UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  2 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  84 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  24 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  416 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  17 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  9 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  37 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10

Суперлига, 6-тур: Самарқанддаги ўйин ўз вақтида ўтади, Термиздаги учрашув эса кўчирилди Янгиликлар

Суперлига, 6-тур: Самарқанддаги ўйин ўз вақтида ўтади, Термиздаги учрашув эса кўчирилди

Хабарингиз бор, 26-27 апрель кунлари Суперлигада 6-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Мазкур тур доирасида 26 апрель, жума куни “Динамо” ўз майдонида “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади.

Сўнгги кунларда юртимиз бўйлаб ёмғир тез-тез ёғаётгани барчага маълум. Кеча кун бўйи ёмғир ёққани сабаб Самарқанддаги “Динамо” стадионида сув тўплангани ва ўйин бошқа санага кўчиши мумкинлиги борасида ОАВда хабарлар тарқалди.

“Динамо” клуби мазкур ҳолат юзасидан стадионни сувдан тозалаш ишлари олиб борилгани ва стадион 6-тур ўйинини ўзида қабул қилишга тайёр эканини маълум қилди.

“Динамо” — “Навбаҳор” учрашуви аввалдан белгиланганидек 26 апрель куни соат 17:30да бўлиб ўтади.

Шунингдек, мазкур тур доирасидаги “Сурхон” — “Андижон” учрашуви эса Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг мамлакат раҳбариятининг эҳтимолий ташрифи муносабати билан ўйинни бошқа санага кўчириш бўйича сўровига асосан 27 апрель кунидан 29 апрель санасига кўчирилди.

Мазкур баҳс 29 апрель куни соат 17:30да бўлиб ўтади.


Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика