UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  2 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  3 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  3 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  4 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  10 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  5 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  28

Суперлига-2024: 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси Янгиликлар

Суперлига-2024: 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

11 март куни Ўзбекистон Суперлигаси 2024 йилги мавсуми 2-тури ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунлангач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. 2-тур доирасида ўтказилган 7 ўйинда жами 13 та баҳсли вазият юзага келди: қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.

1-вазият: “Металлург” – “Сўғдиёна” учрашуви, бекор қилинган гол. ВИДЕОНИ КЎРИШ

Суперлига 2-тури доирасидаги илк учрашувнинг 44-дақиқасида “Сўғдиёна”нинг 14-рақамли аъзоси Л. Дориев жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олиб, дарвозага зарба йўллади ва уни ишғол этди. Бироқ вазиятга яқин турган бош ҳакам Иброҳим Исмоилов тўп футболчининг қўлига теккан, деб топиб, голни бекор қилди. ВАР ҳакамлари ҳам бош ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлади.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда бош ҳакамнинг позицияси тўғри танланган, у ҳолатни энг яқиндан кузатиб турган эди. Такрорий лавҳаларда ҳам тўп қўлга теккани кўринган. Бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди.



2-вазият: “Пахтакор” – “Насаф” баҳси, эҳтимолий пенальти.
ВИДЕОНИ КЎРИШ

Турнинг марказий баҳси 55-дақиқасида мезбонлар аъзоси П. Холдорхонов рақиб жарима майдончаси ичида А. Мозговой билан тўқнашиб кетиб, йиқилди. Бош ҳакам Акобирхўжа Шукуруллаев эса вазият тоза бўлганини айтиб, ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: ВАР лавҳаларидан ҳам кўришимиз мумкинки, бош ҳакам вазиятни яхши позициядан кузатган. Бу ерда ҳужумчи пенальти ишлаш мақсадида рақиб аъзосига ўзи талпингани ва контактга киришгани акс этмоқда. Шу сабабли, пенальти белгиланмаган. Бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди.



3-вазият: “Олимпик” – “Локомотив”, эҳтимолий пенальти.
ВИДЕОНИ КЎРИШ

Тошкент дербисининг 7-дақиқасида мезбонлар аъзоси А. Одилов рақиб дарвозабони билан тўп учун кураш вақтида йиқилди. Бош ҳакам Сардор Исматуллаев бу вазиятда ҳужумчи симуляция ишлатди, деб ҳисоблаб, унга сариқ карточка кўрсатди ва учрашувни давом эттиришга рухсат берди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Дарвозабон бу вазиятда тоза ўйнаган, бу вазиятда ўйинни давом эттириш тўғри қарор бўлган. Бироқ, симуляция учун кўрсатилган карточка нотўғри бўлган. Бош ҳакамнинг ўйинни давом эттириш қарори тўғри, карточка эса нотўғри, деб топилди.


4-вазият: “Олимпик” – “Локомотив”, эҳтимолий пенальти (қўл билан ўйин).
ВИДЕОНИ КЎРИШ

Учрашувнинг 12-дақиқасида “Олимпик”нинг 77-рақамли футболчиси Т. Мамасидиқов рақиб жарима майдончаси ичига тўпни ошириш учун узатма амалга оширди, бу тўп “Локомотив”нинг 2-рақамли аъзоси А. Абдурашидовнинг қўлига тегди. Бош ҳакам бу вазиятда қўл табиий ҳолатда эканини қайд этиб, ўйинни давом эттириш кераклигини айтди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Тўп ҳақиқатдан ҳам қўлга теккан. Бироқ, Ўзбекистон футбол ҳакамлари ташаббуси билан дарвоза ортига қўйилган камера орқали такрорлар кўрилганида қўл табиий ҳолатда тургани намоён бўлган. Бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди.


5-вазият: “Олимпик” – “Локомотив”, эҳтимолий қизил карточка. ВИДЕОНИ КЎРИШ

Учрашувнинг 25-дақиқасида “Локомотив”нинг 70-рақамли аъзоси А. Турдиалиев майдон марказида тўпни эгаллаш учун оёғини баланд кўтариб, рақиб боши яқинига келтирган. “Олимпик” футболчиси тўпни боши билан узоқлаштирган ва улар рақиб билан тўқнаш келиб, майдонга йиқилган. Вазиятга яқин турган бош ҳакам ўйинни тўхтатган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазият “Олимпик” клуби шикояти туфайли кўриб чиқилди. Уни бош ҳакам жуда яхши позициядан кузатиб турган ва ҳаммасини ўз назорати остига олган. Такрорий лавҳаларда оёқ бошга эмас, рақибнинг тирсагига теккани кўринган. Бош ҳакам буни ўйин қоидаси бузилиши деб топган ва фол билан кифояланган. Бу вазиятда карточка кўрсатмаслик тўғри қарор бўлган. Бош ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

 
6-вазият: “Олимпик” – “Локомотив” баҳси, пенальти.
ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ушбу баҳснинг 39-дақиқасида ўйин тақдирини ҳал қилган пенальти белгиланди. “Олимпик”нинг 44-рақамли аъзоси А. Раҳимжонов “темирйўлчилар”нинг 11-рақамли вакили билан тўп учун курашгач, меҳмонлар вакили жарима майдончаси ичида йиқилди. Дастлаб ҳакам ўйинни давом эттирди, сўнгра ВАР вазиятга аралашиб, Исматуллаевни монитор ёнига чақирди. Такрорларни кўриб чиққач, бош ҳакам 11 метрлик жарима зарбаси белгилаб, “Олимпик” футболчисига сариқ карточка кўрсатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: ВАР билан мулоқотдан сўнг, пенальти тўғри белгиланган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.


7-вазият: “Олимпик” – “Локомотив” ўйини, иккинчи сариқ карточка. ВИДЕОНИ КЎРИШ

Учрашувнинг 58-дақиқасида мезбонларнинг 44-рақамли аъзоси “Локомотив” аъзосини тирсаги билан туртиб кетиб, ҳужумга чиқишга ҳаракат қилди. Бош ҳакам эса ҳуштак чалиб, унга ўйиндаги 2-сариқ карточкасини кўрсатиб, майдондан четлатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда бош ҳакам футболчини майдондан асосли четлатган. Ростдан ҳам футболчи рақиб юзига тирсаги билан уриб кетган ва ўйин қоидасини бузган. ЎзФҲМ томонидан ишга туширилган дарвозалар ортидаги 5-6-камералар бу вазиятда ҳам фойда бериб, вазият қандай бўлганини яққол кўрсатиб берган. Таъкидлаш жоизки, мавсум олдидан чиқарилган дарвозалар ортига камералар қўйиш қарори ҳозирча энг фойдали юриш бўлгани ўз исботини топиб келмоқда. Бош ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.


8-вазият: “Олимпик” – “Локомотив”, эҳтимолий фол.
ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ушбу вазият ҳам “Олимпик” клубининг шикояти асосида кўриб чиқилди. Баҳснинг 90-дақиқасида мезбонларнинг 37-рақамли футболчиси ҳужум вақтида Анзур Исмоиловга тўқнашиб, майдонга йиқилган. Бош ҳакам учрашувни давом эттириш кераклигини кўрсатган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори:
Бу вазиятда ҳимоячи тўпга ўйнаган. Фол қайд этиш учун ҳеч қандай асос йўқ. Бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди.


9-вазият: “Навбаҳор” – ОКМК, инобатга олинмаган гол.
ВИДЕОНИ КЎРИШ

Намангандаги учрашувнинг 64-дақиқасида мезбонлар бурчак зарбаси ижросидан сўнг, дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлди. Дастлаб, ўйин бош ҳаками Илгиз Танташев голни инобатга олди. Сўнгра вазиятга ВАР аралашиб, ҳакамни монитор ёнига чақирди. Бош ҳакам такрорларни кўриб чиққач, голни бекор қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Дарвозабон тўпни биринчи ушлаб олган, сўнг унга нисбатан ҳужум қилаётган жамоа вакиллари қўполлик амалга оширган. Гол шу сабабли бекор қилинган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри деб топилди.


10-вазият: “Андижон” – “Бунёдкор”, эҳтимолий офсайд. ВИДЕОНИ КЎРИШ

Учрашувнинг 7-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очди. Бу вазиятда гол урган футболчи офсайдда тургандек, кўринган. Бироқ, ҳакамлар жамоаси голни тоза урилган, деб топиб, уни ҳисобга олган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори:
ВАР такрорий лавҳаларидан ҳамда тортилган чизиқдан ҳам кўриниб турибдики, бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат йўқ. Гол қоидаларга мувофиқ тарзда урилган. Ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.



11-вазият: “Андижон” – “Бунёдкор”, эҳтимолий қизил карточка. ВИДЕОНИ КЎРИШ

Водийдаги баҳснинг 32-дақиқасида кўплаб баҳсларга сабаб бўлган вазият юзага келди. “Бунёдкор” аъзоси У. Исмоналиев “Андижон” футболчисига нисбатан оёқ кўтариб, тажовузкор хатти-ҳаракат амалга оширди. Бунга нисбатан бош ҳакам Азиз Асимов тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиб, уни майдондан четлатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бош ҳакам Азиз Асимов “Бунёдкор” аъзосини четлатиб, тўғри қилган. Бироқ, “Андижон”нинг 8-рақамли футболчиси ҳам жазосиз қолмаслиги керак эди. Бош ҳакамга бу қоидабузарликни ВАР ҳакамлари маълум қилиши керак эди. Бош ҳакамнинг қарори тўғри, иккинчи вазиятда бош ҳакамга хабар бермагани учун ВАР ҳакамлари хато қилган, деб топилди.


12-вазият: “Динамо” – “Нефтчи”, эҳтимолий пенальти.
ВИДЕОНИ КЎРИШ

Жиззахдаги ўйинда ҳам битта баҳсли вазият юзага келди. “Динамо”нинг 4-рақамли футболчиси О. Абдумажидов рақиб жарима майдончаси ичига тўпни оширгач, тўп “Нефтчи”нинг 20-рақамли азосининг қўлига теккандек кўринган. Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров ўйинни давом эттиришга рухсат берган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Таъкидлаш жоизки, ушбу вазиятда ҳам дарвоза ортига қўйилган камералар яна бир бор иш берди. Ушбу ракурсдан олинган кадрларда тўп қўлга эмас, оёққа теккани яққол кўринган. Ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди.


13-вазият: “Қизилқум” – “Сурхон” учрашуви, пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ

Тур доирасидаги сўнгги баҳснинг 68-дақиқасида мезбонлар аъзоси Ш. Жўрабеков ўз жарима майдончаси чизиғи устида рақиб футболчисига нисбатан қоидабузарлик амалга оширди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев ВАР билан мулоқот қилгач, 11 метрли нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда қоидабузарлик 100% бор. Бироқ бу жарима майдончаси ичида юзага келдими ёки ташқарисида, мана шу сўроқ остида эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси аъзолари такрорий лавҳаларни ҳамда ВАР кадрларини бир неча марта кўриб чиққач, бир овоздан бу жарима майдончаси ичида содир этилган, деган қарорга келди. Бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
13 мар 11:19:46
ÓZINGNI BOSS BOLAPAQIR
UFA bu UFA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Andijon bunik oʻyini rasa kulgiga sabab boʻldi. Xakam toʻgʻri qildi lekin silulatsiya ishlatmoqchi boʻlgan andijon klubi futbolchisigayam sariq berish kerak edi. Andijon klubi futbolchilari masxarabozdek koʻrindi
Man Andijonlik emasman va Andijon futbolchilarini ham oqlamoqchi emasman lekin Bunyodkorni qiyin axvolga solgan va Andijon futbolchilarini har xil qiliqlar qilishiga sharoit qilgan bergan Bunyodkor futbolchisi boʻladi
   
13 мар 10:34:49
UFA bu UFA
Andijon bunik oʻyini rasa kulgiga sabab boʻldi. Xakam toʻgʻri qildi lekin silulatsiya ishlatmoqchi boʻlgan andijon klubi futbolchisigayam sariq berish kerak edi. Andijon klubi futbolchilari masxarabozdek koʻrindi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика