UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  0 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  3 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  21 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  20 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2

​Суперлига: 22-тур лауреатлари аниқланди Янгиликлар

​Суперлига: 22-тур лауреатлари аниқланди

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 22-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини - "Бухоро" - "Локомотив" 0:1

Суперлиганинг 1-босқичи охирги туридан ўрин олган "Бухоро" - "Локомотив" учрашуви ҳар иккала жамоа юқори қийматга тенг эди.

"Кучли олтилик"даги жамоаларнинг мазкур ўйини олтин очко туфайли муҳим аҳамият касб этарди. Шу боисдан ҳам ўйин шиддатли ва ҳужумларга бой тарзда кечди. Учрашувда катта устунликка эришган "Локомотив" меҳмонда "Бухоро"ни кичик ҳисобда мағлуб этишни уддасидан чиқди. Ғалаба тўпини эса "Локомотив" ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов киритди. "Бухоро" эса олтин очколик ўйинда имкониятни бой берди ва "кучли олтилик"даги энг пастки ўринга жойлашди. Мазкур учрашув тур ўйини дея эътироф этилди.


Тур мухлислари - Бухорода

Суперлиганинг 22-турининг марказий учрашуви Бухорода кечди.

"Бухоро" "Локомотив"ни меҳмон қилган ўйинда маҳаллий ишқибозлар ўз суюклиларини фаол тарзда қўллаб-қувватлашди. Бу галги тур ўйинларидаги энг фаол мухлислар айнан Бухорода кузатилди. Шу боисдан ҳам тур мухлислари дея айнан бухоролик ишқибозлар эътироф этилди.


Тур ҳаками - Ильгиз Танташев

Суперлиганинг 22-турида ишлаган ҳакамлар орасида Ильгиз Танташев ўз ишини аъло даражада уддалади.

Фарғонада водий дербисини бошқариб борган Танташев ниҳоятда қийин учрашувда қўпол хатоларга йўл қўймади ва учрашувни бир текисда ўтишини тўлиқ назорат қилди. Қўпол ва натижага таъсир қиладиган хатоларга йўл қўймади. Шу тариқа Ильгиз Танташев Суперлиганинг 22-турида энг яхши ишлаган ҳакам деб топилди.


Тур матбуот хизмати - "Пахтакор"

Матбуот хизматлари ичида айни кунда Ўзбекистонда биринчи рақам бўлиб турган "Пахтакор" барқарор ва профессионал ишлашда давом этмоқда. Муҳими, ҳар бир турни барқарор, оператив ва профессионал тарзда ёритиб бормоқда. Ўйин атрофидаги тадбирлар ва учрашувдан кейинги тафсилотларни ёритиб боришда "Пахтакор" расмий сайти, ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифалари бирдек фаол ва тезкор ишламоқда. Шу боисдан ҳам ушбу турда энг яхши ва фаол ишлаган матбуот хизмати сифатида яна "Пахтакор" эътироф этилди.


Тур иқтибоси: "Суперлигадаги баъзи ўйинларда нима учун майдонга тушаётганингни билмайсан"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Сергей Лушан Суперлиганинг янги формати туфайли кераксиз ўйинлар кўпайиб қолганини таъкидлади.

"Суперлигадаги баъзи ўйинларда нима учун майдонга тушаётганини билмайсан. "Бунёдкор" билан ўйин ҳам турнир жадвали нуқтаи назаридан ҳеч кимга кераксиз баҳсга айланди. ПФЛга тақвим бўйича ҳам саволлар туғилмоқда. Масалан, "Қўқон-1912"га қарши ўйиндан кейин келгуси учрашувгача тикланиш учун 20 соат вақт бўлди. Бунинг учун бизга роботлар керак бўлмоқда. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати бундай қисқа вақт ичида тикланишга улгурмаяпти", - дейди Сергей Лушан.


Тур голи - Санжар Рашидов

"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Санжар Рашидовнинг "Бунёдкор" дарвозасига киритган голи турни безаб берди.

Рашидовнинг голида ташкил этилган ажойиб комбинация ва мукаммал ижро голни чиройли қилди.


Тур дарвозабони - Музаффар Абдуллаев

"Нефтчи" дарвозабони Музаффар Абдуллаев водий дербисида ўз дарвозасини ишончли тарзда қўриқлади.

"Қзқон-1912"га қарши ўйинда "Нефтчи"ни бир қатор вазиятларда муқаррар голлардан қутқариб қолган кипер, учрашув якунига яқин 11-метрликни "нуқта"дан йўлланган зарбани ҳам қайтаришга муваффақ бўлди. Марко Миличнинг пнальтидан тепган зарбасини қайтарган Абдуллаев "Нефтчи"га мавсумдаги иккинчи ғалабани тақдим этди. Шу боисдан ҳам водий дербисида қаҳрамонлик кўрсатган Музаффар Абдуллаев тур дарвозабонига айланди.


Тур мураббийи - Баҳром Ҳайдаров

"Нефтчи" Суперлиганинг 22-турида водий дербисида "Қўқон-1912"га қарши учрашувда муҳим ғалабани тантана қилди.

Баҳром Ҳайдаров бошчилигидаги "Нефтчи" принципиал ўйинда керакли натижага эришди. Жамоалар учун юқори қийматли учрашувга айланган мазкур баҳсда Ҳайдаров танлаган тактика якунда "Нефтчи"га қўл келди. Дербида ғалаба қозонган "Нефтчи" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров тур мураббийи дея эътироф этилди.


Тур футболчиси - Ислом Исоқжонов

"Металлург" футболчиси Ислом Исоқжонов Олмалиқда кечган АГМКга қарши баҳсда жамоаси ғалабасига жуда катта ҳисса қўшди.

"Металлург"нинг барча голларида иштирок этган Ислом Исоқжонов бекободликлар учун ниҳоятда муҳим бўлган ўйинда ғалабани ўз жамоасига тақдим этди.

АГМК билан учрашувда иккита гол урган ва ғалаба тўпи муаллифи Шаҳзод Шаймановни голли узатма билан таъминлаган Исоқжонов тур футболчиси деб топилди. Шуни қайд этиш керакки, Исоқжонов АГМК дарвозасига киритилган иккинчи голини жарима зарбасидан чиройли тарзда урди.


Суперлига, 22-тур рамзий терма жамоаси (4-4-2)

Дарвозабон: Музаффар Абдуллаев ("Нефтчи")

Ҳимоячилар: Шаҳбоз Жўрабеков ("Сўғдиёна"), Бобур Йўлдошев ("Нефтчи"), Файзулла Қамбаров ("Қизилқум"), Олег Зотеев ("Локомотив").

Ярим ҳимоячилар: Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив"), Санжар Рашидов ("Сўғдиёна"), Элгужа Григалашвили ("Қизилқум"), Ислом Исоқжонов ("Металлург")

Ҳужумчилар: Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор"), Достон Тошматов ("Нефтчи")


Тўпурарлар
1.Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор") - 12 (7 пенальти)
2.Тиаго Безерра ("Пахтакор") - 10
3.Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор") - 10 (2 пенальти)


Ассистентлар
1.Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор") - 10
2.Жасур Ҳасанов (АГМК) - 7
3.Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") - 5
3.Олег Зотеев ("Локомотив") - 5
3.Муроджон Тошматов ("Бунёдкор") - 5
3.Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор") - 5

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика