UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  11 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  7 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1

Суперлига. АГМК "Локомотив" дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллади, Мираҳмадовдан дубль! Янгиликлар

Суперлига. АГМК "Локомотив" дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллади, Мираҳмадовдан дубль!

Coca-Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган АГМК – "Локомотив" баҳси ниҳоясига етди.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Султонмурод Абдураҳмонов

VAR ҳаками: Ильгиз Танташев

AVAR ҳаками: Санжар Шоюсупов

Назоратчи: Игор Нехочин

+Комиссар: Диёр Хотамқулов

АГМК – "Локомотив" 4:0  

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 19.00

Гол: Сиявуш Ҳақназарий (Санжар Турсунов) 3', Анзур Исмоилов (Санжар Турсунов) 13', Миржаҳон Мираҳмадов 46', Миржаҳон Мираҳмадов (Шоҳруҳ Гадоев) 60'

АГМК: 1.Ботирали Эргашев, 5.Анзур Исмоилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев (13.Элдорбек Бегимов, 90), 9.Дан Спатару (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 70), 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Гиорги Папава, 16.Артём Филипосян, 17.Санжар Турсунов (8.Абдулла Абдуллаев, 72) (с), 22.Шоҳруҳ Гадоев, 88.Сиявуш Ҳақназарий (4.Миржамол Қосимов, 70), 99.Миржаҳон Мираҳмадов (14.Бобурбек Сабиров, 90)

Захира: 35.Валижон Раҳимов, 29.Искандар Бўсинов, 44.Мурат Эрматов 

"Локомотив": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Исломжон Қобилов, 6.Алишер Салимов, 10.Жасурбек Жалолиддинов (9.Жавохир Алижонов, 62), 14.Хуршидбек Мухторов, 17.Санжар Қодирқулов, 19.Этаме Жероме, 20.Жалолиддин Жумабоев (44.Самуэль Опеҳ, 52), 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов (8.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 52), 22.Манучеҳр Сафаров (27.Ислом Рашидхонов, 52), 25.Мўминжон Мелиев (77.Иван Нагаев, 77)

Захира: 30.Асилбек Аманов, 11.Кахи Махарадзе, 24.Шерзоджон Комилов, 98.Маъруф Жумаев 

Огоҳлантиришлар: Сиявуш Ҳақназарий (28), Дан Спатару (32), Жалолиддин Жумабоев (35), Хуршидбек Мухторов (90+2).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! 

90+5. Эргашев! АГМК посбони бирга-бир вазиятда ўзини кўрсатиб, дарвозасини қуруқ сақлаб қолди.

90+4. Уууух! Этаменинг зарбасига аниқлик етишмади. Омад кулиб боқмаса, қийин экан.

90+2. Хуршидбек Мухторов қўполлик ишлатгани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90. АГМКда 2 та ўзгариш: Аҳмадалиев ўрнига Бегимов, Мираҳмадов ўрнига Сабиров тушди. 

86. "Локо" навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширди. Узатилган пасдан кейин Исломжон Қобилов бош билан кучсиз зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида.

82. Этаме бугун жуда фаол ўйин намойиш қилмоқда, бироқ шериклари муҳим паллаларда уни қўллай билишмаяпти. 

77. "Локомотив"да ўзгариш: Мелиев ўрнига Нагаев баҳсни давом эттирадиган бўлди.

72. АГМКда ўзгариш: Турсунов ўрнига Абдуллаев ўйинга қўшилди. 

70. АГМКда 2 та алмаштириш: Ҳақназарий ўрнига Қосимов, Спатару ўрнига Ҳасанов майдонга туширилди. 

68. Этаме Рашидхоновни бирга-бир вазиятга чиқарди, бироқ Ислом Рашидхонов дарвозабонни алдаб, тўп билан четга қараб югуриб кетди, якунда ўз мақсадига эришиши жуда мушкул бўлиб қолди.

62. "Локомотив"да алмаштириш: Жалолиддинов ўрнига Алижонов учрашувни давом эттиради. 

60. ГООООООООООООЛ! Миржаҳон Мираҳмадов Шоҳруҳ Гадоевнинг узатмасидан кейин ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди – 4:0!

55. Зарбаааа! Жероме Этаменинг бош билан берган зарбаси озгина ноаниқ кетди.

54. Шу дақиқаларга келиб Олмалиқда ёмғир ёға бошлади.

52. "Локомотив"да 3 та ўзгариш: Сафаров ўрнига Рашидхонов, Ғуломов ўрнига Тошпўлатов, Жумабоев ўрнига Самуэль Опеҳ тушди. 

51. Гиорги Папава тиббий ёрдамга муҳтожлик сезди.

46. ГОООООООООООООЛ!  Хуршид Ғиёсов дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, деярли бўш қолган дарвозага зарба берди, аммо уни Хуршидбек Мухторов бартараф қилди, қайтган тўпга эга чиққан ҳужумчи Мирҳажон Мираҳмадов тўпни дарвозага жойлади – 3:0!  

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 2:0. Танаффус! 

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди.

39. Зарбааа! Ғулом Ҳайдар Ғуломовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси кучсиз кўриниш олди.

36. Зарбаааа! Жероме Этаме чамаси 14 метрдан зарба йўллади, ноаниқ. 

35. Жумабоевнинг қоида бузиш ҳолати ВАРда текширилди ва қизил карточка йўқ деб топилди.    

33. Жумабоев Спатаруга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.  

32. Дан Спатару сариқ карточка олди. 

28. Легионерлар тўқнашуви юзага келди. Эронлик Ҳақназарий камерунлик Этамени қоидани бузган ҳолда тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди. 

25. "Локомотив" қарши ҳужумга қочишга уринди, бироқ ҳаммаси кутилганидек чиқмади. 

19. Санжар Турсунов "Бунёдкор"даги адаши Санжар Қодирқуловга нисбатан қоидани бузди.

13. ГОООООООООООЛ!  Анзур Исмоилов Санжар Турсуновнинг узатмасидан кейин ҳаммадан баланд сакраб, бош билан гол урди – 2:0! 

13. Ғиёсовнинг узатмасидан сўнг тўп Исломжон Қобиловга тегиб, майдонни тарк этди, бурчак зарбаси. 

12. Зарбааа! Этаменинг зарбаси йўл-йўлакай ҳимоячиларга тегиб Абдужалиловга етиб борди. 

11. Зарбааа!  Сиявуш Ҳақназарий Жалолиддин Жумабоевни алдаб, яқин масофадан зарба берди, аммо бу рақиб посбонига ҳеч қандай қийинчилик туғдирмади.  

10. Вау! Сиявуш Ҳақназарий ва Санжар Турсунов боғламаси ҳужум чоғида ўзаро қойилмақом комбинацияни амалга оширди. 

9. Ботирали Эргашев ҳаводан келган тўпни илиб олди ва Этаме Жероме билан туртилиб кетди. 

7. "Локомотив" ҳужумга шошилмоқда, олмалиқликлар эса бунга тўсқинлик қилишяпти. 

3. ГОООООООООЛ! Санжар Турсуновнинг пасидан сўнг Сиявуш Ҳақназарий айланма зарбаси орқали тўққизликни пойлади – 1:0!

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 19:00 да старт олади. 

Қизиқарли фактлар:

- Жамоалар ўртасидаги охирги баҳсда "Локо"нинг қўли баланд келган – 2:1;

- Чемпионат доирасидаги сўнгги 10 та ўйиндан 5 тасида "Локомотив", 3 тасида АГМК ғалаба қозонган, 2 та ўйинда дуранг қайд этилган;

- АГМКнинг энг йирик ғалабаси – 4:0, "Локомотив"ники эса 5:0;

- "Кончилар" барча мусобақалар доирасида 38 та тўп киритишган, "темирйўлчилар" эса 57 та гол уришган;

- АГМК 21 очко билан олтинчи, "Локомотив" эса 16 очко билан 8-поғонани банд қилиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги беллашувни АГМК аъзолари – Сардор Раҳмонов, Акромжон Комилов ва Мартин Боакье дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика