UZ

Сўнгги янгиликлар

02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  1 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  2 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  11 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5

Суперлига. "Навбаҳор" Тошкентда "Бунёдкор"ни "янчиб ташлади" Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" Тошкентда "Бунёдкор"ни "янчиб ташлади"

Тошкентда Cоcа Cоlа Суперлигасининг 11 тури доирасида "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви якунланди.

Бунёдкор - Навбаҳор 1:5
22.05.2023/19:30
Гол: 15 - Жамшид Болтабоев, 20  Игорь Голбан (Жамшид Искандеров), 22 - Аброрбек Исмоилов (Иброҳим Йўлдошев), 28 - Остон Ўрунов, 37 - Остон Ўрунов (Жамшид Искандеров), 76 - Жасур Ҳакимов (Шоҳруҳ Абдураҳмонов)
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Равшан Абдувоҳидов;
ВАР ҳаками: Раҳимбек Каримов;
АВАР ҳаками: Санжар Шоюсупов;
Назоратчи: Марат Исмоилов;
Комиссар: Бекзод Арипов.

"Бунёдкор" — 32. Суҳроб Султонов, 2. Алексей Носко, 6. Авазбек Ўлмасалиев (10.Расул Йўлдошев, 61( 25.Муҳаммадсафо Фозилов,86), 7. Акбаржон Исматуллаев, 8. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 11. Игорь Иванович, 15. Жасур Ҳакимов (99.Умидбек Султонов, 86), 17. Виктор Сотников (5.Жасурбек Ёқубов,30), 22. Усмонали Исмоналиев, 33. Дониёр Маннопов (14.Аҳмаджон Анваров,61), 34. Суҳроб Иззатов. 

Захира: 71.Сарвар Кармов,   29.Музаффар Олимжонов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 57.Амир Тўрақулов.

"Навбаҳор" — 1. Ўткир Юсупов, 5. Милош Милович, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Остон Ўрунов (77.Асадбек Собиржонов,60), 10. Жамшид Искандеров ( 9.Фарруҳ Икрамов,86), 14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброрбек Исмоилов, 21. Темурхўжа Абдуҳолиқов (11.Шоҳруз Норхонов, 60), 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич (8.Жасурбек Яхшибоев,60), 27. Шаҳбоз Жўрабоев (24.Давронбек Ҳошимов,79).

Захира: 46.Хуршид Ходжаев, 20.Музаффархон Мўминов, 31.Лука Чермель, 98.Давронбек Олимжонов.
Огоҳлантириш: 1 - Йован Жокич, 8 - Игор Голбан, 39 - Усмонали Исмоналиев, 70 - Игорь Иванович, 79 - Жасур Ҳакимов, 80 - Давронбек Ҳошимов


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берди

88. Норхоновнинг зарба устунга тегиб қайтмоқда

86. Ўзгариш: Султонов ва Сафоэв майдонга тушди, улар Ҳакимов ва Йўлдошевни алиштирди

86. Ўзгариш: Икромов Искандаровнинг ўрнига майдонга тушди

82. Огоҳлантириш:  Шохруҳ Абдураҳмонов ҳакам томонидан огоҳлантирилди



80.Огоҳлантириш: Майдонга тушганига бир дақиқа бўлган Хошимов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

79. Огоҳлантириш: Ҳакимов огоҳлантирилди

79. Ўзгариш: Жўрабековнинг ўрнига Хошимов майдонга  тушди

76. ГООООООООЛ. Ҳакимов ҳисобни бироз жуда камга қисқартирди

74. Изаттовнинг зарбасини Юсупов қайтарди

70. Огоҳлантириш: Иванович огоҳлантирилди



64. Анваровнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

63. Ҳакимовнинг зарбасини Юсупов ажойиб тарзда қайтармоқда

61. Ўзгаришлар: Анваров ва Йўлдошев майдонга тушди, улар Ўлмасалиев ва Маннопов майдони тарк этди

60. Ўзгаришлар: Яхшибоев, Норхонов ва Собиржонов майдонга тушди. Улар Жокич, Абдухолиқов, Ўрунов майдони тарк этди.

Иккинчи бўлим бироз сокин ўтмоқда



46. Иккинчи бўлимда ҳам наманганликлар ҳужум билан бошлади. Абдухолиқовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берди

39. Огоҳлантириш: Усмонали Исмоналиев ҳакам томонидан огоҳлантирилди

37. ГООООООООЛ. Остон бугун нимадирлар қилмоқда. Бу сафарги "қурбон" ҳозиргина майдонга тушган Ёқубов. Урунов рақибини осонликча алдаб ўтди ва зарба йўллади. Султонов бу сафар ҳам жамоасига ёрдам бера олмади

34. Дониёр Абдуманноповнинг зарбасини Юсупов қийинчилик билан бартараф этди

30. Ўзгариш: Виктор Сотников майдони тарк этди, унинг ўрнига Ёқубов майдонга тушди

28. ГОООООООООООЛ. Остон мезбонлар ҳимоясини болаларча алдаб гол урмоқда. Урунов "Бунёдкор" ҳимоясини "хўрлаб" ташлади.

24. Абдурахмоновнинг узатмасига Усмонали Исмоналиев етиб кела олмади



22. ГОООООООЛ. Яна меҳмонлар гол уришмоқда. Бу сафар Аброр Исмоилов ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди



20. ГООООООООООЛ. Жамшид Искандеровнинг бурчакдан узатган тўпини Игорь Голбан боши билан дарвозага жойлади

15. ГООООООООЛ. Жамшид Болтабоев ҳисобни очди. Урунов қанотдан жуда осонлик билан ўтди ва тўпни Болтабоевга узатди. Жамшиднинг биринчи зарбаси ўхшамади, иккинчисида эса дарвозани аниқ нишонга олди

8. Огоҳлантириш: Игор Голбан ҳам огоҳлантирилди.

5. "Бунёдкор"да ҳам илк зарба. Исматуллаевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

5. ДАХШАТ. Наманганликлар рақибларини босиб ташлашмоқда. Уруновнинг узоқдан йўллаган зарбаси устунга тегди

4. Жамшид Болтабоевдан кучли зарба, мезбонлар дарвозабони эса тўпни қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборди

3. Остон Урунов дарвозабон билан деярли бирга бир чиқди, бироқ зарба жуда секин чиқди

1. Огоҳлантириш: Йован Жокич илк дақиқада сариқ олди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика