UZ

Сўнгги янгиликлар

21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  6 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  9 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  5 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  6 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  15 16:17Иродали Усмонов!  1

Суперлига. Кумиков энг яхши мураббий ва 19-турнинг қолган лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. Кумиков энг яхши мураббий ва 19-турнинг қолган лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Андижон" клуби бу тур ўз майдонида амалдаги чемпион ва бу мавсум пешқадами "Пахтакор"га қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. "Шерлар" мавсумдаги илк мағлубиятни айнан Андижонда қабул қилиб олишди. Шу боис Виктор Кумиков championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Андижон"нинг "Пахтакор"ни мағлуб этишида дарвозабон Элдор Адҳамовнинг хизмати катта бўлди. У баҳс давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 19-турнинг энг яхши дарвозабони Элдор Адҳамов бўлди.  



Бу турда "бургутлар" ҳужумчиси Фарҳод Соҳибжонов "Пахтакор" билан баҳсда ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 






"Бунёдкор" Тошкент дербисида "Локомотив"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни "қалдирғочлар" сафида Лутфулла Тўраев жуда ақлли ўйнади ва иккита голга ассистент бўлди. Шу тариқа, Лутфулла Тўраев championat.asia талқинига кўра 19-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика