UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3

Суперлига-2019. Мавсумнинг якуний статистикаси Янгиликлар

Суперлига-2019. Мавсумнинг якуний статистикаси

2019 йилги Ўзбекистон Суперлигасининг якунланган мавсумнинг статистикасини тақдим этамиз.

Бу мавсумда 182та ўйин ўтказилди. Дарвозаларга 457та тўп киритилди (ўртача ҳар бир ўйинга 2,51тадан тўп тўғри келади).

«Локомотив» ўз майдонда мағлуб бўлмаган ягона клуб бўлди. «Динамо» сафарда фақат бир марта ғалабага эришди.

«Локомотив» ва «Сурхон» ўз майдонида дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборишди – 6тадан. «Қўқон-1912» эса ўз майдонида дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборди – 20та.

«Пахтакор» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кам – 6та гол ўтказиб юборган. «Қизилқум» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кўп – 30та тўп олиб чиққан.


«Пахтакор» ўз майдонида энг кўп гол урган – 44та. «Бухоро» ўз уйида энг кам 7та гол урди.

«Пахтакор» сафар учрашувларида ҳам энг кўп тўп киритди – 31та. «Андижон» сафар учрашувларида энг кам тўп киритди – 9та.

«Пахтакор» ўз майдонида энг кўп очкони қўлга киритди – 34та. «Бухоро» ўз майдонида энг кам очко йиғди – 12та.

Сафар учрашувларида «шерлар» энг кўп очкони қўлга киритишган – 35та. «Динамо» сафар учрашувларида энг кам очкони қўлга киритган – 6та.

Суперлигада урилган 457та голдан 267таси (58,42%) мезбонлар, 190 (41,58%) меҳмонлар ҳисобига ёзилди.


Бўлиб ўтган 182 учрашувнинг 81тасида (44,51%) майдон эгалари, 49тасида (26,92%) меҳмонлар зафар қучишган. 52 ўйинда (28,57%) эса томонлар муроса кўчасини танлаганлар.

Мавсум давомида футболчилар жами 692 бор сариқ карточка билан жазоландилар (ўртача ҳар бир ўйинга 3,8тадан карточка тўғри келади). 19 марта футболчиларга қизил карточка кўрсатилди (ўртача ҳар бир ўйинга 0,1тадан четлатиш тўғри келади).

Учрашув ҳакамлари 60 марта 11 метрлик белгини кўрсатишди. 51 ҳолатда (85%) тўп дарвозага киритилди. 9 вазиятда эса тўп дарвозага “киришни” хоҳламади.

Чемпионатда 11та автогол қайд этилди. Владимир Козак («Пахтакор»), Йован Жокич («Локомотив»), Миркомил Лоқаев («Динамо»), Бобур Қосимов («Динамо»), Бобурбек Юлдашев (АГМК), Аббос Отахонов («Металлург»), Илдар Маматказин («Андижон») ва Ислом Қобилов («Металлург») ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйишди.

Мавсум давомида 41та дубль қайд этилди. 25 футболчи бир учрашувда икки марта гол урди. Драган Черан («Пахтакор») 5 марта, Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор») ва Игорь Сергеев ("Пахтакор") 4 мартадан, Ҳумоюн Муртозаев («Насаф») ҳамда Марат Бикмаев («Пахтакор») 3 мартадан дублга эришишди.


2019 йилги Суперлигада тўрт марта хет-трик кузатилди. Драган Чеарн («Пахтакор») бундай натижага иккита ўйинда эришган ягона футболчи бўлди. Зафар Полвонов (АГМК) ва Игорь Сергеев («Пахтакор») бу мавсумда бир мартадан хет-трик қайд этишди.

Бу мавсум бир футболчи битта ўйинда бешта гол уришга муваффақ бўлди. АГМК ҳужумчиси Зафар Полвонов "Қўқон-1912" билан баҳсда рақиблари дарвозасига бешта тўп киритиб пента-трик қайд этди.

Беллашувларини жами 1008399 мухлис бевосита ўйингоҳларда томоша қилди. (Ўртача ҳар бир ўйинга 5541 тўғри келади).

Энг кўп томошабин «Навбаҳор» – «Сўғдиёна» учрашувига ташриф буюрди – 25727. Энг кам томошабин эса АГМК – «Қизилқум» учрашувига ташриф буюрган – 246 нафар.

Мухлислар тўплаш борасида худди ўтган йилгидек «Навбаҳор» жамоаси пешқадамликни қўлга киритди. Ушбу жамоа иштирокидаги 26та ўйинга жами 202940 томошабин келди. «Пахтакор» 197680 кўрсаткич билан иккинчи бўлди. «Насаф» эса 196582 натижа билан учинчи ўринни банд этди. Олмалиқнинг АГМК клуби иштирокидаги ўйинларга эса энг кам томошабин келган – 96713.


«Навбаҳор» ўз майдонида ҳам энг кўп ишқибоз тўплаган жамоа бўлди. Ушбу клуб мезбонлиги остида ўтган 13та ўйинни жами 125954 томошабин кузатди. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 9689 томошабин келди деганидир.

2019 йилги Ўзбекистон кубоги ва лига кубоги финалчиси АГМК бу борада энг паст кўрсаткичга эга бўлди. Олмалиқликларнинг уй ўйинларига жами 29301 мухлис келди. "Локомотив"да ҳам бу борада вазият қувонарли эмас - 29326.

Сафар ўйинларида эса чемпион «Пахтакор»нинг мухлиси энг кўп - 99895. Сафарда мухлис тўплаш борасида кейинги ўринларни қуйидаги клублар эгаллашди: «Насаф» - 88468 ва «Бунёдкор» - 84625. Сафарда «Сурхон»нинг мухлислари энг оз – 51058.


Чемпионатдаги 182 учрашувидан 25тасида йирик ҳисоб қайд этилди. «Пахтакор» энг кўп 10та йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Чемпионатнинг энг йирик ҳисоби «Пахтакор» – «Қизилқум» (ҳисоб – 8:0, 12-тур) учрашувида қайд этилди.

Бўлиб ўтган 182 учрашув 16 хил натижа билан якунланди. 1:0 ҳисоби энг кўп – 34 марта, 2:1 – 32 марта, 1:1 – 27 марта, 2:0 – 19 марта, 3:1 – 16 марта, 0:0 – 15 марта, 3:0 ва 2:2 – 10 мартадан, 4:1 ва 5:0 – 4 мартадан, 3:2 ва 4:0 – 3 мартадан, 5:1 – 2 марта, 7:1, 8:0 ва 4:2 – 1 мартадан учради.


Суперлига-2019 сериялари

Энг узун сериялар – Жамоалар


Ғалабали серия – «Пахтакор» - 16 учрашув
Мағлубиятсиз серия – «Пахтакор» - 24 учрашув
Дурангли серия – «Навбаҳор» ва «Локомотив» - 4 учрашув
Дурангсиз серия – «Пахтакор» - 17 учрашув
Ғалабасиз серия – «Динамо» - 12 учрашув
Мағлубиятли серия – «Динамо» - 12 учрашув
Голли серия – «Пахтакор» - 21 учрашув
Голсиз серия – «Бухоро» - 5 учрашув
Кетма-кет гол ўтказиш серияси – «Динамо» - 17 учрашув
«Қуруқ» серия – «Пахтакор», «Сўғдиёна», «Сурхон», «Навбаҳор», «Металлург», «Локомотив» - 3 учрашув
Йирик ғалабали серия - «Пахтакор» - 4 учрашув
Йирик мағлубиятли серия – «Динамо» - 3 учрашув
Йирик ғалабасиз серия – «Қизилқум», «Андижон» ва «Динамо» - 26 учрашув
Йирик мағлубиятсиз серия – «Пахтакор», «Навбаҳор», «Насаф», «Металлург» ва «Локомотив» - 26 учрашув
Четлатишли серия - йўқ
Четлатишсиз серия – «Пахтакор», «Сурхон», «Насаф»- 26 учрашув


Энг узун сериялар – Футболчилар

Голли серия – Драган Черан («Пахтакор») 7 учрашув 12та гол
Қуруқ серия (дарвозабон) – Ўткир Юсупов («Навбаҳор») 423 дақиқа.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика