UZ

Сўнгги янгиликлар

23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  0 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  3 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  17 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  28 20:16Париж-2024. Ҳар бир терма жамоадаги катта ёшли футболчилар  8 19:49Ван Дейк NBA афсонаси Леброн Жеймс билан суратга тушди  4 19:21"Комо" Бонавентурани сотиб олмоқчи  1 18:53Mirabror Usmanov Cup-2024. Қирғиз Республикаси илк учрашувда Гватемаладан устун келди  2 18:32Сергей Лушчан "Навбаҳор" билан шартнома имзолади   25 18:19"Монако" клуб 100 йиллигига аталган сафар либосини тақдим этди  2 17:53"Мбаппе эффекти": Ҳоланд "Реал"га эмас, "Барселона"га ўтмоқчи  20 17:28"Милан" "Монако" ярим ҳимоячиси бўйича таклиф билан чиқди  0

Суперлига 20-тур превьюси. Барча фактлар ОКМКга қарши. "Нефтчи"да 8 йиллик серия. Қасос ўтидаги "Бунёдкор" ва уйда чемпион "Навбаҳор" Янгиликлар

Суперлига 20-тур превьюси. Барча фактлар ОКМКга қарши. "Нефтчи"да 8 йиллик серия. Қасос ўтидаги "Бунёдкор" ва уйда чемпион "Навбаҳор"

Ҳеч қанча фурсат ўтмай биз яна Суперлига навбатдаги турининг остонасидамиз.

Ўтган турда ўз ҳаққини олмаганлар учун яна бир имконият. ОЧЛда иштирок этадиган клубларимизга эса муҳим беллашувлар олдидан кичик репетиция. Жон сақлаш учун курашаётганлар тақдирдан мўъжиза кутмоқда. Хуллас бугун старт оладиган тур рўй бериши мумкин бўлган фактлар, сериялар ҳақида тўхталамиз. 

"Металлург" - "Андижон"

- "Металлург" мезблонлигида ўтган учрашувларда устунлик майдон эгаларида. "Андижон" меҳмонда ўтган сўнгги 11та ўйиннинг 2тасида ғалаба қозонган. 

- Тошкент вилоятида ўтган учрашувларда дарвозаларга мунтазам гол урилган, 0:0 ҳисоби қайд этилмаган. 

- "Металлург" 4 ойдан бери мезбон мақомида мақомида мағлубиятга учраётгани йўқ. Бекободликлар сўнгги бор 15 май куни Суперлига доирасида "Насаф"га мағлуб бўлган. 

- "Андижон"да эса аксинча, жамоа меҳмондаги сўнгги 4та учрашувнинг фақат 1тасида ғалаба қозонган ("Бухоро" 1:0).

- Фирдавс Норсафаров бу мавсум бош ҳакам сифатида "Андижон" иштирокидаги биринчи, "Металлург"нинг эса иккинчи учрашувида ишлайди. Норсафаров сўнгги бор 2022 йил Про лигада "Бухоро" - "Андижон" (3:0) учрашувида ҳакамлик қилган. Суперлигада эса 2021 йил "Андижон" - "Сўғдиёна" (0:0) ўйинини бошқарган. 

"Нефтчи" - "Бухоро"

Нефтчи

Гиорги Никабадзе - 16', Гиорги Никабадзе - 22', Диёр Туропов - 78'

Суперлига. 20-тур

27/09/2023, 19:00

0
:
3
Тугади

Бухоро

45'
90'
16'  Гиорги Никабадзе
16'  Ғуломҳайдар Ғуломов
22'  Гиорги Никабадзе
22'  Зоир Жўрабоев
44'  Муҳсин Убайдуллаев (Томислав Мрчела)
45'  Анваржон Ғофуров
55'  Зоир Жўрабоев
77'  Умар Адҳамзода (Аббос Ғуломов)
78'  Диёр Туропов
29'  Жасур Холтўраев (Александар Станисавлевич)
45'  Шохруз Норхонов
46'  Дилшод Жўраев (Ҳумоюнмирзо Иминов)
74'  Муҳаммаджон Раҳимов
77'  Муҳаммаджон Раҳимов (Жамолиддин Убайдуллаев)

-  "Нефтчи" 8 йилдан бери "Бухоро"дан 3 очко тортиб олиш вазифасини бажара олаётгани йўқ. Фарғоналикларнинг ўзаро баҳслардаги сўнгги ғалабаси 2015 йилда қайд этилган. "Истиқлол" стадионида кечган оқшомда Акмал Холматовнинг ягона голи мезбонларга ғалаба келтирган. 

- "Нефтчи" тарихидаги мағлубиятсиз серия бўйича 2007 ва 2008 йилги қайд этган натижаларини яхшилади.  Нефтчи" 2007 йилги мавсум стартидан 13-тургача мағлубиятсиз серия кўрсатган. 2008 йилги мавсумда 12 апрелдан 20 сентябргача 17та беллашувда уч очко йўқотмаган. 

- "Нефтчи" 10 та ўйиндан бери ўз майдонида мағлубият нималигини билмаяпти. Виталий Левченко шогирдларини сўнгги бор Фарғонада мағлуб этиш ОКМКга насиб қилган (3:1). 

- Жамоаларнинг сўнгги учрашувида 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилган. 

- "Бухоро" Суперлигада Фарғонада кечган сўнгги 3та учрашувни ғалаба билан якунлаган. Умумий статистикада ҳам "Бухоро" ўз тарихида фақат 3 маротаба "Нефтчи"ни меҳмонда ютганини кўришимиз мумкин. 

"Олимпик" - "Насаф" 

Олимпик

Темур Мамасидиқов - 56'

Суперлига. 20-тур

28/09/2023, 17:00

3
:
1
Тугади

Насаф

Азизбек Амонов - 1', Матеус Лима - 32', Марко Станоевич - 89'

45'
90'
46'  Асадбек Жўрабоев (Фаҳриддин Муҳаммадов)
55'  Саидафзалхон Аҳроров
56'  Темур Мамасидиқов
56'  Фаҳриддин Муҳаммадов
75'  Шаҳзод Акрамов (Мустафо Абдуманнопов)
86'  Саидафзалхон Аҳроров (Жалолиддин Содиқов)
90'  Жавоҳир Ўтамуродов (Рустам Жаҳонов)
1'  Азизбек Амонов
32'  Матеус Лима
32'  Азизбек Амонов
66'  Ойбек Бозоров (Дониёр Нарзуллаев)
66'  Ғолиб Ғайбуллаев (Умар Эшмуродов)
66'  Матеус Лима (Сухроб Нуруллоев)
75'  Баҳром Абдураҳимов (Марко Станоевич)
89'  Марко Станоевич
90'  Жавоҳир Сидиқов (Бекжон Раҳматов)

- "Олимпик" Тошкентда "Насаф"га мағлуб бўлмаган. Жамоалар шу кунгача фақат бир маротаба пойтахтда куч синашишган

- Тимур Кападзе шогирдлари иккинчи даврада фақат бир маротаба ғалаба қозонди ва 5та учрашувда 4 очко жамғарди. Ўтган мавсум билан таққослаганда бу деярли тенг ярими ҳисобланади. 2022 йил жамоа 9 очко жамғарган. 

- "Олимпик" бу мавсумда дарвозасидан  18та ўйинда 24та тўп ўтказиб юборди. Жамоа аввалги мавсумда 26та ўйинда 28та гол ўтказиб юборганди. 


"Пахтакор" - ОКМК

Пахтакор

Пшемислав Банашак - 24', Азизбек Турғунбоев - 63'

Суперлига. 20-тур

28/09/2023, 19:00

2
:
2
Тугади

ОКМК

Миржаҳон Мираҳмадов - 22', Дилшод Аҳмадалиев - 38'

45'
90'
24'  Пшемислав Банашак
24'  Хожиакбар Алижонов
35'  Пўлатхўжа Холдорхонов
57'  Пўлатхўжа Холдорхонов (Азизбек Турғунбоев)
63'  Азизбек Турғунбоев
63'  Сардор Собирхўжаев
71'  Достонбек Ҳамдамов (Дилшод Саитов)
72'  Одилжон Ҳамробеков
90'  Азизбек Турғунбоев
22'  Миржаҳон Мираҳмадов
22'  Шоҳруҳ Гадоев
27'  Ойбек Рустамов
38'  Дилшод Аҳмадалиев
38'  Санжар Турсунов
71'  Акром Комилов (Хуршид Ғиёсов)
71'  Миржаҳон Мираҳмадов (Мартин Боаке)

- ОКМК 5 йилдан буён "Пахтакор"ни мағлубиятга учрата олмаяпти. Сўнгги ғалаба 2018 йил Ўзбекистон кубоги финалида қўлга киритилган.

- Суперлига доирасида олмалиқликларнинг "Пахтакор" устидан қўлга киритган сўнгги ғалабасига 6 йил бўлди. 2017 йилги мавсумнинг биринчи даврасида Раҳматилло Бердимуродов ва Игорь Йеличнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

- Драган Черан биринчи даврада ОКМКга гол уриб ўзаро ўйиндарда Одил Аҳмедовга етиб олганди. "Кончилар" посбонларини энг кўп ранжитган футболчи Игорь Сергеев ҳисобланади (8та гол)

- "Пахтакор" ўз майдонида 10 йилдан буён ОКМКга мағлубиятга учрамаяпти. Олмалиқ жамоасининг Тошкентдаги илк ва ягона ғалабаси Игорь Шквирин даврида Зафар Полвоновнинг дубли эвазига қўлга киритилган (2013 йил, 2:1). 

- ОКМК Тошкентдаги сўнгги 2та учрашувда рақиб дарвозасига йўл топа олмаган. 


"Навбаҳор" - "Турон"

- "Турон" ўзаро ўйинларда ҳали "Навбаҳор"ни мағлуб этишни уддасидан чиқмаган. 3та ўйин 2 мағлубият, 1 дуранг. 

- "Турон" Наманганда тарихий натижа қайд этиши мумкин. Яйпанликлар шу кунгача "Навбаҳор" дарвозасига йўл топиш харитасини қўлга киритмаган. 

- Ёрқин Назаров шогирдлари Суперлиганинг сўнгги 3та учрашувини мағлубият билан якунлади. Жамоа сўнгги ғалабасини 5 август куни "Насаф" устидан қўлга киритган (1:0)

- "Навбаҳор" жорий йилда уйда очко қўлга киритиш бўйича чемпион бўлиб турибди. "Лочинлар" ўз майдонида фақат 1та учрашувда мағлуб бўлди. Шунга қарамай 9та ўйинда 7 ғалаба, 1 дуранг, 22 очко билан энг яхши натижа эгаси ҳисобланади. 


"Бунёдкор" - "Сурхон"

Бунёдкор

Суперлига. 20-тур

29/09/2023, 19:00

1
:
0
Тугади

Сурхон

Бобур Асқаров - 85'

45'
90'
45'  Расул Йўлдошев
55'  Фарҳод Ўткиров (Игорь Иванович)
63'  Суҳроб Иззатов
73'  Фаррух Икромов (Музаффар Олимжонов)
73'  Жасур Ҳамроев (Усмонали Исмоналиев)
80'  Расул Йўлдошев (Акбар Исматуллаев)
46'  Камрон Саидазимов (Суннатуллоҳ Ҳамиджонов)
46'  Беҳруз Шайдулов (Азиз Пирмуҳаммедов)
74'  Жаҳонгир Абдусаломов (Бобур Асқаров)
74'  Асилбек Қаюмов (Нуриддин Ҳасанов)
85'  Бобур Асқаров
88'  Асадбек Каримов (Тамирлан Жамалутдинов)
90'  Достонбек Турсунов

- Жамоалар ўртасидаги сўнгги 4та учрашувнинг 3тасида "Сурхон"нинг қўли баланд келган. "Бунёдкор" бу мавсум 2 маротаба термизликларга қарши майдонга чиқди ва иккисида ҳам енгилди. 

- "Сурхон" Суперлига доирасида "Бунёдкор"ни меҳмонда ҳали мағлубиятга учрата олмаган (4та ўйин, 4 мағлубият). 

- Жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида "Сурхон"нинг қўли баланд келган (1:0). Кубокда ҳам ғалабани термизликлар олиб кетганини ҳисобга олсак, "қалдирғочлар" учрашувга 2 карра реванш истагида майдонга чиқишади. 


"Қизилқум" - "Сўғдиёна"

Қизилқум

Ифеанйи Ифеанйи - 19', Ифеанйи Ифеанйи - 41', Муҳаммадали Ғиёсов - 55', Ислом Кенжабоев - 85'

Суперлига. 20-тур

30/09/2023, 18:30

2
:
4
Тугади

Сўғдиёна

Тарик Исич - 34', Жавоҳир Қаҳрамонов - 48'

45'
90'
19'  Ифеанйи Ифеанйи
41'  Ифеанйи Ифеанйи
41'  Муродбек Раҳматов
55'  Муҳаммадали Ғиёсов
55'  Гиорги Кухианидзе
55'  Муродбек Раҳматов (Алишер Санаев)
69'  Шерали Жўраев (Жўрабек Маннонов)
85'  Ислом Кенжабоев
90'  Ислом Кенжабоев (Даврон Анваров)
90'  Гиорги Кухианидзе (Самандар Шукуруллаев)
34'  Тарик Исич
34'  Лупче Дориев
46'  Улуғбек Кенжаев (Абдуллоҳ Омоналиев)
46'  Муҳаммадсафо Фозилов (Жасур Ҳасанов О)
46'  Муҳаммадали Юлдашев (Станислав Андреев)
48'  Жавоҳир Қаҳрамонов
48'  Алишер Салимов
60'  Алишер Салимов

- "Сўғдиёна" ўз тарихида Навоийда ғалабани тантана қилмаган. Ўзаро учрашувларда мезбонлар 12та ғалабани қўлга киритган, 8 бор муроса кўчасини танлаган. 

- Иван Бошкович шогирдлари иккинчи даврада меҳмондаги сўнгги 3та учрашувда ғалабасиз натижа қайд этди. Жамоа мавсумнинг иккинчи қисмида сафарда фақат "Бунёдкор"дан устун келди. 

- Жиззахликларнинг 19 ёшли ҳужумчиси Самандар Мавлонқулов жамоада Займовичдан кейинги тўпурарга айланиб олди. У 2023 йилда 9та учрашувда 4та гол урди. Бошковичнинг навбатдаги кашфиёти деб бемалол айта оламиз. 

- "Қизилқум" иккинчи даврада ўз майдонида ҳали ғалаба нималигини билмаяпти (3та ўйин 3 мағлубият).


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика