UZ

Сўнгги янгиликлар

12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?  0 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  1 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  12 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  4 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  27

Суперлига. 8-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 8-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Coca Cola Суперлига. 8-тур рамзий терма жамоаси        

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

Бекободнинг "Металлург" клуби бу турда Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлди. Суперлигада охирги учта ўйинда учта ғалабага эришган "темирйўлчилар" "Металлург" олдида ожиз қолишди - 1:3. Бекобод клуби устози Жасур Абдураимов championat.asia сайти талқинига кўра 8-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Турон" - "Қизилқум" учрашувида меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ғалабага жамоа дарвозабони Игнатий Нестеровнинг ҳиссаси жуда катта бўлди. Тажрибали кипер беллашув давомида 6та сейвни ижро этди ва жамоаси дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 8-турнинг энг яхши дарвозабони Игнатий Нестеров бўлди.



Бу турда гарчи мағлуб бўлган бўлса-да "Локомотив" ярим ҳимоячиси Диёр Туропов "Металлург" дарвозасига чиройли гол урди ва у championat.asia талқинига кўра тур голи деб топилди.




Турнинг марказий учрашуви Олмалиқда ўтди. Унда АГМК "Бунёдкор"ни қабул қилди ва иродали ғалабага эришди - 3:1. Учрашувнинг каттагина қисмида олмалиқликлар 10 киши бўлиб ўйнаганига қарамай якунда ғалаба қўлга киритилишда тажрибали ярим ҳимоячи Санжар Турсуновнинг ҳиссаси катта бўлди. Дастлаб пенальтидан гол урган Турсунов, орадан кўп ўтмай ўйиндан ҳам чиройли гол уришга эришди. Шу тариқа, иккита голи эвазига жамоасининг иродали ғалабасига ҳисса қўшган Санжар Турсунов championat.asia талқинига кўра 8-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика