UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  0 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  3 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  3 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  7 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32

Суперлига. Энг кўп пенальти белгилаган ҳакамни биласизми? (статистика) Янгиликлар

Суперлига. Энг кўп пенальти белгилаган ҳакамни биласизми? (статистика)

Суперлиганинг яна бир мавсуми ортда қолди.

Аввалроқ 182 ўйинда қайд этилган қизиқарли сериялар ва статистик маълумотларни тақдим этган эдик. Энди эса чемпионат ўйинларида ишлаган ҳакамлар ҳақида. 

Энг кўп ўйин

Бу йил Вадим Агишев ҳамда Акобирхўжа Шукруллаевга 19 тадан учрашувда бош ҳакам сифатида ишлаш насиб қилди. Бу энг яхши натижа.

Қанот ҳакамларидан Александр Сидоров ҳамда Санжар Шоюсупов барчадан кўпроқ ўйинда ишлади — 15 тадан.

ВАР тизимида ишлаш бўйича Азиз Асимовга етадигани бўлмади — 15 ўйин. Маълумот учун, Асимов жароҳати туфайли мавсумнинг дастлабки қисмини майдон ташқарисида ўтказган эди.

Энг қаттиққўл

Сариқ карточкалар борасида ҳам Вадим Агишев мутлақ етакчи. Аммо қизил карточкалар ва пенальтилар ўйинга қўшилса, Ильгиз Танташев барчадан ўзиб кетади. Бухоролик рефери 2021 йилда 88 та сариқ, 7 та қизил рангли карточка кўрсатиш баробарида 15 марта 11 метрли нуқтага ишора қилди.

Карточка ва пенальтилар

Рефериларнинг чўнтагидан йил давомида 830 та сариқ, 36 та қизил рангли карточкалар чиқди. Жами 76 марта дарвозалар томон пенальти белгиланди.

4 ва ундан ортиқ учрашувда ишлаган 14 ҳакамдан фақат 3 нафари ҳеч кимни майдондан четлатмади (Элёр Турсунов, Абдурашид Худойберганов, Азиз Асимов), 1 нафари эса умуман пенальти белгиламади (Ғайрат Жўраев).

Дебютантлар

Бу йил 4 нафар рефери Ўзбекистон чемпионатининг юқори дивизионида илк ўйинларини ўтказди. 

1. Илья Ильин → 36 ёш (2 та ўйин)

2. Ғайрат Жўраев → 34 ёш (4 ўйин)

3. Достон Мирзараимов → 28 ёш (1 ўйин)

4. Султонмурод Абдураҳмонов → 30 ёш (1 ўйин)

2020 йилнинг охирида дебют қилган Абдурашид Худойберганов эса Суперлиганинг мунтазам қатнашчиларидан бирига айланди.

Тўлиқ статистика


рефери

ў

с-к

қ-к

пен

1

Вадим Агишев

19

92

1

2

2

Акобирхўжа Шукруллаев

19

72

3

6

3

Илгиз Танташев

17

88

7

15

4

Зокир Қодиров

16

82

6

10

5

Шавкат Насибуллаев

16

56

5

4

6

Фирдавс Норсафаров

14

70

4

6

7

Аҳрол Рисқуллаев

14

70

1

3

8

Раҳимбек Каримов

13

64

4

4

9

Аскер Нажафалиев

12

59

1

7

10

Рустам Лутфуллин 

11

50

3

8

11

Элёр Турсунов

9

35

0

4

12

Абдурашид Худойберганов

7

30

0

3

13

Азиз Асимов

4

15

0

2

14

Ғайрат Жўраев

4

14

1

0

15

Виктор Серазитдинов

3

16

0

1

16

Илья Ильин

2

8

0

1

17

Султонмурод Абдураҳмонов

1

2

0

0

18

Достон Мирзараимов

1

7

0

0

Мақола: Пенальтилар статистикаси. "Пахтакор" бу йил 11 метрли жарима зарбасидан гол ўтказмади

Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Муаллиф :
Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика