UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  17 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  21 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  2 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  2 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  8 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54

Суперлига. Эркинов, Лобанов, Норхонов ва Жалилов ёхуд 25-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. Эркинов, Лобанов, Норхонов ва Жалилов ёхуд 25-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Навбаҳор" клуби бу тур лигада қолиш учун курашаётган "Андижон" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Тўғри "Андижон" мусобақа жадвалида охирги ўринларда бормоқда, лекин шу куни Кумиков шогирдлари ютқазмаслик учун борларини беришди ва сўнгги дақиқагача ўйнашди. Водий дербисидаги ғалабадан кейин "бургутлар"нинг қуйи лигага тушиб кетиши ойдинлашди. "Навбаҳор" устози Виктор Жалилов championat.asia сайти талқинига кўра 25-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Металлург" бу тур Бекободда "Турон"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бекобод клуби дарвозабони шу куни бир қатор сейвлар билан жамоаси жонига оро кирди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 25-турнинг энг яхши дарвозабони Александр Лобанов бўлди.



Бу турда "Сўғдиёна" ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов "Насаф" билан баҳсда ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 





"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов Тошкент дербисида "Локомотив" билан баҳсда фаол ўйнади ва хет-трикка эришди. Шу тариқа, Ҳожимат Эркинов championat.asia талқинига кўра 25-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика