UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  0 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  2 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  2 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  13 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  30 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  61 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1

Суперлига. Кимнинг дарвозасига пенальти тепилмаяпти? Янгиликлар

Суперлига. Кимнинг дарвозасига пенальти тепилмаяпти?

Coca Cola Суперлиганинг 15-тури ортда қолди.

Ўтказилган 105 ўйинда ҳакамлар 54 бор 11 метрли нуқтага ишора қилишди. Олдинроқ пенальтидан энг кўп фойдаланган жамоалар ҳақида маълумот бергандик. Энди жабрдийдаларга тўхталамиз.

Ўтган йилга нисбатан кўпроқ пенальти тепаётган "Сурхон" айни пайтда ундан энг кўп азият чекаётган клуб бўлиб турибди. Термизликлар дарвозасига бугунгача 9 бор 11 метрли жарима белгиланди (улардан 7 таси голга айланган).

3-ўринда яна сенсацион равишда "Пахтакор" қайд этилган. Ҳакамлар жами 6 бор "шерлар" дарвозасига пенальти белгилаган бўлса, улардан 3 таси голга айланди. 

ФАКТ: 2021 йилги мавсумда "Пахтакор" дарвозаси томон фақат 1 бор пенальти тепилган, аммо зарба муваффақиятсиз чиққан эди (яъни, амалдаги чемпион ўтган мавсумда 11 метрли нуқтадан умуман гол ўтказмаган).

"Навбаҳор" жарима майдонидаги нуқтани бу йил фақатгина Акобирхўжа Шукуруллаев кўрсатди. 

ФАКТ: Ўтган мавсумнинг 5-турида Фирдавс Норсафаров "Навбаҳор" дарвозасига "11" белгилаган вазият катта жанжалга сабаб бўлганди ("Пахтакор" билан ўйинда). Шундан кейин ўтказилган 36 турда Ўткир Юсупов дарвозаси томон атиги 2 марта пенальти қўйилди.

Демак, Самвел Бабаян ўз шогирдларига жарима майдонида тоза ўйнашни ўргата олибди.

2022 йил бу борада фақатгина "Металлург" "Навбаҳор"дан тозароқ ўйнаяпти. Ҳозирча бекободликлар дарвозасига пенальти тепилгани йўқ.  

Тўлиқ жадвал (Нарзулла Сайдуллаев билан биргаликда тайёрланди):


клуб номипенальтигол
1"Сурхон"97
2"Қизилқум"
75
3"Пахтакор"63
4"Динамо"65
5"Олимпик"63
6"Нефтчи"43
7"Локомотив"
33
8"Бунёдкор"32
9"Сўғдиёна"32
10АГМК
22
11"Насаф"22
12"Қўқон-1912"22
13"Навбаҳор"11
14"Металлург"00


Шунингдек, пенальти қайтариш борасида Санжар Қувватов бошқа ҳамкасбларига мастер-класс кўрсатяпти. "Пахтакор" посбони ўз дарвозасига тепилган иккала пенальтини ҳам бартараф қилди.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФА| футбол АНАЛИЗИ 

Муаллиф :
Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика