UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  0 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  2 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  9 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  26 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7

Суперлига-2019 якунлари. Легионерлар статистикаси Янгиликлар

Ушбу мақоламизда якунига етган мавсум Суперлигада ўйнаган барча хорижлик футболчиларнинг натижалари билан таништирамиз.

Бу йил клубларимиз сафида жами 49 нафар (биринчи даврада 34, иккинчи даврада 15 нафар) легионер рўйхатдан ўтказилди.

11 нафар легионер биринчи даврадан кейин клубларимиз рўйхатидан чиқарилди. Уч нафар хорижлик футболчи 2019 йилги Суперлигада майдонга тушгани ҳам йўқ. Франциялик Оливье Бонн "Қўқон-1912" томонидан рўйхатдан ўтказилган эди, бироқ оилавий муаммолари туфайли Оливье Суперлигамизда биронта ўйинда майдонга туша олмайди ўз уйида қайтишга мажбур бўлди. Қирғизистонлик Аҳлиддин Исроилов эса "Андижон" билан шартнома тузган ва Суперлигада ўзини кўрсатишга бел боғлаган эди. Аммо мавсум бошидаги норматив тестларни бажара олмаган ярим ҳимоячи шартномани бекор қилиб Қирғизистонга қайтиб кетди. Йил бошида АГМК таркибига қўшиб олинган сербиялик Марко Зочевич ёзга қадар клуб сафида эди, аммо Миржалол Қосимов уни Суперлига доирасида умуман майдонга туширгани йўқ.


Йил бошида 4 нафар легионерни рўйхатдан ўтказган "Қўқон-1912" иккинчи даврани фақат бир легионер билан бошлади холос. Оливье Бонн ҳақида юқорида тўхталдик. Ярим ҳимоячи Милош Николич ҳамда дарвозабон Боян Кнежевич биринчи даврадан кейин рўйхатдан чиқарилди.

"Навбаҳор"нинг туркманистонлик ярим ҳимоячиси Элман Тагаев ярим йил Ўзбекистонда ўйнади холос. АГМКга Зочевич билан бирга келган Миролюб Костич ҳам ёзда юртимизни тарк этди. Зочевичдан фарқли ўлароқ Костич Суперлигада майдонга тушиш бахтига муяссар бўлди.

Дастлабки даврада "Сўғдиёна" таркибида тўп тепган қирғизистонлик ҳимоячи Шерзод Шакиров давралар оралиғида клубдан кетди. Ёзда "Бухоро"га Муҳсин Муҳаммадиев келгач клуб икки ҳимоячи россиялик Артём Кулеша ва украиналик Владимир Баенко билан хайрлашди.


Ўзбекистонда ўйнаш тажрибасига эга бўлган сербиялик ҳужумчи Филип Райевац бу йилни "Локомотив"да бошлади. Бироқ унинг "темирйўлчилар" сафидаги фаолияти жуда ҳам муваффақиятсиз чиқди. Андрей Фёдоров уни Суперлигада 9 марта захирадан майдонга туширди ва ҳужумчи биронта гол ура олмади. Натижада биринчи давра тугамай туриб Райевац кийимларини йиғиштирди ва юртига кетди.

Икки легионер бу йил Суперлиганинг икки клуби шарафини ҳимоя қилди. Грузиялик Элгужа Григалашвили мавсумни Навоийнинг "Қизилқум" клубида бошлади ва ёзда АГМК сафига кўчиб ўтди. Худди шундай дастлабки даврада "Қизилқум"да ўйнаган никарагуалик Медина Смит иккинчи даврани "Локомотив"да ўтказди.

Юқорида таъкидланганидек 15 футболчи иккинчи даврада рўйхатдан ўтказилди. Дастлабки даврада умуман легионерларсиз ўйнаган "Бунёдкор" ёзда икки хорижлик футболчини ўз таркибига қўшиб олди. Аммо украиналик Евгений Чумак ва россиялик Дмитрий Островскийнинг юртимиздаги фаолияти муваффақиятли бўлмади ҳамда яқиндагина клуб улар билан дўстона хайрлашди.


Давралар оралиғида "Қизилқум" 4 нафар легионерни рўйхатдан ўтказди. Грузиялик Лаша Тотадзе, Мате Ватсадзе, австралиялик Стивен Лустица ва россиялик Руслан Маргиев иккинчи даврада Навоий клуби шарафини ҳимоя қилди.

Худди шундай вазият "Бухоро" клубида ҳам содир бўлди. Муҳсин Муҳаммадиев ёзда жамоага канадалик ҳимоячи Милован Капор, грузиялик Жаба Липартия ва Вили Исиани, тожикистонлик Фатхулло Фатхуллоев каби легионерларни олиб келди.

Иккинчи даврада "Навбаҳор"да ҳам тожикистонлик футболчи ўйнади. Амирбек Жўрабоев Суперлигада 13та учрашувда майдонга тушишга муваффақ бўлди.

Ёзда икки легионерга жавоб берган АГМК уларнинг ўрнига уч нафар легионерни олиб келди. Беларуслик Владислав Касмининни юртимиз футбол мухлислари яхши билишади, сербиялик Игорь Зонич эса бу мавсум Ўзбекистон чемпионатида дебют қилди.


Бу мавсум "Сурхон" сафида икки нафар бразилиялик футболчи тўп тепди. Ёзда термизликлар таркибига икки ҳужумчи Дуглас до Насименто ва Лукас де Оливейра келиб қўшилди. Бироқ бразилиялик футболчилар ўзимизнинг ҳужумчилардан ҳеч бир жабҳада устун эмас эканликлари кўриниб қолди. Лукас 7та ўйинда умуман гол ура олмаган бўлса, Дуглас 9та учрашувда атиги битта гол урди.

23 легионер футболчи мавсум охиригача битта клубда тўп тепди. "Металлург" бош мураббийи Андрей Шипиловнинг фарзанди кенжа Андрей Шипилов Россия фуқароси бўлгани учун уни ҳам легионерлар рўйхатига киритдик.

Бу йил Сербиядан келган 16 футболчи бу йил Суперлигамиз клубларида майдонга тушди. Бу энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Россия мамлакатидан 9 нафар легионар 2019 йил Суперлигада ўйнади. Энг кўп легионер “Бухоро” сафида (7 нафар) тўп тепди.


Ушбу мавсумда энг ...

кўп гол урган легионер - Драган Черан 23та
кўп голли узатама берган легионер - Арсланмират Аманов 6та
кўп майдонга тушган легионер - Кахи Махарадзе ва Эглуга Григалашвили - 26тадан ўйин
кам майдонга тушган легионер - Марко Зочевич, Аҳлиддин Исроилов, Оливье Бонн - 0
кўп сариқ карточка олган легионер - Иван Соловьёв - 6тадан
кўп қизил карточка олган легионер - Иван Соловьёв, Амирбек Жўрабоев, Владимир Баенко ва Артём Кулеша - 1тадан
фахрий легионер - Радосав Алексич 33 ёш
ёш легионер - Андрей Шипилов 20 ёш




Суперлига-2019даги легионерларнинг мамлакатлари

Сербия 

 16

Россия 

 9

Грузия 

 6

Украина 

 3

Қирғизистон 

 2

Черногория 

 2

Туркманистон 

 2

Тожикистон 

 2

Бразилия 

 2

Австралия 

 1

Канада 

 1

Беларусь 

 1

Никарагуа 

 1

Франция 

 1




Суперлига-2019. Легионерлар статистикаси


Игрок

Клуби

Амплуа

Туғ.сана

Ўйин

Дақ

Гол

Гол пас

СК

ҚК

1

Кахи Махарадзе (Грузия)

Сўғдиёна

Яҳм

20.10.1987

26

2267

5

2

3

0

2

Элгужа Григалашвили (Грузия)

Қизилқум/АГМК

Ҳуж

30.12.1989

26

2212

11

2

3

0

3

Дарко Станоевич (Сербия)

Сурхон

Ҳим

12.04.1987

25

2250

3

0

2

0

4

Владимир Бубанья (Сербия)

Сурхон

Ҳим

02.08.1989

24

2160

1

0

4

0

5

Драган Черан (Сербия)

Пахтакор

Ҳуж

06.10.1987

24

2030

23

5

4

0

6

Александр Касьян (Россия)

Навбаҳор

Ҳуж

27.01.1989

24

1979

10

0

4

0

7

Иван Соловьёв (Россия)

Навбаҳор

Яҳм

29.03.1993

24

1979

1

4

6

1

8

Йован Жокич (Сербия)

Локомотив

Яҳм

13.08.1992

24

1845

1

0

2

0

9

Милан Митрович (Сербия)

Сўғдиёна

Дар

27.02.1991

23

2070

0

0

2

0

10

Марко Милич (Сербия)

Қўқон-1912 

Ҳим

06.11.1987

23

2039

0

0

4

0

11

Никола Милинкович (Сербия)

Сўғдиёна

Ҳуж

18.02.1991

23

1934

2

0

3

0

12

Арсланмират Аманов (Туркманистон)

Локомотив

Яҳм

28.03.1990

23

1517

4

6

1

0

13

Игорь Голбан (Россия)

Навбаҳор

Ҳим

31.07.1990

22

1910

0

1

1

0

14

Ариагнер Медина Смит (Никарагуа)

Қизилқум/Локомотив

Ҳуж

13.12.1998

21

1153

4

2

1

0

15

Сергей Тумасян (Россия)

Металлург

Ҳуж

31.01.1990

19

831

1

1

1

0

16

Виталий Мирний (Украина)

Андижон

Дар

03.04.1992

18

1620

0

0

1

0

17

Евгений Черемисин (Россия)

Қизилқум

Дар

29.02.1988

17

1530

0

0

0

0

18

Марко Симич (Черногория)

Пахтакор

Ҳим

16.06.1987

15

1045

3

1

2

0

19

Андрей Шипилов (Россия)

Металлург

Ҳим

23.07.1999

14

843

0

0

2

0

20

Руслан Маргиев (Россия)**

Қизилқум

Ҳуж

21.03.1995

13

1111

0

0

1

0

21

Амирбек Жўрабоев (Тожикистон)**

Навбаҳор

Яҳм

13.04.1996

13

964

0

0

2

1

22

Стивен Питер Лустица (Австралия)**

Қизилқум

Яҳм

12.04.1991

13

929

1

0

2

0

23

Игорь Йелич (Сербия)

Локомотив

Яҳм

28.12.1989

13

920

1

2

1

0

24

Милован Капор (Канада)**

Бухоро

Ҳим

05.08.1991

12

1080

0

1

2

0

25

Радосав Алексич (Сербия)

Андижон

Ҳим

06.03.1986

12

1044

0

0

5

0

26

Мате Ватсадзе (Грузия)**

Қизилқум

Ҳуж

17.12.1988

12

1025

3

1

4

0

27

Славко Лукич (Сербия)

Навбаҳор

Ҳим

14.03.1989

12

807

2

1

3

0

28

Жаба Липартия (Грузия)**

Бухоро

Яҳм

16.11.1987

11

990

0

1

0

0

29

Лаша Тотадзе (Грузия)**

Қизилқум

Ҳим

24.08.1988

11

901

2

0

2

0

30

Фатхулло Фатхуллоев (Тожикистон)**

Бухоро

Яҳм

24.03.1990

11

859

1

0

0

0

31

Владимир Баенко (Украина)*

Бухоро 

Ҳим

09.02.1990

10

894

1

0

6

1

32

Игорь Зоньич (Сербия)**

АГМК

Ҳим

16.10.1991

9

779

0

0

1

0

33

Дуглас до Насименто (Бразилия)**

Сурхон

Ҳуж

10.07.1997

9

335

1

0

0

0

34

Филип Райевац (Сербия)*

Локомотив 

Ҳуж

21.06.1992

9

130

0

0

0

0

35

Иван Фатич (Черногория)*

Бухоро

Ҳим

21.08.1988

7

600

0

0

5

0

36

Владислав Касминин (Беларусь)**

АГМК

Ҳим

17.01.1990

7

564

0

0

2

0

37

Лукас де Оливейра (Бразилия)**

Сурхон

Ҳуж

30.07.1997

7

286

0

0

0

0

38

Боян Кнежевич (Сербия)*

Қўқон-1912 

Дар

13.04.1989

6

540

0

0

0

0

39

Артём Кулеша (Россия)

Бухоро

Ҳим

14.01.1990

6

536

0

0

2

1

40

Шерзот Шакиров (Қирғизистон)*

Сўғдиёна

Ҳим

18.11.1990

6

501

0

2

0

0

41

Миролюб Костич (Сербия)*

АГМК 

Яҳм

05.06.1988

6

401

0

0

0

0

42

Милош Николич (Сербия)*

Қўқон-1912 

Ҳим

03.10.1994

5

258

0

0

0

0

43

Дмитрий Островский (Россия)**

Бунёдкор

Яҳм

15.04.1998

4

105

0

0

1

0

44

Евгений Чумак (Украина)**

Бунёдкор

Яҳм

25.08.1995

3

242

0

0

1

0

45

Вили Исиани (Грузия)**

Бухоро

Ҳуж

22.03.1991

3

71

0

0

0

0

46

Элман Тагаев (Туркманистон)*

Навбаҳор 

Яҳм

02.06.1989

3

55

0

0

0

0

47

Марко Зочевич (Сербия)*

АГМК

Яҳм

19.05.1993

0

0

0

0

0

0

48

Аҳлиддин Исроилов (Қирғизистон)*

Андижон

Яҳм

16.09.1994

0

0

0

0

0

0

49

Оливье Бонн (Франция)*

Қўқон-1912

Яҳм

07.02.1990

0

0

0

0

0

0

 



* - биринчи даврадан сўнг клубни тарк этган футболчилар
** - иккинчи даврада рўйхатдан ўтказилган футболчилар



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика