UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  7 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  5 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

БУНЁДКОР - НАВБАҲОР 0:0  
18 май 2021 йил. Тошкент. "Бунёдкор". 19:45
Ҳакамлар
: Аҳрол Рисқуллаев, Алишер Усмонов, Шоҳруҳ Аъзамов, Лочин Долимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Шерзод Ражабов

"Бунёдкор": 1.Равшанбек Ягудин, 4.Давронжон Эргашев, 9.Фарруҳ Икромов, 10.Хуршид Ғиёсов (49. Иброҳим Томива, 82), 11.Расул Йўлдошев, 13.Лутфулла Тўраев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 34.Суҳроб Иззатов, 35.Иброҳим Ибрагимов.
Захира: 91. Зафар Сафоев, 3. Диан Талхатов, 5. Хуршидбек Убайдуллаев, 7. Суннатилла Абдуллажонов, 8. Санжар Рашидов, 17. Одилжон Абдураҳмонов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азим Аҳмедов, 8.Сардор Теляков (18. Баҳром Абдураҳимов, 56,  6. Шерзод Ғуломжонов, 88), 9.Иван Соловьёв, 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Исломбек Исоқжонов (25. Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, 88), 17.Эҳсони Паншанбе, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 70.Аббос Ғуломов, 95.Забиҳилло Ўринбоев (88. Славиша Стоянович, 63).

Захира:  35. Раҳимжон Давронов, 4. Фарҳод Мираҳматов, 5. Хушнудбек Авилов, 24. Давронбек Ҳошимов, 28. Никола Тасич.

Огоҳлантиришлар: Сардор Теляков (40), Иван Соловьёв (45), Миржаҳон Мираҳмадов (59), Иброҳим Томива (84).


Баҳс якунланди!  Учрашувда нурсиз дуранг кузатилди.

90+4. Томиванинг зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. 

90+1. Зарбааа!  Мираҳмадовнинг зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 

Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Зарба!  Тўхтасиновнинг яқин масофадан берган зарбасини Юсупов қайтарди!  

88. "Навбаҳор"да 2 та ўзгариш: Абдураҳимов ўрнига Ғуломжонов, Исоқжонов ўрнига Маҳмудхожиев туширилди. 

87. Бурчак зарбаси "Бунёдкор"га самара келтирмади, тўп Мираҳмадовдан майдонни тарк этди. 

84. Томива Рўзиевга нисбатан ишлатилган қўполлик сабаб сариқ карточка олди. 

82. "Бунёдкор"да ўзгариш: Ғиёсов ўрнига Томива тушди. 

82. Иззатов бутсаси билан Исоқжоновнинг қўлини босиб олган. Унга тиббий ёрдам зарур. 

80. Ғуломовнинг зарбасидан кейин Стоянович тўпни дарвозага тўғрилай олмади. 

78. Қувондиқ Рўзиевга нисбатан қоида бузилди ва унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.   

76. Расул Йўлдошевнинг зарбасидан сўнг Юсупов тўпни ишончли тарзда эгаллаб олди. 

74. Дарвоза тўри бўйича муаммо пайдо бўлди, бу ҳолатни ўнглаш юзасидан иш олиб бориляпти.  

73. Зарбаааа!  Славиша Стояновичнинг бош билан йўллаган зарбаси хавфли, аммо дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

73. Зарба!  Тўхтасиновнинг зарбаси ноаниқ кўриниш касб этди. 

71. Баҳсда кичик "time-out" юзага келди. 

69. "Навбаҳор"нинг яхши ҳужуми Исоқжоновнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди. 

68. Зарба!  Расул Йўлдошевнинг айланма зарбаси манзилга аниқ бормади. 

67. Ғиёсовнинг бурчак зарбасидан ўйинга киритган узатмаси, ТЎраевдан бош билан йўлланган ноаниқ зарба. 

66. Зарба!  Икромовнинг ерлатиб берган зарбасини Юсупов қайтарди!  

65. Ғиёсовнинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин Юсупов тўпни эгаллаб олди. 

63. "Навбаҳор"да алмаштириш: Ўринбоев ўрнига Стоянович ўйинга қўшилди. 

61. Паншанбе рақибини алдаб, ичкарига кирди, бироқ узатмаси муваффақиятли чиқмади. 

61. Нурилло Тўхтасиновнинг кучсиз зарбаси Юсуповга қийинчилик туғдирмади. 

59. Мираҳмадов Соловьёвга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. 

58. "Бунёдкор" марказда тўпни йўқотиб, яна қайтариб олди. Иззатов ичкарига кирди ва йиқилиб тушди. 

56. "Навбаҳор"да ўзгариш: Сардор Теляков ўрнига Баҳром Абдураҳимов ўйинни давом эттиради. 

54. Баҳром Абдураҳимов майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда. 

53. Тўхтасиновнинг бу галги узатмасига Ўткир Юсупов эга чиқди ва ўз шерикларини олдинга бошлади. 

52. Уууух!  Тўхтасиновнинг узатмасидан кейин Эргашев бош билан зарба йўллади, тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.  

50. Ғиёсов қанотда фаоллик кўрсатиб, рақибдан тўпни олиб қўйди ва ичкари томон пас берди, Мираҳмадовнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. Мираҳмадовга кўра, тўп ҳимоячининг қўлига теккан ва пенальти сўрамоқда. 

49. Зарбааа!  Икромовнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

48. Энди эса Хуршид Ғиёсов ҳужумда ҳимоячига нисбатан қўполлик ишлатди. 

47. Забиҳилло Ўринбоев ҳужумда кураш олиб борди ва қоидани бузди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

45+1. Лутфулла Тўраевга нисбатан қоидани бузган Иван Соловьёв сариқ карточка олди. 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

44. Эргашев Ўринбоев билан тўқнашиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди ва шифокорларни чақирди.

43. Зарбаааа!  Ғиёсовнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан сўнг Йўлдошев бош билан зарба берди, ноаниқ. 

42. Йўлдошевнинг яхши ўйланган, аммо жуда бир ғалати узатмасини ҳимоячилар қайтаришди, 

40. Тўхтасиновни йиқитган Сардор Теляков сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

39. Ғиёсовнинг зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.  

37. Икромовнинг узатмасидан кейин ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. 

35. Исломбек Исоқжонов тўпни тўхтатишга ҳаракат қилаётиб, оёғидан жароҳатланди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда. 

33. "Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми Аҳмедовнинг сай-ҳаракати орқали барҳам топди. 

30. Зарба!  Тўхтасиновдан узатма, Мираҳмадовдан бош билан берилган ноаниқ зарба.

28. Майдонда тортишув юзага келди. Аҳмедов Икромовга нисбатан қоидани бузди. 

27. Зарба!  Забиҳилло Ўринбоевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 

25. Зарбааааа!   Узатмадан кейин Исоқжоновнинг бош билан берган зарбаси анча хавфли чиқди. 

25. "Навбаҳор" бурчак тўпига эга бўлди. Уни Рўзиев амалга оширади. 

23. Вадим Абрамов ўйинни бевосита стадиондан кузатиб бормоқда. 

21. "Бунёдкор" ҳужумга ўтишга қийналяпти, "Навбаҳор" яхши ҳимояланмоқда. 

19. Ғиёсовнинг бурчакдан амалга оширган узатмасидан кейин Давронжон Эргашев тўпни осмонга қараб тепди. 

17. Миржаҳон Мираҳмадов жарима майдони ичкарисида Азим Аҳмедов билан тўқнашиб, йиқилди, ҳакам пенальти йўқлигини маълум қилди.  

14. Нурилло Тўхтасиновнинг зарбаси мўлжалга аниқ бормади. 

13. Зарба!  Соловьёвнинг кучли зарбасидан кейин Ягудин бироз қийинчиликка дуч келди, аммо барибир тўпни ўзига бўйсундирди. 

12. Икромовнинг узатасидан сўнг ҳимоячилар ишончли ўйнашди, якунда Юсупов тўпни эгаллаб олди. 

11. "Навбаҳор"нинг босими самара берди, "Бунёдкор" вакили Нурилло Тўхтасинов тўпни олдирди. 

9. Тўраев-Икромов-Йўлдошев комбинацияси орқали ҳужум қанотга кўчди. 

7. Дарвозабон Юсуповнинг узатмаси ноаниқ кўриниш олди, мезбонлар "аут"ни ўйинга киритишди. 

5. Ўйин курашларга бой тарзда давом этмоқда. Ҳозирча "Бунёдкор" тўпга эгалик қилиб, олдинга боряпти. 

3. Зарба!  Мирзоҳид Ғофуровнинг зарбасидан кейин тўп рикошет орқали майдондан чиқиб кетди. 

2. Лутфулла Тўраев Эҳсони Паншанбега нисбатан қоидани бузди, меҳмонларда стандарт вазият. 

1. Ўйинга старт берилди! 

- Учрашув соат 19:45да бошланади.

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев 

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика