UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   0 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  4 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  3 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  26 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  29 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  4 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3

Суперлига: 6-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Суперлига: 6-тур рамзий терма жамоаси

Анъанамизга мувофиқ Суперлиганинг 6-тур рамзий терма жамоасини эътиборингизга тақдим этамиз.

Рамзий терма жамоа 3-4-3 тактик схемаси асосида танланди.

Тур рамзий терма жамоаси дарвозасига "Насаф" сафида дебют учрашувини ўтказган 18 ёшли Абдувоҳид Неъматов лойиқ кўрилди. Турнинг энг яхши кипери номига муносиб кўрилган Неъматов табиийки тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Неъматов АГМКга қарши баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлашга эришди.

Ҳимоя чизиғида "Насаф" вакили Дилшод Саитов, "Локо" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ва "Навбаҳор" аъзоси Славко Лукич қўйилди. Эътиборли тарафи, бу ҳимоячилар мазкур турда нафақат ўзларининг ишончли ўйинлари, балки рақиб дарвозасини ишғол этишни ҳам уддасидан чиқишди.

Ярим ҳимоянинг таянч зонасига "Насаф" футболчиси Азизжон Ғаниев қўйилди. Яқиндагина узоқ муддатли танаффусдан сўнг яшил майдонга қайтган хавбек АГМК билан бўлган беллашувда жамоасининг иккита голига ҳаммуаллифлик қилди. Шунингдек, Ғаниевга тандем сифатида "Локомотив" футболчиси Жамшид Искандеров танланди. "Қизилқум" билан учрашувда тезкор гол киритган "Локо"нинг устунлигини таъминлаган Жамшид Искандеров ўйинда ҳам ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турди. Киритган беназир голи эса учрашувга безак берди.

Ярим ҳимоянинг қанотларига "Динамо" аъзоси Сардор Эминов ва "Металлург" вакили Музаффар Музаффаров қўйилди. Сардор Эминов "Навбаҳор" билан ўйинни кўтаринки руҳда ва анча самарадор ўтказди. "Навбаҳор" дарвозасига киритилган ҳар иккала голда ҳам Эминов бевосита иштирок этди. Дастлабки голга ассистентлик қилган Эминов, иккинчи голни ажойиб ва аниқ зарбаси орқали рақиб дарвозасига киритди. Музаффар Музаффаров эса "Қўқон-1912"га қарши беллашувда жамоасининг муҳим, яъни мувозанатни тикловчи голини урди ва бекободликларга ишончни қайтарди.

Ҳужум чизиғидан эса "Бухоро", "Бунёдкор" ва "Насаф" футболчилари жой олишди. Бухородаги ўйинла дубль қайд этган Хуршид Ғиёсов ҳужумкор вингер сифатида танланган бўлса, қарама-қарши қанотда "Бухоро" аъзоси Достон Ибрагимов қўйилди. Достон Ибрагимов "Бунёдкор" билан ўйинда фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди ва рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Марказий ҳужум сифатида эса турнинг энг яхши футболчиси деб топилган Ҳумоюн Муртазоев танланди. АГМК билан баҳсда дубль қайд этган Муртазоев жамоасининг уч ўйинлик мағлубиятли сериясига якун ясашга ва ғалаба қозонишига катта ҳисса қўшди.

Шу тариқа тур рамзий жамоасидан "Насаф"дан 4, "Локо"дан 2, "Динамо", "Навбаҳор", "Металлург", "Бунёдкор" ва "Бухоро"дан 1 нафардан футболчи ўрин олди.


Тур рамзий терма жамоаси (3-4-3):

Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

Ҳимоячилар: Дилшод Саитов ("Насаф"), Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), Славко Лукич ("Навбаҳор")

Ярим ҳимоячилар: Сардор Эминов ("Динамо"), Жамшид Искандеров ("Локомотив"), Азиз Ғаниев ("Насаф"), Музаффар Музаффаров ("Металлург")

Ҳужумчилар: Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор"), Ҳумоюн Муртазоев ("Насаф"), Достон Ибрагимов ("Бухоро")



Фото             Суперлига. 6-тур лауреатлари аниқланди 

Суперлига: Қизиқарли бошланган тур зерикарли ва нурсиз ўйин билан тугади ёхуд чемпионлик учун курашаётган "эски бўрилар" (тур шарҳи)

 Видео             Суперлига. 6-турнинг энг чиройли голлари ТОП-5

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика