UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Тен Хаг: "Саутгейт МЮда? ОАВ миш-мишлар яратишни яхши кўради"  0 13:25Нега? Месси яна "Интер Майами" ўйинини ўтказиб юборади  0 12:53"Реал" 23 ёшли ҳимоячи билан деярли келишиб олди  2 12:18Чилаверт Винисиус ҳақида: "Бразилия полицияси аргентиналик мухлисларни калтаклаганда намунали етакчи қаерда эди?"  7 11:58Ўзбекистонга қарши баҳсда иштирок этган "Реал" тарбияланувчиси "Қироллик клуби"ни тарк этмоқчи  2 11:10«Ливерпуль»га Рубен Аморимни олиб келиш қанчага тушиши маълум  0 10:44Хави фикридан қайтдими? Мураббий саволга аниқ жавоб берди  2 10:20Тен Хаг «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  5 09:53Ла Лиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди. Даъвогарлар орасида Винисиус ва Левандовски бор эди  4 09:35Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Фейҳа" 3:1   1 09:28«Манчестер Сити»нинг икки нафар асосий ҳимоячиси «Арсенал»га қарши ўйнамайди  2 09:00Алонсони қўлга кирита олмаган «Ливерпуль» бош мураббийликка асосий номзодни аниқлади  0 08:35Марокаш 2030 йилги жаҳон чемпионати учун дунёдаги энг катта стадион қурмоқчи  11 08:12Микель Артета: «Пеп - сайёрамизнинг энг кучли мураббийи»  3 07:46Суперлига. Бугун «Андижон» «Насаф»ни, «Пахтакор» «Сўғдиёна»ни меҳмон қилади  27

Суперлига. 6-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 6-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

АГМК ва "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлар ОЧЛ баҳслари сабаб июнь ойига қолдирилган. Championat.asia сайти қолган ўйинлар асосида тур лауреатларини аниқлади. 


Бекободнинг "Металлург" клуби бу турни Қўқонда "Қўқон-1912"га қарши ўтказиб 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Эътиборлиси бу мағлубият "Қўқон-1912" учун мавсумдаги биринчиси бўлди. Ушбу мағлубиятга Жасур Абдураимов бошчилигидаги бекободликлар сабабчи бўлишди. Тўғри шу куни ўйин дуранга мос бўлганди, аммо сўнгги дақиқаларда Саламат Қутибоев урган гол "Металлург"га муҳим 3 очкони тақдим этди ва championat.asia сайти талқинига кўра Жасур Абдураимов 6-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.




"Навбаҳор" - "Турон" учрашувида кўпчилик мезбонларнинг имкониятини юқори баҳолагани турган гап. Бироқ мухлисларсиз ўтказилган баҳсда "лочинлар" Суперлига дебютанти ҳисобланган "Турон"ни юта олишмади. Ўйин давомида ҳаттоки мағлуб бўлишлари ҳам мумкин эди. Яйпанликларнинг бир қатор ҳужумларини "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов қайтаришга эришди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 6-турнинг энг яхши дарвозабони Ўткир Юсупов бўлди. 




Марко Станоевич кетма-кет учинчи марта championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилмоқда. "Насаф"нинг сербиялик ярим ҳимоячиси ўтган турларда "Турон" ва "Қизилқум" дарвозаларига чиройли гол урганди, унинг "Сурхон" дарвозасига урган голи олдинги иккита голидан ҳам чиройли чиқди. Қуйида турнинг энг чиройли голларини томоша қилинг:




"Насаф" бу турда "Сурхон"ни аяб ўтиргани йўқ ва 6:0 ҳисобида ғалабага эришди. Шу куни "аждарлар" чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев жуда ҳам фаол бўлди. Тўғри рақиб жуда кам ҳужум қилди ва ҳимояда унга деярли иш бўлгани йўқ. Бироқ Шерзод ўйин давомида битта гол урди ва икки марта шерикларига голли узатмани амалга оширди. Яъни гол+пас тизими бўйича 3 балл тўплади. Очиғини айтиш керак баъзи ҳимоячилар мавсум давомида ҳам бундай натижага эриша олмайди, шу боис championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши футболчиси Шерзод Насруллаев бўлди.



Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика