UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53Футзал. Биринчи кунги ўйинларда қандай натижалар қайд этилди?   0 19:47Родри "Олтин тўп"ни олишини билган "Реал" вакиллари Парижга боришмади  21 19:20Суперлига. "Динамо" — "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)  38 18:22ОКМК - "Нефтчи" учрашувидан highlights   0 18:00"Насаф" 1 ноябрь куни чемпионликни расмийлаштириши мумкин  7 17:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Нефтчи"га ютқазди ва "Насаф"ни чемпионликка яқинлаштирди  22 17:18Футзал. "Локомотив" - "Насаф" учрашувида олтита гол урилди  0 17:11Суперлига. "Динамо" - "Насаф". Асосий таркиблар маълум  7 16:58Breaking. Эрик Тен Хаг истеъфога чиқарилди  45 16:52Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал"дан устун келди  0 16:25Перес Луниннинг хатосини кечирмади. «Қироллик клуби» Франциядан дарвозабон топиб қўйди  7 16:19Бугун Парижда "Олтин тўп" ва қанча бошқа совринлар топширилади  10 15:40Месси «Барселона»нинг Класикодаги йирик ғалабасига муносабат билдирди  16 14:40Қосимов vs Левченко. Бугун кимга омад кулиб боқади?   4 14:14Алан Ширер: "МЮ сизга ёқадими, ёқмайдими фарқи йўқ, бу жудаям расво қарор"  9

Суперлига. "Динамо" — "Насаф" 1:1 (матнли трансляция) Янгиликлар

Суперлига. "Динамо" — "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Динамо" - "Насаф" учрашуви бошланди.

Динамо

Ҳислат Ҳалилов - 55'

Суперлига. 22-тур

28/10/2024, 18:15

1
:
1
2-бўлим

Насаф

Муродбек Раҳматов - 89'

45'
90'
29'  Воҳиджон Оқбўтаев
46'  Дилшод Раҳматуллаев (Маркос Кайк)
46'  Улуғбек Абдуллаев (Ҳислат Ҳалилов)
55'  Ҳислат Ҳалилов
55'  Маркос Кайк
68'  Майкон Дуглас (Азизбек Аҳмедов)
90'  Маркос Кайк (Муҳаммадали Турсунов)
90'  Францис Нарх (Баҳодир Насимов)
17'  Ғолиб Ғайбуллаев
54'  Шароф Муҳитдинов (Бобир Абдихолиқов)
54'  Жавоҳир Сидиқов (Муродбек Раҳматов)
70'  Зафармурод Абдураҳматов (Шаҳзод Акрамов)
70'  Игорь Голбан (Шуҳрат Муҳаммадиев)
80'  Дилшод Комилов
89'  Муродбек Раҳматов
89'  Бобир Абдихолиқов
90'  Ғолиб Ғайбуллаев (Марко Станоевич)

Суперлига, 22-тур
"Динамо" — "Насаф" 1:1
28 октябрь 2024 йил. Самарқанд, "Динамо" стадиони. 18:15
Бош ҳакам:
Шавкат Насибуллаев
Ёрдамчилар: Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко
Захира ҳаками: Жалолиддин Ҳусниддинов
VAR ҳаками: Ильгиз Танташев
АVAR: Даниил Яценко

Гол: 1:0 — 55, Хислат Халилов (Маркос Кайк), 1:1 — Мурод Раҳматов (Бобир Абдихолиқов).

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев (8.Хислат Халилов, 46), 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Франсис Нарх, 10.Жоэль Кожо, 17.Салим Мустафоев, 18.Дилшод Раҳматуллаев (11.Маркос Кайк, 46), 21.Анваржон Хожимирзаев, 44.Душан Мийич, 70.Майкон Дуглас (23.Азизбек Аҳмедов, 68), 77.Воҳиджон Оқбўтаев.
Захира: 1.Фарҳод Раҳматов, 4.Муҳаммадали Турсунов, 14.Баҳодир Насимов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 30.Абубакир Мўйдинов, 37.Фирдавс Абдураҳмонов.

"Насаф":
35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Дилшод Комилов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов (44.Шаҳзод Акрамов, 70), 9.Жавоҳир Сидиқов (6.Мурод Раҳматов, 54), 14.Шароф Муҳитдинов (10.Бобир Абдихолиқов, 54), 19.Стефан Чолович, 22.Игорь Голбан (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 70), 32.Зоран Марушич, 77.Ойбек Бозоров.
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 21.Дониёр Нарзуллаев, 23.Куач Юэл, 24.Сардорбек Баҳромов, 88.Марко Станоевич. 

Огоҳлантириш: Ғолиб Ғайбуллаев (17), Воҳиджон Оқбўтаев (29), Дилшод Комилов (80).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+8. Ҳакам "Динамо" дарвозаси томон пенальти белгилади!

90+3. "Динамо" жарима майдонида тўп мезбонлар ҳимоячисининг қўлига теккан бўлиши мумкин. Ҳакам ВАР билван мулоқот қилмоқда.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

89. ГОЛ! "Насаф" ҳисобни тенглаштирди! Раҳматов гол муаллифига айланди!

87. Абдухолиқовнинг чап оёқда йўллаган зарбасига "Динамо" ҳимоячиси тўғаноқ бўлди.

83. Кожо рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини маълум қилди.

80. Комилов рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

78. Чоловичнинг узатмасидан сўнг Акрамов бош билан зарба йўллади. Ягудин тўпни эгаллаб олди.

73. ГОЛ! Кожо "Насаф" посбони билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни оширди! Аммо ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

70. "Насаф" таркибида яна икки ўзгариш амалга оширилди. 

69. Хавфли вазият! Марушич "Динамо" посбони билан бирга-бир вазипятга чиқиб бориши мумкин эди, бироқ Ўрозов сўнгги паллада шижоат кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

68. "Динамо" таркибида ўзгариш содир бўлди.

Пенальтига асос топилмади. "Насаф" бурчак зарбасини ижро этади.

62. Хавфли вазият! Абдихолиқов катта тезликда олдинга бориб, чап оёқда зарба йўллади, бироқ Нарх оёғини қўйишга улгурди, натижада зарба мўлжалга аниқ бормади. Ҳакам ВАР билан суҳбатлашмоқда. Тўп "динамо" ҳимоячисининг қўлига теккан бўлиши мумкин.

59. Чоловичнинг узатмаси "Динамо" ҳимоячисидан майдонни тарк этди.

55. ГОЛ! Захирадан майдонга тушган Халилов чап қанотдан олдинга борди ва Абдураҳматовни чалғитган ҳолда айланма зарба йўллаб, Неъматов қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди! Ҳисоб очилди, "Динамо" олдинга чиқиб олди. Эътиборлиси, Халиловга пасни яна бир захирадан ўйинга қўшилган Кайк берди.

54. "Насаф" таркибида икки ўзгариш рўй берди.

50. Ҳожимирзаев ҳужумда Ғайбуллаевга нисбатан қўполлик ишлатди. "Насаф" ҳимоячисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ёдингизда бўлса, биринчи бўлим икки футболчи ўртасида шу ҳолатнинг тескариси бўлганди.

49. "Насаф" стадартидан сўнг меҳмонларнинг рақиб жарима майдонидаги барча футболчиси офсайдда қолиб кетди.

46. Илк ҳужумни мезбонлар ташкил этишди. Кайкнинг зарбаси Голбанга тегиб, ортга қайтди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Динамо"да икки ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45+1. Кожонинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасви анча ноаниқ кетди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Комиловнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

44. Кожо ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

40. Хавфли вазият! Марушичнинг рақиб жарима майдонида бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

39. Дугласнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси юқорилаб кетди.

38. Ҳожимирзаев бир нечта рақибни алдаб ўтишга ҳаракат қилди ва йиқитилди, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлади.

37. Муҳитдиновнинг бурчак узатмасидан сўнг Голбан бош билан зарба йўллади, аммо тўп йўналиши анча ноаниқ кўриниш олди.

36. Оқбўтаевнинг узатмасидан сўнг Ўрозов бош билан зарба йўллади, аммо унинг позицияси яхши бўлмагани боис зарба кўнгилдагидек чиқмади.

35. Комилов Раҳматуллаевга нисбатан қўполлик ишлатди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди.

33. Абдуллаевнинг ўнг қанотдан узатмасидан сўнг Кожо бош билан зарба йўллади. Неъматов тўпни эгаллаб олди. Кожо кетма-кет иккинчи маротаба рақиб жарима майдонида ҳаводаги курашда "Насаф" ҳимоячиларидан устун келди.

30. Чолович ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

29. Оқбўтаев тўпни йўқотди ва ундан ўзиб кетишга уринган Сиддиқовни қоидабузарлик эвазига тўхтатишга мажбур бўлди.

Ҳозирча хавфли вазиятлар борасида "Динамо" олдинда, самарқандликлар иккита ўта қулай вазиятдан унумли фойдалана олишмади. "Насаф"да эса бундай ҳолат ҳали содир бўлмади.

26. Чолович ҳужумда Мустафоевдан ўтиб кета олмади.

24. Хавфли вазият! Абдуллаевнинг ўнг қанотдан узатмаси натижасида рақиб жарима майдонида турган Кожо бош билан зарба йўллади, Неъматов қийинчилик билан тўпни қайтарди.

22. Мийич бурчак узатмаси пайтида ҳимояга ёрдам бераётган Марушични туртиб юборди. 

21. Абдураҳматов жарима майдонига кириб бориб, шеригига пас беришга уриниб кўрди, "Динамо" ҳимоячилари қийинчилик билан тўпни қайтарди.

20. Яна Ғайбуллаев Ҳожимирзаевни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. Ҳакам уни оғзаки равишда жиддий огоҳлантирди.

19. "Динамо"нинг стандарти Мийичнинг зарбаси билан якунланди, Неъматов тўпни эгаллаб олди.

17. Огоҳлантириш. Ғайбуллаев шеригидан тўпни қабул қилишда хатога йўл қўйди ва тўпни олиб қўйган Ҳожимирзаевни йиқитишга мажбур бўлди.

15. Майдон марказида Бозоров Мийич томонидан йиқитилди.

12. Абдураҳматов ўнг қанотдан олдинга борди ва жарима майдонига киришга уриниб, тўқнашув натижасида йиқилди. Ҳакам эса ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

9. Раҳматуллаев Мозговойга нисбатан хавфли ҳаракат қилди.

8. Чолович ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

7. Муҳиддиновнинг узатмаси Ягудиннинг қўлларига бориб тушди.

6. Ўрозов Бозоровга нисбатан фол ишлатди. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди.

2. Хавфли вазият! Неъматов тўпни эгаллашда хатога йўл қўйди, Хожимирзаев эса 6-7 метр масофадан бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Тўп дарвоза устунига теккан ҳолда майдонни тарк этди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Динамо" футболчилари оқ, "Насаф" ўйинчилари қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

+3   
28 окт 20:08:38
Soccerland777
Ulugbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
НЕМАТОВГА ХАЛИ БОРАКАН КАНАКА ГОЛ УТКАЗИВОРДИ
Бу ерда Буффонам ололмасди
+3   
28 окт 19:18:13
Sayfuddinovich86
Nasaf --- chempion !!!!
+2   
28 окт 18:45:04
@@@ !!!
Эфирда стадионни узинм овозини эмас балки ёзиб олинган овозини куйишлари роса жонга тегди. 2 йилдан буён шу овоз. Мияни эговлаб ташлайди хар 5-10 секунда бир хил овозлар кайтарилиши. Хэээ режиссерингаям операторингаям. Ундан кура овозни учириб куй, овозсиз эшитайлик мияни эговлагунча
+2   
28 окт 18:31:48
Nurbek Primov
Dinamo chiroyli uyin kursatadigan jamoa nasaf ga noqulay raqib
+2   
28 окт 18:13:10
Abduraxmon Vaxobov
ОЛГА Динамо ОМАД ЁР БУЛСИН.
+1   
28 окт 20:12:58
Joхa 202
Haqiqat bo'lsa penalti beriladi. Blyat varda majlis qivordiki bular
+1   
28 окт 20:10:17
Joхa 202
Soccerland777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу ерда Буффонам ололмасди
Manam shunga hayronman
+1   
28 окт 20:07:43
sss ddd
Ҳужумга гап йўқ. Евростандарт! Қойил Насаф
+1   
28 окт 19:48:32
Xan
Пеналти 100 % бор эди , химоячи дарвозабони урнида утириб дарвозага кериб кетаетган тупни кули билан кайтариб юборганини хаммамиз павторда курдек, туп химоячини танасига тегиб кулига тегмананди,тугридан тугри кулга тегди кул танадан узилган эди, бу пеналти эди уртолар, хакамлар Насафи гол уришини хохлашмади
+1   
28 окт 19:45:43
Joхa 202
barselona7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тешиклар. Пенальти ишлаларинг энди. Ўйиндан уролмаяпсанлар ҳеч бўлмаса пенальти ишлаларинг.
Sanga poxxuymasmi
+1   
28 окт 19:45:23
Joхa 202
НАВБАХОР Чемпион фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жаноб Катанец билади асосий дарвозабон кимлигини
Kim ekan asosiy darvozabon?
+1   
28 окт 19:12:55
Xan
Тан олайлик хурматли Насаф мухлислари 1 чи Таймда Динома Насафи йеб ташлади,ваще Насафчиларга узлари холагандек уйнашга беришмади,Беридиев Насафни секин уйнашга ургатиб куйган шуни учунам тезкор футбол уйнайдиган жамоаларга карши Насафчилар катик кийналишади,2чи таймда Насаф ютсаям уз фекримда коламан, Насаф бу йил чемпион булишига шубха йук лекин келаси йили Насафни мурабийлар штабида катта узгаришлар килиш шарт деб уйлайман
+1   
28 окт 18:37:19
PULATJON
Отарчиладан футболга утибтида энди фонограмма якинда еб ичишимиз хам фонограмма буб коладиёв.
+1   
28 окт 18:17:16
Шухрат Эргашев
Динамо Насаф учун нокулай жамоалардан, омад Насафга, чемпионлик сари олга Насаф!!!
+1   
28 окт 18:13:53
Fazliddin Jumayev
Nasafdan chiroyli, ishonchli g'alaba kutib qolamiz! Chempionlik sari olg'a!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика