Суперлига. 7-тур рамзий терма жамоаси

Tolibjon Qosimov
23 апр 2018, 15:53
Суперлиганинг 7-турида ёрқин ўйин кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқдик.

Унга кўра, дарвозага "Қўқон-1912" посбони Ўткир Юсупов лойиқ кўрилди.

Чап қанот ҳимоясига эса "Навбаҳор" футболчиси Мирзоҳид Ғофуровни қўйдик. Ғофуров "Бунёдкор"га қарши жуда яхши ўйнади, биринчи голда асосий ишни айнан у бажарди.

Марказий ҳимояда "Қизилқум" легионери Георгий Квесиешвили ва "Локомотив" аъзоси Бобур Йўлдошевни муносиб кўрдик.

Ўнг қанот ҳимояси эса "Насаф"дан Славко Лукич билан тўлдирилди.

Таянч ярим ҳимоячиси эса "Пахтакор" вакили Дилшод Раҳматуллаев.

Ҳужумкор ярим ҳимоячилар сифатида Сардор Рашидов ("Локомотив"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Арслонмурот Амонов ("Бухоро") ва Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор")ларни киритдик. Уларнинг ҳар бири жорий тур самарали ҳаракатларни амалга оширишди ва жамоаларининг ғалабасига катта ҳисса қўшишди.

7-тур рамзийсида ҳужумга Баҳодир Насимов ("Бухоро") қўйилди. Насимов турнинг энг чиройли голига ҳам муаллифлик қилди.


Демак, 7-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг:
Дарвозабон:
Ўткир Юсупов.

Ҳимоячилар: Мирзоҳид Ғофуров, Георгий Квесиешвили, Бобур Йўлдошев, Славко Лукич.

Ярим ҳимоячилар: Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов, Арслонмурот Амонов, Сардор Рашидов, Азиз Турғунбоев.

Ҳужумчилар: Баҳодир Насимов.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›