UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:17Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг бошланғич таркиблари маълум  1 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   0 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  13 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  6 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  14

Суперлига. Дастлабки уч тур саналари аниқ: 2-тур доирасидаги "Бунёдкор" – ОКМК баҳси қолдирилди Янгиликлар

Суперлига. Дастлабки уч тур саналари аниқ: 2-тур доирасидаги "Бунёдкор" – ОКМК баҳси қолдирилди

7 февраль куни Суперлиганинг 2023 йилги мавсуми учун қуръа ташланди.

Шу асосда аввалдан режалаштирилган тақвимга аниқ саналарни киритиш ишлари бошланди.

Март ойининг 20-28 саналари ФИФА кунлари сифатида белгилаб олинган. Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари унинг доирасида халқаро сафар ўйинларида иштирок этади. Қолаверса, 1-18 март кунлари мамлакатимизнинг 4 та стадиони U-20 Осиё Кубогига мезбонлик қилади. Сир эмаски, яна 4 та стадион таъмирлаш ишлари сабаб мавсумга тайёр эмас. 

Мана шундай мушкул вақтда ЎФА тақвим масаласида илтимос билан чиққан. Унга кўра:

•  миллий терма жамоага футболчи берадиган уч асосий клуб: "Пахтакор", "Насаф" ва "Навбаҳор"нинг 3-турдаги ўйинлари 17 март санасига қўйилиши керак;

•  Марокашга йўл олаётган олимпия термасининг режасидан келиб чиқиб, "Олимпик" иштирокидаги ўйин ҳам иложи борича эртароқ ўтиши керак. 

Суперлига ўйинлари футбол мухлисларига қулайлик қилиш мақсадида жума, шанба ва якшанба кунларига режа қилинган. Бунда ФИФА кунлари инобатга олинган. Қўшимчасига Лига 18 март куни Тошкентда ўйин ташкил қила олмайди. Шу куни U-20 Осиё чемпионатининг сўнгги икки учрашуви бўлиб ўтади. 

Барча ҳолатларни инобатга олиб, Лига дастлабки уч турнинг фақатгина 4 та ўйинида ўзгаришлар қилди. Бу ҳақда қуръа олдидан футбол жамоатчилигига ҳам айтиб ўтилганди. Демак: 

•  1-тур доирасида сафарда ўйнаши керак бўлган "Насаф" ва "Сурхон" жамоалари номинал мезбонга айланади (уларнинг рақиби бўлган "Андижон" ва ОКМК уй учрашувларини ўтказадиган стадион халқаро мусобақа билан банд);

•  2-тур доирасидаги "Бунёдкор" – ОКМК ўйини кейинроқ ўтказилади (Катанец миллий термага чақирув олган футболчилар рўйхатини эълон қилишига қараб мазкур беллашув ё ФИФА кунида ёки апрель ойидаги бўш кунлардан бирида ўтади);  

•   "Жар" стадиони U-20 Осиё Кубоги мусобақасига мезбонлик қилиши муносабати билан 2-турдан ўрин олган "Олимпик" – "Сўғдиёна" учрашуви Зоминда бўлиб ўтади.

•  3-тур доирасидаги сафарда ўйнаши керак бўлган "Олимпик" номинал мезбонга айланади (ўйин "Жар" стадионида ўтади). 

Куннинг қолган қисмида Лига кейинги турлар масаласига ҳам ойдинлик киритади.


1-тур

3 март 

"Пахтакор" – "Олимпик"

"Металлург" – "Нефтчи"


4 март 

"Навбаҳор" – "Қизилқум"

"Насаф" – "Андижон"

"Сўғдиёна" – "Бунёдкор"


5 март 

"Турон" – "Бухоро"

"Сурхон" – ОКМК  


2-тур  

10 март 

"Сўғдиёна" – "Олимпик"  

"Нефтчи" – "Пахтакор"


11 март 

"Навбаҳор" – "Металлург"

"Сурхон" – "Андижон"


12 март 

"Насаф" – "Турон"

"Қизилқум" – "Бухоро"


Қолдирилди 

"Бунёдкор" – ОКМК


3-тур  

17 март 

"Олимпик" – ОКМК

"Бухоро" – "Насаф"

"Пахтакор" – "Навбаҳор"


18 март

"Сўғдиёна" – "Нефтчи"  

"Андижон" – "Бунёдкор"


19 март

"Металлург" – "Қизилқум"  

"Турон" – "Сурхон"



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика