UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  0 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  8 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  15 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  3 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  58 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  50 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  15 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11

Суперлига. 8-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 8-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Coca Cola Суперлига. 8-тур рамзий терма жамоаси        

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

Бекободнинг "Металлург" клуби бу турда Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлди. Суперлигада охирги учта ўйинда учта ғалабага эришган "темирйўлчилар" "Металлург" олдида ожиз қолишди - 1:3. Бекобод клуби устози Жасур Абдураимов championat.asia сайти талқинига кўра 8-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Турон" - "Қизилқум" учрашувида меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ғалабага жамоа дарвозабони Игнатий Нестеровнинг ҳиссаси жуда катта бўлди. Тажрибали кипер беллашув давомида 6та сейвни ижро этди ва жамоаси дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 8-турнинг энг яхши дарвозабони Игнатий Нестеров бўлди.



Бу турда гарчи мағлуб бўлган бўлса-да "Локомотив" ярим ҳимоячиси Диёр Туропов "Металлург" дарвозасига чиройли гол урди ва у championat.asia талқинига кўра тур голи деб топилди.




Турнинг марказий учрашуви Олмалиқда ўтди. Унда АГМК "Бунёдкор"ни қабул қилди ва иродали ғалабага эришди - 3:1. Учрашувнинг каттагина қисмида олмалиқликлар 10 киши бўлиб ўйнаганига қарамай якунда ғалаба қўлга киритилишда тажрибали ярим ҳимоячи Санжар Турсуновнинг ҳиссаси катта бўлди. Дастлаб пенальтидан гол урган Турсунов, орадан кўп ўтмай ўйиндан ҳам чиройли гол уришга эришди. Шу тариқа, иккита голи эвазига жамоасининг иродали ғалабасига ҳисса қўшган Санжар Турсунов championat.asia талқинига кўра 8-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика