UZ

Сўнгги янгиликлар

09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  1 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  8 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  2 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  0 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  7 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  1 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  45 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1

Суперлига-2018. "Навбаҳор" ўйинларини бошқарган ҳакамлар Янгиликлар

Суперлига-2018. "Навбаҳор" ўйинларини бошқарган ҳакамлар

Суперлига якунларига оид қизиқарли маълумотларни беришда давом этамиз.

Қуйида бу мавсум учинчи ўринни қўлга киритган "Навбаҳор" иштирокидаги баҳсларни бошқарган ҳакамларга тўхталамиз. Аввало шуни айтиш лозим, бу йил Суперлигада жами 20нафар рефери ўйинларни бош ҳакам сифатида бошқарди. "Навбаҳор" қатнашган баҳсларда 14та ҳакам ишлади.

Энг кўп Зокир Қодиров билан Аҳрол Рисқуллаев "Навбаҳор"нинг ўйинларини бошқарди - 5тадан. Виктор Серазитдинов тўртта учрашувда ҳакамлик қилган бўлса, Ҳасан Рўзиев, Вадим Агишев ва Асиз Асимов учтадан беллашувни бошқариб боришди. Қуйида тўлиқ статистикани келтириб ўтамиз.

Зокир Қодиров - 5 (2 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият)
"Навбаҳор" - "Локомотив" 2:0
"Навбаҳор" - "Нефтчи" 1:1
"Навбаҳор" - АГМК 1:0
"Локомотив" - "Навбаҳор" 3:1
"Навбаҳор" - "Металлург" 0:0
Зокир Қодиров "Навбаҳор"нинг аввалига учта уй ўйинини бошқарди, шундан сўнг сафардаги иккита баҳсида ишлади. Бу ўйинларда "Навбаҳор" уч хил натижа қайд этди.

Аҳрол Рисқуллаев - 5 (2 ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият)
АГМК - "Навбаҳор" 1:2
"Бухоро" - "Навбаҳор" 0:1
"Насаф" - "Навбаҳор" 1:1
"Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:0
"Локомотив" - "Навбаҳор" 1:0
Аҳрол Рисқуллаев ҳам бу жамоанинг 5та ўйинини бошқарди, фақат сафардаги ўйинларда ишлади. Рисқуллаев бу йил Наманганга бормади.

Виктор Серазитдинов - 4 (2 дуранг, 2 мағлубият)
"Металлург" - "Навбаҳор" 0:0
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 3:2
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" 2:0
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 0:0
Қизиғи шундаки, Виктор Серазитдинов ҳам бу йил ҳисобидан Наманганга бормади, чунки у ҳам "Навбаҳор"нинг сафардаги ўйинларини бошқарди.

Ҳасан Рўзиев - 3 (2 ғалаба, 1 мағлубият)
"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 1:0
"Навбаҳор" - "Қизилқум" 3:0
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 2:0
Ҳасан Рўзиев бошқарган иккита уй учрашувида "Навбаҳор" гол ўтказмасдан ғалаба қозонди. Лекин сафарда имкониятни бой берди.

Азиз Асимов - 3 (2 ғалаба, 1 дуранг)
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 3:0
"Навбаҳор" - "Пахтакор" 3:3
"Бухоро" - "Навбаҳор" 1:2
Азиз Асимов ҳакамлик қилган учта ўйинда ҳам "Навбаҳор" мағлуб бўлмади. Жамоа иккита ғалабага эришиб, бир бор дуранг ўйнади.

Вадим Агишев - 3 (1 мағлубият, 2 ғалаба)
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" 2:1
"Навбаҳор" - "Бухоро" 2:0
"Навбаҳор" - "Бухоро" 1:0
Агишев бошқарган уйдаги иккита ўйинда наманганликлар гол ўтказишмади. Аммо сафарда имконият бой берилди.

Равшан Эрматов - 2 (2 ғалаба)
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" 2:1
"Навбаҳор" - "Металлург" 3:0
Равшан Эрматов ҳакамлик қилган ҳар иккала беллашувда "Навбаҳор" ғалабага эришди.

Владислав Цейтлин - 1 (дуранг)
"Навбаҳор" - "Насаф" 0:0

Шерзод Қосимов - 1 (мағлубият)
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0 

Темур Тўхтасинов - 1 (мағлубият)
"Металлург" - "Навбаҳор" 1:0

Валентин Коваленко - 1 (мағлубият)
"Нефтчи" - "Навбаҳор" 2:1

Илгиз Танташаев - 1 (ғалаба)
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" 1:0

Жасур Мухторов - 1 (мағлубият)
"Навбаҳор" - "Локомотив" 0:3

Наваф Шукрулла - 1 (ғалаба)
"Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:0

Суперлигада ишлаган олти ҳакам бу йил "Навбаҳор" ўйинларини бошқармади. Булар - Алиризо Фағони, Аскер Нажафалиев, Исҳоқ Ибрагимов, Шавкат Насибуллаев, Олим Тўйчибоев ва Акобир Шукруллаев.


Суперлига-2018 якунлари. "Локомотив" ўйинларини бошқарган ҳакамлар

Суперлига-2018. "Пахтакор" ўйинларини бошқарган ҳакамлар

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика