UZ

Сўнгги янгиликлар

19:08Шерзод Эсанов - 2026 йилги Суперлиганинг дастлабки голи муаллифи  0 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  25 18:58"Металлург" бразилиялик ҳужумчини олиб келди  0 18:45"Андижон" – "Сўғдиёна" 1:0 (Матнли трансляция)  17 18:20Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  12 17:36Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди  6 16:54Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчиси "Металлург"га ўтди  1 16:12ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди  85 15:56"Барселона" бошқаруви аъзоси клуб Ҳоланд билан битим тузиши мумкинлигини айтди  8 15:40"Ғазалкент" назорат учрашувида "Зенит-2" билан дуранг ўйнади  1 15:27Водий клуби 12 йилдан сўнг янги мавсумни ўз аренасида қарши олади   5 15:04Нафақат чемпионлик учун кураш: "Арсенал" майдондан ташқарида ҳам "Манчестер Сити"га чақириқ ташлади  4 14:38Суперлига-2026. Мавсум давомида кузатиб бориш керак бўлган ёш иқтидор эгалари  2 14:12"Сўғдиёна" сўнгги бор қачон мавсумни ғалаба билан бошлаган?  1 13:49АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди  0

Coca Cola Суперлигаси. "Бунёдкор" "Бухоро" майдонида ғалаба қозонди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Бунёдкор" "Бухоро" майдонида ғалаба қозонди

Яна бир неча дақиқадан кейин Ўзбекистон чемпионати 5-тур доирасидаги учрашув якунланди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 5-тур
БУХОРО – БУНЁДКОР 0:2
7 апрель 2023 йил. Бухоро, "Бухоро" стадиони. 18:20.
Ҳакамлар:
Абдурашид Худойберганов, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Турғун Жумабоев
ВАР ҳаками: Найим Қосимов
АВАР: Аваз Абдуллаев
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Бекзод Арипов 

Гол: 0:1 — 16, Усмонали Исмоналиев (Игорь Иванович), 0:2 — 90, Муҳаммад Сафо Фозилов (Дониёр Абдуманнопов)

"Бухоро": 13. Никола Стошич, 7. Жасур Азимов, 9. Александр Касьян, 10. Ҳумоюнмирзо Иминов (28. Соҳиб Муҳаммадиев, 84), 14. Рустамжон Абдуҳамидов, 15. Обид Жўрабоев, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 27. Ихтиёр Тошпўлатов (4. Миржалол Жумаев, 46), 77. Файзулло Жуманқўзиев (70. Александр Станисавлевич, 46), 80. Фарруҳ Иброҳимов, 88. Всеволод Нихаев (25. Аббосжон Отахонов, 46)

Захира: 20. Сардор Қобулжонов, 11. Темурбек Исмаилов,  90. Артур Закиев, 91. Асилжон Бегимқулов.

"Бунёдкор": 32.Суҳроб Султонов, 2.Алексей Носко, 3.Маҳмуджон Маҳмаджонов, 4.Давронжон Эргашев (с), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Акбар Исматуллаев (25.Муҳаммад Сафо Фозилов, 84), 10.Расул Йўлдошев (8.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 46), 11.Игорь Иванович (33.Дониёр Абдуманнопов, 76), 15.Жасурбек Ҳакимов (29.Музаффар Олимжонов, 84), 22.Усмонали Исмоналиев, 34.Суҳроб Иззатов

Захира: 71.Сарвар Каримов, 5.Жасур Ёқубов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 45.Фарҳод Ўткиров, 99.Умид Султонов

Огоҳлантиришлар: Ҳумоюнмирзо Иминов (11), Алексей Носко (26), Фарруҳ Иброҳимов (80)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+6. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Муҳаммад Сафо Фозилов бўш дарвозани ишғол қилиб, учрашувга нуқта қўйди.

90+1. "Бунёдкор" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Ҳакам ВАРдагилар билан гаплашди. Аммо 11 метрли нуқтани кўрсатмади. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

84. Жамоаларда ўзгаришлар: "Бунёдкор"да Музаффар Олимжонов Жасурбек Ҳакимов ўрнига, Муҳаммад Сафо Фозилов Акбар Исматуллаев ўрнига туширилди. "Бухоро"да эса Соҳиб Муҳаммадиев Иминов ўрнига ўйинга қўшилди.

76. "Бунёдкор"да ўзгариш: Дониёр Абдуманнопов кичик жароҳат олган Игорь Ивановични алмаштирди.

75. Султонов бурчакдан узатилган тўпни илиб олди.

72. "Бухоро"да ўзгариш: Жасур Азимов ўрнига Темурбек Исмаилов майдонга туширилди.

70. Стошич жойидан югуриб чиқиб, юзага келиши мумкин бўлган хавфни бартараф этди. 

65. "Бунёдкор" дарвозаси яқинида яна бир хавфли вазият юзага келди.

60. Отахоновнинг бош билан берган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди

55. Александр Станисавлевич офсайддан гол урди.

54. Меҳмонлар томонидан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

51. Суҳроб Иззатовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

48. Абдураҳмоновнинг жаримадан йўллаган зарбаси жудадан жуда ноаниқ кўриниш олди.

46. Иккинчи бўлим бошланмоқда. Ўзгаришлар бисёр. "Бунёдкор"да Шоҳруҳ Абдураҳмонов Расул Йўлдошевни алмаштирди. "Бухоро" эса биратўла уч ўзгаришга қўл урди: Жуманқўзиев, Тошпўлатов, Иброҳимов ўрнига Жумаев, Отахонов, Станиславлевич туширилди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Иминов хавфли зарба йўллади, бироз аниқлик етишмади.

40. Абдуҳамидов рақиб жарима майдонида ичида йиқилди, аммо ҳакам бу вазиятга эътибор қаратмади.

34. Эргашевнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан юқорилаб кетди.

33. "Бунёдкор"да стандарт вазият юзага келди. 

30. Мезбонларнинг зарбаси Султонов дарвозасининг ёнидан ўтиб кетди.

26. Касьянни йиқитган Носко огоҳлантирилди.

25. Иванович рақиб футболчиси томонидан йиқитилди. Жарима зарбаси.

24. Стошич тўпни эгаллашда тезроқ ҳаракат қилмаганида, рақиб футболчиси уни бетўп қолдириши мумкин эди.

16. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Усмонали Исмоналиев чап қанотдан узатилган тўпни тўхтатмасдан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

14. Жуманқўзиев бурчакдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ. 

11. Иминов рақибнинг оёғини босиб олгани учун огоҳлантирилди.

10. Жуманқўзиев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

8. "Бунёдкор" тезкор қарши ҳужум ташкил этганди, аммо якунда Игорь Иванович ўйин қоидасини бузди.

6. Жуманқўзиев бурчакка яқин нуқтада йиқитилди. Мезбонлар жарима зарбаси амалга оширади.

4. Мезбонлар прессинг эвазига рақибини тўп йўқотишга мажбур қилди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бухоро" оқ, "Бунёдкор" қора рангли либосда ҳаракат қилади.

Учрашув 18.20 да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика