UZ

Сўнгги янгиликлар

12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистонидан ҳозирги таркибда кимлар ўйнамоқда?  0 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  12 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  9 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  30 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  27

Суперлига-2018. "Навбаҳор" ўйинларини бошқарган ҳакамлар Янгиликлар

Суперлига-2018. "Навбаҳор" ўйинларини бошқарган ҳакамлар

Суперлига якунларига оид қизиқарли маълумотларни беришда давом этамиз.

Қуйида бу мавсум учинчи ўринни қўлга киритган "Навбаҳор" иштирокидаги баҳсларни бошқарган ҳакамларга тўхталамиз. Аввало шуни айтиш лозим, бу йил Суперлигада жами 20нафар рефери ўйинларни бош ҳакам сифатида бошқарди. "Навбаҳор" қатнашган баҳсларда 14та ҳакам ишлади.

Энг кўп Зокир Қодиров билан Аҳрол Рисқуллаев "Навбаҳор"нинг ўйинларини бошқарди - 5тадан. Виктор Серазитдинов тўртта учрашувда ҳакамлик қилган бўлса, Ҳасан Рўзиев, Вадим Агишев ва Асиз Асимов учтадан беллашувни бошқариб боришди. Қуйида тўлиқ статистикани келтириб ўтамиз.

Зокир Қодиров - 5 (2 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият)
"Навбаҳор" - "Локомотив" 2:0
"Навбаҳор" - "Нефтчи" 1:1
"Навбаҳор" - АГМК 1:0
"Локомотив" - "Навбаҳор" 3:1
"Навбаҳор" - "Металлург" 0:0
Зокир Қодиров "Навбаҳор"нинг аввалига учта уй ўйинини бошқарди, шундан сўнг сафардаги иккита баҳсида ишлади. Бу ўйинларда "Навбаҳор" уч хил натижа қайд этди.

Аҳрол Рисқуллаев - 5 (2 ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият)
АГМК - "Навбаҳор" 1:2
"Бухоро" - "Навбаҳор" 0:1
"Насаф" - "Навбаҳор" 1:1
"Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:0
"Локомотив" - "Навбаҳор" 1:0
Аҳрол Рисқуллаев ҳам бу жамоанинг 5та ўйинини бошқарди, фақат сафардаги ўйинларда ишлади. Рисқуллаев бу йил Наманганга бормади.

Виктор Серазитдинов - 4 (2 дуранг, 2 мағлубият)
"Металлург" - "Навбаҳор" 0:0
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 3:2
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" 2:0
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 0:0
Қизиғи шундаки, Виктор Серазитдинов ҳам бу йил ҳисобидан Наманганга бормади, чунки у ҳам "Навбаҳор"нинг сафардаги ўйинларини бошқарди.

Ҳасан Рўзиев - 3 (2 ғалаба, 1 мағлубият)
"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 1:0
"Навбаҳор" - "Қизилқум" 3:0
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 2:0
Ҳасан Рўзиев бошқарган иккита уй учрашувида "Навбаҳор" гол ўтказмасдан ғалаба қозонди. Лекин сафарда имкониятни бой берди.

Азиз Асимов - 3 (2 ғалаба, 1 дуранг)
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 3:0
"Навбаҳор" - "Пахтакор" 3:3
"Бухоро" - "Навбаҳор" 1:2
Азиз Асимов ҳакамлик қилган учта ўйинда ҳам "Навбаҳор" мағлуб бўлмади. Жамоа иккита ғалабага эришиб, бир бор дуранг ўйнади.

Вадим Агишев - 3 (1 мағлубият, 2 ғалаба)
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" 2:1
"Навбаҳор" - "Бухоро" 2:0
"Навбаҳор" - "Бухоро" 1:0
Агишев бошқарган уйдаги иккита ўйинда наманганликлар гол ўтказишмади. Аммо сафарда имконият бой берилди.

Равшан Эрматов - 2 (2 ғалаба)
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" 2:1
"Навбаҳор" - "Металлург" 3:0
Равшан Эрматов ҳакамлик қилган ҳар иккала беллашувда "Навбаҳор" ғалабага эришди.

Владислав Цейтлин - 1 (дуранг)
"Навбаҳор" - "Насаф" 0:0

Шерзод Қосимов - 1 (мағлубият)
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0 

Темур Тўхтасинов - 1 (мағлубият)
"Металлург" - "Навбаҳор" 1:0

Валентин Коваленко - 1 (мағлубият)
"Нефтчи" - "Навбаҳор" 2:1

Илгиз Танташаев - 1 (ғалаба)
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" 1:0

Жасур Мухторов - 1 (мағлубият)
"Навбаҳор" - "Локомотив" 0:3

Наваф Шукрулла - 1 (ғалаба)
"Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:0

Суперлигада ишлаган олти ҳакам бу йил "Навбаҳор" ўйинларини бошқармади. Булар - Алиризо Фағони, Аскер Нажафалиев, Исҳоқ Ибрагимов, Шавкат Насибуллаев, Олим Тўйчибоев ва Акобир Шукруллаев.


Суперлига-2018 якунлари. "Локомотив" ўйинларини бошқарган ҳакамлар

Суперлига-2018. "Пахтакор" ўйинларини бошқарган ҳакамлар

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика