UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  8 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  13 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  5 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  40 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  6

Суперлига. Бешта гол урилган ўйинда АГМК "Машъал"дан устун келди Янгиликлар

Суперлига. Бешта гол урилган ўйинда АГМК "Машъал"дан устун келди

Теглар :  МашъалАГМК
Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган АГМК - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди.


АГМК – МАШЪАЛ - 3:2
15 октябрь 2021 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Раҳимбек Каримов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Олег Дачев
VAR ҳаками: Элёр Турсунов
VAR ассистент: Андрей Цапенко
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Голлар: Самуэль Чигози 8, - 0:1 (Жамолиддин Убайдуллаев). Санжар Турсунов 12 пенальти, - 1:1. Миржамол Қосимов 17, - 2:1. Аббос Отахонов 51, - 3:1 (Ҳусниддин Ғофуров). Сирожиддин Қўзиев 86 пенальти, - 3:2.

АГМК: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акромжон Комилов, 4.Миржамол Қосимов (23.Йован Жокич, 76), 7.Сардор Раҳмонов, 10.Ҳусниддин Ғофуров (20.Мирғиёс Сулаймонов, 90+4), 15.Аббосжон Отахонов, 17.Санжар Турсунов, 18.Александр Касьян (27.Мартин Боаке, 76), 22.Санжар Шоаҳмедов (8.Бобур Йўлдошев, 88), 28.Шоҳруҳ Гадоев (11.Муроджон Тошматов, 76), 77.Дилшод Аҳмадалиев.
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 32.Суҳробжон Султонов, 9.Зафар Полвонов, 16.Бобур Собиров, .

"Машъал": 35.Достон Тўхтабоев, 5.Нажмиддин Нормуродов, 7.Ифеани Ифеани, 9.Ойбек Нурматов (22.Сирожиддин Қўзиев, 81), 10.Годвин Оквара Чика (99.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 81), 11.Самуэль Онониву Чигози, 13.Шаҳзод Шайманов (97.Руслан Хожиев, 64), 15.Муҳаммадали Алиқулов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов (19.Қаҳрамон Баҳодиров, 57), 27.Муҳаммадали Йўлдошев (77.Иброҳим Нўъмонов, 57).
Захира: 1.Ботир Носиров, 20.Худоёрхон Сагдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммадали Алиқулов 11, Годвин Оквара Чика 26, Аббос Шодмонов 35, Миржамол Қосимов 62, Ойбек Нурматов 73,



ЯНГИЛАШ


90+5. Учрашув якунланди. АГМК - "Машъал" 3:2

90+4. Ўзгариш. АГМК. Ғофуров ўрнига Сулаймонов

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди.

88. Ўзгариш. АГМК. Шоаҳмедов ўрнига Бобур Йўлдошев тушди

86. ГООООООООООООООООООООООЛ! Сирожиддин Қўзиев пенальтидан унумли фойдаланди - 3:2.






85. ПЕНАЛЬТИ! АГМК дарвозаси томон, Боаке тўпни қўли билан ўйнади

84. ЗАРБААААААААААА! Қўзиевнинг кучли зарбасидан кейин Валижон Раҳимов тўпни қайтарди! 

83. ЗАРБА! Қаҳрамон Баҳодиров ҳозир жарима майдони ичидан ўта ноаниқ зарба берди!

81. Ўзгаришлар. "Машъал". Чика ва Нурматов ўрнига Қўзиев ва Абдусаломов майдонга тушди

80. Огоҳлантириш. "Машъал". Нажмиддин Нормуродов

76. Ўзгаришлар. АГМК. Касьян, Гадоев ва Қосимов ўрнига Боаке, Тошматов ва Жокич майдонга тушди.

75. УХХХХХ! Қандай вазият! "Машъал"нинг ҳужуми, Оквара Чика ҳозир деярли бўш дарвозага гол ура олмади, Отахонов тўпни қайтарди!

73. Огоҳлантириш. "Машъал". Ойбек Нурматов

67. ЗАРБААА! Узоқ давом этган, ҳужумни Касьян голга айлантиришига бир баҳя қолди. Достон Тўхтабоев жамоасини голдан қутқарди!

64. Ўзгариш. "Машъал". Шайманов ўрнига Руслан Хожиев тушди

63. Хавфли вазият! Самуэль Чигози бирга бир вазиятга чиқди, Валижон Раҳимов тўпни қайтарди!

62. Огоҳлантириш. АГМК. Миржамол Қосимов.

57.Ўзгаришлар. "Машъал". Шодмонов ва Йўлдошев ўрнига Баҳодиров ва Нўъмонов тушди

51. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Аббос Отахонов Ғофуровнинг узатмасидан сўнг чамаси 16 метрлар масофадан дарвозани аниқ нишонга олди - 3:1!




46. Иккинчи тайм бошланди




45+3. Биринчи тайм тугади

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди.

43. ЗАРБААААААА! Ҳусниддин Ғофуровнинг биринчи зарбасидан кейин Тўхтабоев тўпни қайтарди, қайтган тўпни Ғофуров ноаниқ йўллади!

41. ЗАРБААААААА! Миржамол Қосимов бурчакдан тўпни тўғри дарвозага зарба берди, тўпни Тўхтабоев ва тўсин қайтарди!

35. Огоҳалнтириш. "Машъал". Аббос Шодмонов

30. ЗАРБА!  Шоҳруҳ Гадоевнинг кучли зарбасини Достон Тўхтабоев қайтариб юборди!

26. Огоҳалнтириш. "Машъал". Годвин Оквара Чика

20. Дастлабки дақиқалардан фотогалерея




17. ГОООООООООООООООООООООЛ! Миржамол Қосимов рақиб дарвозабонининг қўпол хатосидан кейин гол урди - 2:1. 




12. ГОООООООООООООООООООООЛ! Санжар Турсунов пенальтидан гол урди - 1:1. 



11. Огоҳлантириш. "Машъал". Муҳаммадали Алиқулов

11. ПЕНАЛЬТИ! Жарима майдончаси ичида йиқитилган Касьян билан бўлган вазиятни VAR орқали Каримов текширди ва пенальти белгилади!



8. ГОООООООООООООООООООООЛ! Самуэль Чигози ҳисобни очди - 0:1. Бурчакдан Йўлдошев тўпни узатди, Убайдуллаевнинг боши билан оширган тўпни Самуэль ҳам боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди! 




1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика