UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  2 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  9 00:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:0 (матнли трансляция)  50 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  12 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Суперлига. 6-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 6-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

АГМК ва "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлар ОЧЛ баҳслари сабаб июнь ойига қолдирилган. Championat.asia сайти қолган ўйинлар асосида тур лауреатларини аниқлади. 


Бекободнинг "Металлург" клуби бу турни Қўқонда "Қўқон-1912"га қарши ўтказиб 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Эътиборлиси бу мағлубият "Қўқон-1912" учун мавсумдаги биринчиси бўлди. Ушбу мағлубиятга Жасур Абдураимов бошчилигидаги бекободликлар сабабчи бўлишди. Тўғри шу куни ўйин дуранга мос бўлганди, аммо сўнгги дақиқаларда Саламат Қутибоев урган гол "Металлург"га муҳим 3 очкони тақдим этди ва championat.asia сайти талқинига кўра Жасур Абдураимов 6-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.




"Навбаҳор" - "Турон" учрашувида кўпчилик мезбонларнинг имкониятини юқори баҳолагани турган гап. Бироқ мухлисларсиз ўтказилган баҳсда "лочинлар" Суперлига дебютанти ҳисобланган "Турон"ни юта олишмади. Ўйин давомида ҳаттоки мағлуб бўлишлари ҳам мумкин эди. Яйпанликларнинг бир қатор ҳужумларини "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов қайтаришга эришди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 6-турнинг энг яхши дарвозабони Ўткир Юсупов бўлди. 




Марко Станоевич кетма-кет учинчи марта championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилмоқда. "Насаф"нинг сербиялик ярим ҳимоячиси ўтган турларда "Турон" ва "Қизилқум" дарвозаларига чиройли гол урганди, унинг "Сурхон" дарвозасига урган голи олдинги иккита голидан ҳам чиройли чиқди. Қуйида турнинг энг чиройли голларини томоша қилинг:




"Насаф" бу турда "Сурхон"ни аяб ўтиргани йўқ ва 6:0 ҳисобида ғалабага эришди. Шу куни "аждарлар" чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев жуда ҳам фаол бўлди. Тўғри рақиб жуда кам ҳужум қилди ва ҳимояда унга деярли иш бўлгани йўқ. Бироқ Шерзод ўйин давомида битта гол урди ва икки марта шерикларига голли узатмани амалга оширди. Яъни гол+пас тизими бўйича 3 балл тўплади. Очиғини айтиш керак баъзи ҳимоячилар мавсум давомида ҳам бундай натижага эриша олмайди, шу боис championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши футболчиси Шерзод Насруллаев бўлди.



Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика