UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  0 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  2 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  17 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  10

Олмалиқдаги супертўқнашувда "Навбаҳор" ғалаба қозонди ва пешқадамга айланди Янгиликлар

Олмалиқдаги супертўқнашувда "Навбаҳор" ғалаба қозонди ва пешқадамга айланди

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган АГМК — "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.



АГМК — "Навбаҳор" 1:2

1 июль, 2022. Олмалиқ. АГМК стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Анвар Маражабов, Санжар Шоюсупов, Фаррух Янсупов

ВАР ҳаками: Асқар Нажафалиев

АВАР ҳаками: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Бекзод Арипов

Голлар: Жамшид Искандеров 11, - 0:1 (Жамшид Болтабоев). Шоҳруҳ Гадоев 48, - 1:1.

АГМК: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акром Комилов (31.Аҳмадулло Муқимжонов, 88), 5.Анзур Исмоилов, 15.Андрей Мишенко, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 88.Сиявуш Ҳақназарий (63.Алишер Жалилов, 83), 8.Абдулла Абдуллаев, 17.Санжар Турсунов (4.Миржамол Қосимов, 83), 10.Хуршид Ғиёсов, 22.Шоҳруҳ Гадоев (77.Нодир Абдураззоқов, 83), 27.Мартин Боакье (23.Александр Касьян, 88)

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 45.Жамолиддин Ҳикматов, 9.Зафар Полвонов,

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер (28.Станислав Андреев, 64), 6.Рустамжон Ашурматов, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 19.Нурилло Тўхтасинов (7.Азимжон Аҳмедов, 64), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Давронбек Ҳошимов, 77.Асадбек Собиржонов (17.Эҳсони Паншанбе, 68), 99.Андрей Сидоров (32.Зоран Марушич, 46)

Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 9.Иброҳим Ғанихонов, 11.Ислом Кенжабоев, 64.Музаффар Мўминов, 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов.

Огоҳлантиришлар: Абдулла Абдуллаев 31,


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+5. ЎЙИН ТУГАДИ! АГМК - "Навбаҳор" 1:2



90+3. ЗАРБА! Зоран Марушичнинг зарбасига аниқлик етишмади.

90+2. ЗАРБА! Алишер Жалиловнинг зарбсидан кейин Юсупов тўпни қайтарди

90. Иккинчи таймга ҳакам 5 дақиқа қўшиб берди

90. АГМК ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан ҳужумга ўтмоқда...



88. Ўзгаришлар. АГМК. Комилов ва Боакье ўрнига Муқимжонов ва Касьян тушди

83. Ўзгаришлар. АГМК. Турсунов, Ҳақназарий ва Гадоев ўрнига Қосимов, Жалилов ва Абдураззоқов тушди

82. ГОООООООООООООООООООООЛ! ЗОРАН МАРУШИЧ! 1:2. Ҳошимовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Марушич боши билан дарвозага йўллади! 





81. ЗАРБААААААААААА! Санжар Турсуновнинг зарбасидан кейин Юсупов тўпни ушлаб олди!

78. УХХХХ! АГМКнинг қарши ҳужуми, Гадоев ҳимоячилардан қочиб кетди, аммо тўп узатишда хатога йўл қўйди, акс ҳолда Комилов гол уриши мумкин эди! 

75. Хавфли вазият! "Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужуми, аммо Искандеров зарба бера олмади! 

70. УХХХХ! Ғиёсовнинг тўп узатишга ўхшаган зарбаси Юсуповга насиб қилди

68. Ўзгариш. "Навбаҳор". Собиржонов ўрнига Паншанбе тушди

67. ЗАРБА! Аҳмедовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

64. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Цигер ва Тўхтасинов ўрнига Андреев ва Аҳмедов тушди

63. УХХХХХХХХХХХХ! ЗАРБААААААААААААА! Гадоевнинг ақлли пас ва Боакедан зарба, тўп устунга тегиб қайтди! Стадион "уххх" деди 

61. ЗАРБА! Гадоевнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди!

59. Хавфли вазият Ғиёсов жарима майдонига кириб борди ва тўпни шерикларига узатди, аммо лекин бироқ бу жойда АГМК вакиллари йўқ экан

53. Санжар Турсуновнинг жарима зарбасидан сўнг, тўп "жонли девор"га тегиб қайтди.

48. ГОООООООООООООООООООЛ! Шоҳруҳ Гадоев! 1:1. Турсуновдан тўпни қабул қилиб олган Гадоев ҳисобни тенглаштирди! 






46. Иккинчи тайм бошланди!

46. Ўзгариш. "Навбаҳор". Сидоров ўрнига Марушич тушди



45+2. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:1. Искандеровнинг шедевр голи "Навбаҳор"га ғалаба келтирмоқда

45+1. "Навбаҳор"нинг ҳужуми Асад Собиржоновнинг "қизоғончиқлиги" туфайли узилиб қолди

45. Биринчи бўлим 45 эмас 47 дақиқа давом этади деб "айтди" бош ҳакам

43. Биринчи таймда АГМК сафидаги энг фаол ва энг яхши футболчи бу Дилшодбек Аҳмадалиев бўлиб турибди.

38. Огоҳлантириш. Боян Цигер Гадоевни йиқитгани учун сариқ олди

37. ЗАРБАААА! АГМКнинг хавфли ҳужуми, Аҳмадалиев узатган тўп Ғиёсовга борди, у тўпни орқага оширди, Абдуллаевнинг кучли зарбаси дарвозага етиб бормади. "Рукааа" деб бақиришди АГМК вакиллари, ҳакам эса ЙЎҚ деди!

31. Огоҳлантириш. Абдулла Абдуллаев олдинга қочиб кетмоқчи бўлган Собиржоновни қўполлик билан тўхтатгани учун сариқ карточкани қабул қилиб олди

30. АГМКнинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ пас туфайли узириб қолган бир паллада "Ливерпуль" Муҳаммад Салоҳ билан шартномани 2025 йилгача узайтирибди.

29. ЗАРБААААААА! Аҳмадалиев узатган тўпни Мишченко боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди, Ўткир Юсупов "ҳаммаси под контроль" деганча тўпни эгаллаб олди 

28. ЗАРБААА! Турсуновнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди!

27. Боаке жарима тўпи ишлади, Голбан унга нисбатан қўпол ўйнади деб ҳисоблади Акобир Шукуруллаев



26. АГМК охирги дақиқаларда ташаббусга эга бўлмоқда ва кўпроқ ҳужум қилмоқда 

25. Қуйидаги расмга узоқ тикилиб турсангиз АГМК ҳимоячиси Сардор Раҳмоновни кўришингиз мумкин. Айтганча Раҳмонов дисквалификация туфайли бугун ўйнамаяпти 

 


20. ЗАРБА! Ғиёсовнинг зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди 



18. ЗАРБААААААААААААААА! Собиржонов ҳозир чап томондан жарима майдонига кириб бориб тўп узатди, Раҳимов тўпни қайтариб юборди! 

17. Ҳисоб очилгач АГМК тўп назоратини ўз томонига олди ва ҳужум қилишга уринмоқда

11. ГОООООООООООООООООООЛ! ШЕДЕВР! Жамшид Болтабоевнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Жамшид Искандеров тўпни Раҳимовнинг устидан ташлаб қўйди, ажойиб ва супер гол! 





10. Хавфли вазият. Турсуновнинг тўп узатиши Боакега эмас ҳимоячиларга насиб қилди

9. УХХХ! АГМКнинг ҳужуми, Аҳмадалиев узатган тўп хавфли чиқди, Искандеров ҳимояга қайтиб жамоасига ёрдам берди

7. Яна "Навбаҳор"нинг ҳужуми, жарима майдонига узатилган тўп Раҳимовнинг қўлларига бориб тушишдан бошча чора топа олмади

4. Бояги вазиятда Абдулла Абдуллаев кичик жароҳат олди ва шифокорлар ёрдамини олди

2. ЗАРБААААААААААААА! Искандеров узатган тўпни Ашурматов яқин масофадан дарвозага йўллади, тўп устунга тегиб қайтди! Ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бор экан 

1. Баҳсдаги илк бурчак тўпини меҳмонлар тепишади. Ҳошимов ишлаб олди "угл"ни.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! КЕТДИК! 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика