UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40“Манчестер Юнайтед” сўнгги 17 йилликдаги энг ёмон натижасини қайд этди   0 07:25МЮ ҳужумчиси жароҳат олди   1 06:50АПЛ. "Челси" - "Ливерпуль" 1:2  1 06:45АПЛ. "Арсенал" - "Астон Вилла" 3:2  2 06:40А Серия. "Аталанта" - "Фиорентина" 2:2  0 06:35Бундеслига. "Айнтрахт Ф" - "Боруссия Д" 2:2  0 05:05Голландия чемпионати. "ПСВ" - "Аякс" 1:1  0 01:55Лига 1. Неймарнинг голи кетма-кет иккинчи учрашувда ПСЖга ғалаба келтирди  6 01:50Ла Лига. "Севилья" мавсумдаги илк мағлубиятини "Реал"дан қабул қилиб олди  34 01:40А Серия. 4-турнинг охирги ўйини якунланди, турнир жадвали билан танишинг  0 00:55Моуриньо: "Ижобий фикрларни топа олмаяпман, натижадан эса ҳайрон бўлмадим"  4 00:25Бекхэм ўз жамоасида кимларни кўрмоқчилиги маълум бўлди  12 23:35РПЛ. Голларга бой ўтган 10-турнинг сўнгги баҳси якунланди, турнир жадвали билан танишинг  7 23:10Лига 1. "Лион" – ПСЖ асосий таркиблар эълон қилинди  2 23:00Ла Лига. "Севилья" ҳамда "Реал"нинг бошланғич таркиблари маълум бўлди  18

Суперлига. "Бухоро" ва "Динамо" ўзаро дуранг ўйнашди Янгиликлар

Суперлига. "Бухоро" ва "Динамо" ўзаро дуранг ўйнашди

Теглар :  БухороДинамо
Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида самарқандликлар икки бор бурчак тўпига эга бўлишди, аммо самара бўлгани йўқ. 13-дақиқада Қарши ҳужумда Иван Нагаев яхши вазиятдан фойдалана олмади.

14-дақиқада Достон Ибрагимовдан кучли зарба, бироз ноаниқ. 

18-дақиқада Жасур Ўринов Лоқаевнинг ажойиб узатмасини голга айлантира олмади. 

23-дақиқада Сардор Эминовнинг жаримадан йўллаган зарбасини Хуршид Ходжаев қайтарди. 

31-дақиқада Достон Ибрагимов жарима тўпини амалга оширди, Қутибоевнинг бош билан йўллаган зарбаси даврозас устунига тегиб қайтди.

Биринчи тайм тугади.

Иккинчи тайм бошланди. 

47-дақиқада Қадамбой Нурматов бош билан ажойиб зарба йўллади, дарвозабондан ажойиб сейв! 

49-дақиқада Ибрагимов амалга оширган жарима тўпини Қутибоев бош билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.

50-дақиқада бу сафар Ихтиёр Тошпўлатовнинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

60-дақиқада Сирож Ҳамроевнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтариб қолди!

62-дақиқада Ихтиёр Тошпўлатовдан айланма зарба, бироз ноаниқ...

71 - Кетма-кет хавфли ҳужумлар. Амиржон Сафаров ва Сардор Эминовнинг зарбасини дарвозабон қайтариб қолди

76 - Хавфли зарба!!! Тошпўлатов деярли яккама-якка вазиятга чиқиб, берган зарбаси бироз баланд кетди...

78 - ХАВФЛИ ЗАРБА! Бу сафар ҳам Сардор Эминовнинг зарбаси сантиметрлар ноаниқ кетди 

90+2 - Абдураҳмонооов! Бўш дарвозага гол ура олмади. Якуний зарба аниқ чиқмади... Омад юз ўгирди.

Учрашувда ҳисоб очилмади. 




БУХОРО - ДИНАМО 0:0
19 май 2019 йил. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 20:00.
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Султонмурод Улфатов, Равшан Абдивоҳидов.
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Алишер Файзиев.

"Бухоро": Хуршид Ходжаев, Иван Фатич, Миржалол Жумаев, Иван Нагаев, Саламат Қутибоев, Асадбек Собиржонов, Жамолиддин Убайдуллаев, Беҳруз Шодмонов, Эргаш Исмоилов, Жаҳонгир Абдумўминов (Акобир Тўраев, 89), Достон Ибрагимов

"Динамо": Ботирали Эргашев, Миркомил Лоқаев, Ҳакимхон Аламхонов, Жасур Азимов, Қадамбой Нурметов (Амиржон Сафаров, 65), Бобур Қосимов, Сирож Ҳамроев (Дилмурод Каримов, 82), Сардор Эминов (Дамир Темиров, 86), Жасурбек Ўринов, Ихтиёр Тошпўлатов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов

Огоҳлантиришлар: Ботирали Эргашев 29.


Бухоро

Суперлига. 9-тур

19/05/2019, 20:00

0
:
0
Тугади

Динамо

45'
90'


Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг