккинчи бўлимни тезкор ҳужум билан бошлашди.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

ТАНАФФУС!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ!

42. Меҳмонлар олдинга ўтишди.

40. ГООЛЛЛ! Диёржон Туропов чап оёқдаги зарбаси билан дарвоза "тўққизлиги"ни нишонга олди - 1:1! Ҳисоб тенглашди!



39. Соҳибовнинг берган зарбаси ноаниқ. 

37. Аброрбек Тошқўзиев Муҳаммадиевга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

36. Хавфли вазиятттт! "Металлург" футболчиларининг яна бир хавфли хужуми. Аммо бироз омад етишмади ушбу вазиятда меҳмонлар футболчисига. 

31. Дамир Темиров ва Садриддин Абдуллаевлар ўзаро курашда тўқнашиб кетишди. "Металлург" футболчиси Дамир Темировга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

24. "Локомотив" ўтказиб юборилган голдан сўнг олдинга ўтмоқда.



20. Зарбааа! Дилшод Комиловнинг берган зарбаси рақиб дарвозаси тўққизлигига бориб тушаётганди. Лекин ушбу вазиятда Лобанов ажойиб сейв амалга ошириб, зарбани бартараф этди.

17. ГООЛ!  "Металлург" футболчиси Дамир Темиров ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни "Локо" дарвозасига йўллади ва ҳисобни очди - 1:0!

16. Ислом Қобиловнинг узоқдан берган зарбасини рақиб дарвозабони эгаллаб олди. 

11. "Локо"дан ажойиб ҳужум. Туроповнинг берган зарбасини Лобанов ушлаб олди.  

9. "Металлург" футболчилари хавфли ҳужум уюштиришди. Дамир Темировнинг берган зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди. 

6. Ҳозирча жамоалар тайинли ҳужум уюштирганлари йўқ.

2. Мезбонлар илк дақиқалардан иккита кетма-кет бурчак зарбасига эга бўлишди. 

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув бошланмоқда. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. "Локомотив" ҳамда "Металлург" жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли трансляцияни бошлаймиз.  


- Учрашув соат 18:50да бошланади. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика