UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Роналду машғулотларга қайтиш учун яна бир бор коронавирусга манфий тест топшириши керак  0 13:50Бахтиёр Ашурматов: "Узр, финал Қаршида бўладиган бўлди"  4 13:37Бугун футбол. "Насаф" - "Қўқон-1912"  12 13:20Моуринью яна бир "Реал" футболчисини "Тоттенхэм"га таклиф қилмоқчи  1 12:58К-лига. "Сеонгнам" ўз уйида "Бусан И'Парк"ни иродали тарзда мағлуб этди  1 12:24Милик "Наполи" билан янги шартнома имзолашдан бош тортди ва январда жамоадан кетадиган бўлди  2 12:00Омадсизликлар гирдобида қолган "Ювентус", мағлубият нималигини билмаётган "Милан" ва бошқа ўйинлар: А Серия 6-тур превьюси  9 11:59Coca Cola Суперлига. Бугун медаллар учун курашаётган "Насаф" ҳамда "Қўқон-1912" Қаршида тўқнаш келади  24 11:57Хамес "Ньюкасл"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 11:50Бахтиёржон Толиповни табриклаймиз!   2 11:28"Атлетико" "Осасуна"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди. Унда бир қатор етакчилар, хусусан Луис Суарес йўқ  0 11:10Аҳмедовлар оиласига таъзия билдирамиз  36 10:38Робер Пирес: "Реал"ни рад этиб бўлмайди дейишганди, мен эса буни қилганман, аммо..."  6 10:15"Сеонгнам" - "Бусан И'Парк". Асосий таркиблар маълум  2 09:54Антонио Конте: “Мен январь, февраль ёки март ҳақида ўйлаётганим йўқ”   2

Суперлига. "Андижон" мавсумдаги илк ғалабасини "Бухоро" устидан қўлга киритди Янгиликлар

Суперлига. "Андижон" мавсумдаги илк ғалабасини "Бухоро" устидан қўлга киритди

Coca Cola Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Coca Cola Суперлига. 17-тур
АНДИЖОН – БУХОРО - 2:1
25 сентябрь 2020 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Тимур Галеев, Бектурсин Канназаров, Санжар Назаров
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Ойбек Юнусов

Голлар: Иззат Абдуллаев 30, - 0:1 (Беҳруз Садиллоев). Абдулло Олимов 35, - 1:1. Бахтиёр Қосимов 52, - 2:1 (Муҳаммадали Юлдашев). 

Амалга оширилмаган пенальти: Усмонали Исмоналиев 85 (дарвозабон).

"Андижон": 16.Элдор Адҳамов, 3.Азамат Исроилов, 4.Фарҳод Мираҳматов, 6.Бахтиёржон Қосимов, 8.Фарҳодбек Бекмуротов, 11.Сирож Мелиев, 17.Абдулло Олимов, 22.Усмонали Исмоналиев, 27. Муҳаммад Юлдашев (25.Қаҳрамон Баҳодиров, 90), 33.Дониёр Абдуманнопов (20.Асилбек Азизов, 90+2), 70.Нодир Мавлонов (99.Жамшид Ҳомидов, 46).
Захира: 1.Аслонбек Аҳроров, 2.Муҳаммадали Турсунов, 15.Рустамжон Қўчқоров, 23.Тимур Усмонов, 90.Озодбек Қаҳҳоров, 91.Саиджон Муҳаммадинов, .

"Бухоро": 91.Зафар Сафаев (20.Сардор Қобулжонов, 61), 4.Миржалол Жумаев, 5.Бобуржон Аманов, 9. Жасур Ҳакимов, 10.Азиз Ибрагимов (19.Бекзод Саидов, 51), 17.Беҳруз Садиллоев (11.Зоҳир Пиримов, 61), 26.Аброр Хусинов, 28.Эргаш Исмоилов, 66.Илҳомжон Алижонов, 77.Изатилла Абдуллаев (76.Абдуғани Камолов, 46), 93.Максимилиан Фомин.
Захира: 8.Анвар Жўраев, 21.Аббосбек Жумақулов, 24.Нуржаҳон Музаффаров, 29.Шаҳзод Бешимов, 98.Солибек Каримов.

Огоҳлантиришлар: Илҳомжон Алижонов 34, Нодир Мавлонов 42, Сардор Қобулжонов 80,

Четлатиш: Илҳомжон Алижонов 41 (2СК).



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+4. Учрашув якунланди. "Андижон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди! 

90+4. УХХХХ! ЗАРБАААА! Азизовнинг бирга бир вазиятда йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!




90+2. Ўзгариш. "Андижон". Дониёр Абдуманнопов ўрнига Асилбек Азизов

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

90. Ўзгариш. "Андижон". Муҳаммад Юлдашев ўрнига Қаҳрамон Баҳодиров

85. ЗАРБАААААА! ҚОБУЛЖОНОООВ! Усмонали Исмоналиевнинг 11 метрли жарима тўпидан йўллаган зарбасини Сардор Қобулжонов қайтарди! 




84. ПЕНАЛЬТИ! "Бухоро" дарвозасига! Жумаев Абдуманнповни йиқитди.

81. ЗАРБАААА! Абдулло Олимовнинг жаримадан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Қобулжонов қайтарди! Ажойиб сейв! 

80. Огоҳлантириш. "Бухоро". Сардор Қобулжонов

79. ЗАРБАААА! Азамат Исроиловнинг зарбасидан кейин Қобулжонов тўпни қайтарди!

71. ЗАРБАА! Жамшид Ҳомидовнинг кучли зарбасидан кейин тўпни Қобулжонов эгаллаб олди!

68. ЗАРБАА! Бахтиёр Қосимовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди!

65.ЗАРБА! Жасур Ҳакимовнинг акробатик тарзда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди

61. Ўзгаришлар. "Бухоро". Садиллоев ўрнига Пиримов, Сафаев ўрнига Қобулжонов тушди 

52. ГОООООООООООООООООООЛ! БАХТИЁР ҚОСИМОВ 2:1. Муҳаммадали Юлдашев узатган тўпни Қосимов жарима майдони ташқарисидан дарвозага йўллади. 



51. Ўзгариш. "Бухоро". Азиз Ибрагимов ўрнига Бекзод Саидов тушди

46. Ўзгариш. "Бухоро". Изатилла Абдуллаев ўрнига Абдуғани Камолов

46. Ўзгариш. "Андижон". Нодир Мавлонов ўрнига Жамшид Ҳомидов

46. Иккинчи тайм бошланди


45. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 1:1

42. Огоҳлантириш. "Андижон". Нодир Мавлонов

41. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Илҳом Алижонов майдонни тарк этди! У Абдуманноповни йиқитди ва иккинчи сариқ карточкасини олди



35. ГООООООООООООООООООООЛ! АБДУЛЛО ОЛИМОВ 1:1! Жарима тўпидан ажойиб гол урилди! 



34. Огоҳлантириш. "Бухоро". Илҳомжон Алижонов


30. ГООООООООООООООООООООЛ! ИЗЗАТ АБДУЛЛАЕВ! Садиллоевнинг узатмасидан кейин Абдуллаев жарима майдони ичидан гол урди - 0:1. 




26. ЗАРБА! Нодир Мавлоновнинг бош билан зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди!

13. "Бухоро" бурчак тўпига эга бўлди, Садиллоевнинг жарима майдонига узатган тўпини посбон ушлаб олди

7. ЗАРБА! Азиз Ибрагимовнинг зарбасидан кейин тўпни Адҳамов ушлаб олди

5. "Бухоро"нинг тезкор қарши ҳужуми ҳам охирига етмай қолди

4. Меҳмонлар Муҳаммадали Юлдашевга нисбатан қўпол ўйнашди ва "Андижон" жарима тўпига эга бўлди. Абдулло Олимов узатган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+3   
25 сен 19:08:15
haqiqattttt
ikkinchi sariq yoq edi umuman tegmadi Alijonov
Hakam sindirdi Buhoroni.Rahmat deb qoyiw kk UFA bn PFL ga.
Niyyati Buhoroni tuwirvoriw, bowidan malum . Buhoroga maslahatim chetdan sudya zakaz qilila wunda yutasila atak ovora bomela bu yilgi zakaz Buhoro 1 liga
+3   
25 сен 18:54:06
Бек 75
Галаба муборак Бургутлар
+3   
25 сен 18:13:50
David BECKXAM
Kommunist фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Анжанимиз 2 та уромеди энди, тўғриси биринчи лигаям шиддатли
Ana urdi 2ta 3siniyam uradi xali bu ketishda
+3   
25 сен 17:38:47
Автомобилист
Гол жуда хам чиройли булди
+3   
25 сен 17:28:12
The best time
Шахловчилар мавзуси тугамаса керак. Бухороликлар купчилик шахловчиларни Мурод Ризаевга. Хозирги далбаеб Ким шахлаетган шу Ризаев ни Яна битта укаси менимча.
Уйлаб шахлагин АНДИЖОНГА 14 УРИН ЯРАШМАЙДИ Ю
БУХОРО ГА 13ЧИ УРИН ЯРАШАДИМИ КУТТТ!!!
Нима килган бухороликлар санларга . Бухорода хам мухлислар бор эсдан чикарай тугри шахлагин ...
+2   
25 сен 19:05:25
Farohiddin Ruziev
Баха ака омад шу акамизга имкон бериш керек каердаги келди кетти тренирлардан кура Андижон фарзанди
+2   
25 сен 18:34:32
Galakticos
Бухорога ишонамиз. Олға Кўҳна шаҳарликлар
+2   
25 сен 18:25:29
Макс
Анжон бугун аниқ ютади!
+2   
25 сен 18:14:49
David BECKXAM
Davay Anjan buyogiga ortga yol yoq faqat va faqat galaba
+2   
25 сен 18:12:31
Amakisi
ЭЭЭЭ, табрик Андижон, бўларкану.
+2   
25 сен 18:10:43
Фарҳоджон Одилов Қувасой
ухххх, бос Андижон, бугун ютмасанг қачон ютасан. Ётиб олма ҳимочга энди, имкон бор, яна ур. Бахтиёр Ҳамидуллаев учунам ўйна Андижон
+2   
25 сен 17:12:16
Алпийиский гор
Sharxlovchilar telbami yoki ate qiladimi Buxoro Qaldirĝochlar emish qachondan beri
+2   
25 сен 17:11:45
Баходиржон 1912
Андижон жамоаси бугун галаба кутамиз .олга аодий.(Кукон).
+1   
25 сен 17:21:38
The best time
Бухородан галаба худо хохласа кутамиз. Андижонга хурмат саклаган холда.
+1   
25 сен 17:08:09
Owen099
Фомин иди на... с Бухары
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика