UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  0 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  7 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  5 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  4 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  4 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  9 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0

Суперлига. Кумиков энг яхши мураббий ва 19-турнинг қолган лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. Кумиков энг яхши мураббий ва 19-турнинг қолган лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Андижон" клуби бу тур ўз майдонида амалдаги чемпион ва бу мавсум пешқадами "Пахтакор"га қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. "Шерлар" мавсумдаги илк мағлубиятни айнан Андижонда қабул қилиб олишди. Шу боис Виктор Кумиков championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Андижон"нинг "Пахтакор"ни мағлуб этишида дарвозабон Элдор Адҳамовнинг хизмати катта бўлди. У баҳс давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 19-турнинг энг яхши дарвозабони Элдор Адҳамов бўлди.  



Бу турда "бургутлар" ҳужумчиси Фарҳод Соҳибжонов "Пахтакор" билан баҳсда ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 






"Бунёдкор" Тошкент дербисида "Локомотив"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни "қалдирғочлар" сафида Лутфулла Тўраев жуда ақлли ўйнади ва иккита голга ассистент бўлди. Шу тариқа, Лутфулла Тўраев championat.asia талқинига кўра 19-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика