UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  76 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Суперлига. "Динамо" ва "Қизилқум" ўзаро дуранг ўйнашди Янгиликлар

Суперлига. "Динамо" ва "Қизилқум" ўзаро дуранг ўйнашди

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 5-дақиқасида Элгужа Григалашвили рақиб жарима майдони ичида йиқитилди ва бош ҳакам мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрли жарима тўпини Григалашвилининг ўзи амалга оширди, марказга кучсиз йўллаган зарбани Ботирали Эргашев ушлаб олди. Кейинги дақиқада Шоҳруҳ Абдураҳмонов қарши ҳужумда жазолаши мумкин, аммо зарба юқори кетди.

7-дақиқада чап қанотдан Григалшвилининг узатган тўпини Алишер Саноев дарвозага йўллади - 0:1. 

13-дақиқада Эминов ошириб берган тўпни Қадамбой Нурметов дарвозага тўғрилаб қўйди - 1:1. 

20 - Хавфли вазият! Бобур Қосимовнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

52-дақиқада Хуршиджон Олимов чап қанотдан ҳаволатиб тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Алишер Саноев тўпни хотиржам тарзда тўхтатиб, бир ҳимоячини алдаб ўтиб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2.

72 - Воҳид Шодиев! Жасур Азимов етказиб берган тўпни голга айлантира олмади... Зарба дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

74-дақиқада мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди. Оширилган тўпни Шодиев боши билан дарвозага йўллади, дарвоза тўсинига тегиб қайтган тўпни Амиржон Сафаров дарвозага аниқ йўллади - 2:2.

76-дақиқа. Салим Мустафоев ўз қанотидан рақиб жарима майдончасига кириб келди ва зарба беришга уринди. Ноаниқ. 

77-дақиқада Дилмурод Каримов!!! Тўпни дарвоза устуни қайтарди!!!

80-дақиқа Хуршиджон Олимовнинг 16 метрлардан йўллаган зарбаси кутилганидек чиқмади.

81-дақиқада Жўрабек Ўриновнинг боши билан йўллаган аниқ зарбасини Макосин қайтаришнинг уддасидан чиқди.

86-дақиқада Григалашвилининг кучли зарбасини Ботирали Эргашев қайтариб юборди.

88-дақиқада Ихтиёр Тошпўлатовнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

90-дақиқада "Динамо"нинг давомли ҳужуми Дилмурод Каримовнинг зарбаси билан якун топди. Макосин тўпни эгаллаб олди.

Ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. 



Суперлига, 10-тур
"Динамо" — "Қизилқум" 2:2
25 май 2019 йил. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 17:45
Ҳакамлар
: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Тўрабек Суюнов.
Назоратчи: Артём Арутюнов.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Голлар: Алишер Саноев 7, - 0:1 (Элгужа Григалашвили). Қадамбой Нурметов 13, - 1:1 (Сардор Эминов). Алишер Саноев 52, - 1:2 (Хуршиджон Олимов). Амиржон Сафаров 74, - 2:2.

Амалга оширилмаган пенальти: Элгужа Григалашвили 6 (дарвозабон)

"Динамо": 1.Ботирали Эргашев, 2.Миркомил Локаев, 4.Ҳакимхон Аъламхонов, 7.Жасур Азимов, 11.Қадамбой Нурметов, 16.Бобур Қосимов (14.Воҳид Шодиев, 59), 20.Сирож Ҳамроев (44.Дилмурод Каримов, 55), 23.Сардор Эминов, 24.Жасур Ўринов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 34.Шохрух Абдураҳмонов (10.Амиржон Сафаров, 67).
Захира: 12.Шохруҳ Эшбўтаев, 5.Аваз Агалиев, 9.Низомжон Норов, 21.Дамир Темиров, 26.Комил Шарофутдинов, 39.Максимилиан Фомин.

"Қизилқум": 22.Артем Макосин, 4.Эркин Бойдуллаев, 7.Муродбек Бобожонов, 10.Алишер Саноев, 17.Салим Мустафоев, 18.Элдор Бойматов, 19.Миржалол Қосимов (36.Хуршиджон Олимов, 46), 23.Шерали Жўраев (28.Сардор Жаҳонов, 81), 25.Азизбек Усмонов, 30.Элгужа Григалашвили, 44. Мақсуд Каримов (14.Файзулла Қамбаров, 73).
Захира: 1.Евгений Черемисин, 8.Акмал Рустамов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 97.Суҳробжон Ярашов, 99.Ариагнер Смит Медина.

Огоҳлантиришлар: Хуршиджон Олимов 54, Мақсуд Каримов 63, Сардор Жаҳонов 86.


Динамо

Қадамбой Нурметов - 13', Амиржон Сафаров - 74'

Суперлига. 10-тур

25/05/2019, 17:45

2
:
2
Тугади

Қизилқум

Алишер Санаев - 7', Алишер Санаев - 52'

45'
90'
13'  Қадамбой Нурметов
13'  Сардор Эминов
74'  Амиржон Сафаров
7'  Алишер Санаев
7'  Элгужа Григалашвили
52'  Алишер Санаев
52'  Хуршид Олимов



Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика