Суперлига. АГМК ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади
31 июл 2019 20:53
Янгиликлар
Суперлига. АГМК ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади
Учрашувнинг 21-дақиқасида Шаҳзод Убайдуллаевнинг жарима майдончасига кириб йўллаган зарбасини Суҳроб Султонов майдон ташқарисига чиқариб юборди.
30-дақиқада Шаҳзод Убайдуллаевнинг қайчи усулида йўллаган зарбасини мезбонлар дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолишди.
51-дақиқада захирадан майдонга тушган Қаҳрамон Баҳодиров меҳмонларни олдинга олиб чиқди - 0:1.
60-дақиқада Касмининнинг бош билан йўллаган зарбасини рақиб посбони Матниёзов қайтариб юбориб жамоасини голдан қутқариб қолди.
65-дақиқада Рўзимбой Аҳмедовнинг етказиб берган тўпини Убайдуллаев эгаллаб олиб, икки ҳимоячи қаршисида турган бўлишига қарамасдан Суҳроб Султоновни осонлик билан доғда қолдирди - 0:2.
71-дақиқада Зафар Полвонов ҳисобни қисқартирди - 1:2.
81-дақиқада меҳмонлар Полвоновга нисбатан жарима майдони ичида қоида бузишди ва бош ҳакам "Андижон" дарвозаси томон пенальти белгилади. Пенальтидан Элгужа Григалашвили гол уриб ҳисобни тенглаштирди - 2:2.
АГМК – “Андижон” 2:2
31 июль 2019 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Аҳмад Эргашев
Назоратчи: Артем Арютунов
Комиссар: Акмал Раҳматов
Голлар: Қаҳрамон Баҳодиров 51, - 0:1. Шаҳзод Убайдуллаев 65, - 0:2 (Рўзимбой Аҳмедов). Зафар Полвонов 71, - 1:2. Элгужа Григалашвили 81 пенальти, - 2:2.
АГМК - 32.Суҳроб Султонов - 31.Сайдулло Раҳматов (15.Жасур Ҳакимов, 57), 77.Власдислав Касминин, 44.Бобур Юлдошев, 23.Акмал Шораҳмедов - 3.Эркин Байдуллаев, 4.Миржамол Қосимов (17.Мурод Тошматов, 46), 5.Дилшод Жўраев (30.Жасур Умаров, 46) - 7.Элгужа Григалашвили, 9.Зафар Полвонов, 8.Санъат Шихов.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.ҒуломҲайдар Ғуломов, 33.Сардор Раҳмонов, 57.Фарҳод Имомов, 88.Игорь Зонич.
"Андижон" - 1.Руслан Матниёзов - 2.Жалил Кимсанов, 21.Ильдар Маматказин, 26.Алексич Радосав, 88.Аброр Ҳусинов - 8.Фарҳод Бекмуродов, 18.Дилшод Раҳматуллаев, 19.Сардорбек Азимов, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (25.Қаҳрамон Баҳодиров, 50) (7.Ойбек Қиличев, 67) - 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (5.Роббим Ҳасанов, 74), 22.Рўзимбой Аҳмедов.
Захира: 32.Жавоҳир Қиличев, 6.Иброҳим Отахонов, 27.Усмонали Усмоналиев, 28.Бахтиёржон Қосимов, 34.Хушнуд Авилов, 17.Абдуллоҳ Олимов.
Огоҳлантиришлар: Жалил Кимсанов 76.
|
ОКМК Зафар Полвонов - 71', Элгужа Григалашвили - 81' |
Суперлига. 15-тур 31/07/2019, 19:00 2
:
2
Тугади
|
Андижон Қаҳрамон Баҳодиров - 51', Шаҳзод Убайдуллаев - 67' |





Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар