UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  2 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  12 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  9 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  4 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0

Суперлига. "Локомотив" баҳсли пенальти эвазига "Машъал"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Локомотив" баҳсли пенальти эвазига "Машъал"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди.



ЛОКОМОТИВ – МАШЪАЛ 2:1

Тошкент. "Локомотив" стадиони. 19:00

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлалов, Султонмурод Абдураҳмонов

Назоратчи: Марат Исмаилов

Комиссар: Аббос Ахроров.

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

VAR ассистент: Эдита Мирабидова.

Гол: Годвин Чика Оквара 34, - 0:1 (Самуэль Чигози). Жасур Жалолиддинов 51, - 1:1 (Кахи Махарадзе). Темурхўжа Абдухолиқов 90+9 пенальти, - 2:1.

"Локомотив": 35. Жавоҳир Илёсов, 37. Шерзод Файзиев, 3. Ислом Қобилов, 20. Жалолиддин Жумабоев (27. Ислом Рашидхонов, 46), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (22. Самуэль Опе, 80), 5. Кахи Махарадзе, 19. Жасур Жалолиддинов, 21. Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 77. Диёр Туропов (4. Дилшод Комилов, 90+9), 14. Азиз Амонов (54. Игорь Чикризов, 72), 11. Темурхўжа Абдухолиқов

Захира: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 7. Садриддин Абдуллаев, 10. Марат Бикмаев, 45. Нурмуҳаммад Тошпўлатов,

"Машъал":  35. Достонбек Тўхтабоев, 2. Зафарбек Акрамов (18. Аббос Шодмонов, 74), 5. Нажмиддин Нормуродов, 9. Ойбек Нурматов (99. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 77), 10. Годвин Чика Оквара, 11. Самуэль Чигози (19. Қаҳрамон Баҳодиров, 88), 13. Шаҳзод Шайманов (15. Муҳаммад Алиқулов, 77), 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 22. Сирожиддин Қўзиев, 23. Самандар Шукуриллаев, 27. Муҳаммад Юлдашев (33. Сирожиддин Аллаев, 88).

Захира: 1. Ботир Носиров, 67. Зойиржон Турсунов, 88. Асадбек Жўрақулов, 97. Руслан Хожиев,

Огоҳлантиришлар: Годвин Оквара Чика 63, Жасур Жалолиддинов 64, Жамолиддин Убайдуллаев 90+10, Сирожиддин Аллаев 90+10.



ЯНГИЛАШ



Ўйин тугагач Жамолиддин Убайдуллаев ва Сирожиддин Аллаев огоҳлантирилди.

90+10. ЎЙИН ТУГАДИ! 

90+9. Ўзгариш. "Локомотив". Туропов ўрнига Комилов тушди



90+8. ГОООООООООООООООООЛ! Темурхўжа Абдухолиқов пенальтидан гол урди - 2:1




90+6. ПЕНАЛЬТИ! "Машъал" дарвозаси томон! 






90+3. VAR ишламоқда

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди

88. Ўзгаришлар. "Машъал". Чигози ва Юлдашев ўрнига Баҳодиров ва Аллаев тушди

86. ЗАРБАААААААААА! Сирожиддин Қўзиевнинг кучли зарбасидан кейин Илёсов сейв қилди! 

85. "Машъал"нинг ҳужуми, зарба ноаниқ кетди

84. ЗАРБАААА! Кахи Махарадзенинг кучли зарбасидан кейин Тўхтабоев тўпни ушлаб олди

80. Ўзгариш. "Локомотив". Муҳаммадиев ўрнига Самуэль Опе тушди

77. Ўзгаришлар. "Машъал". Шайманов ва Нурматов ўрнига Алиқулов ва Абдусаломов тушди

74. Ўзгариш. "Машъал". Акрамов ўрнига Шодмонов тушди

72. Ўзгариш. "Локомотив". Амонов ўрнига Чикризов тушди

68. ЗАРБАААА! Азизбек Амоновнинг акробатик зарбаси ноаниқ кетди

64. Огоҳлантириш. "Локомотив". Жасур Жалолиддинов

63. Огоҳлантириш. "Машъал". Годвин Оквара Чика

63. Майдондан ишкал бошланди. Годвин Чика уришиб кетди

62. ЗАРБААААА! Ойбек Нурматов ҳозир бирга бир вазиятда зарба берди, Илёсовдан сейв

62. ЗАРБААА! Жалолиддиновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин Тўхтабоев тўпни қайтарди!

59. Хавфли вазият! "Машъал" жарима майдонига узатилган тўпни Тўхтабоев қайтариб юборди, унга нисбатан қўполлик ишлатилганди

56. ЗАРБААА! Чап қанотдан узатилган тўпни Амонов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!



55. ЗАРБАААААААААААА! Жалолиддиновнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин Тўхтабоев тўпни ушлаб олди!



51. ГООООООООООООООООООООООЛ! Жасур Жалолиддинов 1:1. Рақиб жарима майдони ичида уч футболчини алдаб дарвозани ишғол қилди! 




49. ЗАРБАААА! Абдухолиқов узатган тўпни Амонов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Локомотив". Жумабоев ўрнига Рашидхонов тушди


45+2. Биринчи тайм якунланди

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди



44. ЗАРБА! Азизбек Амоновнинг 20 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!

39. "Машъал"да яна бир имконият, аммо Шаймановнинг тўп узатиши ноаниқ кетди

34. ГОООООООООООООООООООЛ! ГОДВИН ЧИКА! 0:1. ҒуломҲайдарнинг хатосидан кейин Самуэль Чигози тўпни шеригига узатди, Годвин бирга бир вазиятга гол урди. 





34. ҒуломҲайдар узатган тўпни дарвозабон қайтариб юборди

30. Ташаббус "Локомотив" томонида, "Машъал" қарши ҳужумда ўйнамоқда

26. Гол ҳисобланмади, чунки тўп Жасурнинг қўлига тегиб дарвозага кирганди

25. ГОООООООООООООООООЛ! Жасур Жалолиддинов! 1:0. Рақиб футболчиси тепган тўп Жасурга тегиб дарвозага кириб кетди! 






13. ЗАРБААА! Жасур Жалолиддиновнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди

1. "Локомотив" илк дақиқалардан тўпни яхши назорат қилмоқда. 



Ўйин бошланди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув 19:00да бошланади

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика