UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   0 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  6 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  1 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  16 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  13

Суперлига: 16-тур лауреатлари аниқланди ФОТО Янгиликлар

Суперлига: 16-тур лауреатлари аниқланди ФОТО

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 16-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини - АГМК - "Нефтчи" (2:2)

Ўйин гарчи турнинг энг жарангли афишаси "учлиги"га ҳам даъвогар бўлмасада, учрашув шубҳасиз турнинг энг қизиқарли баҳсига айланди.

Голларга бой ўтган беллашувда мухлислар 4та голга гувоҳ бўлишди. Ўйинда эса ҳар иккала жамоа характер кўрсатишига тўғри келди. Аввалига АГМК ҳисобни очган бўлса, кейинчалик "Нефтчи" орадаги фарқни йўққа чиқарди ва ҳисобда олдинга ўтиб олишга ҳам улгурди. Аммо АГМК жамоаси ҳам охирги дақиқаларда мувозанатни тиклаб ирода кўрсатишди.
Олмалиқда кечган мазкур баҳс қолган учрашувлардан кўра қизиқарли кечди ва тур ўйини дея топилди.


Тур мухлислари - "Навбаҳор"

Тан олиш керак, Суперлига ўйинларига мухлислар ташрифи кескин пасайиб кетди. Мазкур турда ҳеч бир стадионда аншлаг кузатилмади. Намангандан Қаршига "Навбаҳор"ни қўллаб-қувватлагани борган ишқибозлар сўзсиз тур мухлислари дея эътироф этилишга ҳақли.


Тур ҳаками - Шерзод Қосимов

"Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашувини бошқариб борган Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ўйинни бир маромда, ортиқча хатоларсиз ўтказишди. Ушбу турда ишлаган ҳакамлар ичида Қосимов ўзининг қатиятлиги билан бошқалардан ажралиб турди. Шу боисдан ҳам 16-турнинг энг яхши ҳаками дея Шерзод Қосимов эътироф этилди.


Тур матбуот хизмати - "Пахтакор"

Матбуот хизматлари ичида айни кунда Ўзбекистонда биринчи рақам бўлиб турган "Пахтакор" барқарор ва профессионал ишлашда давом этмоқда. Муҳими, ҳар бир турни барқарор, оператив ва профессионал тарзда ёритиб бормоқда. Ўйин атрофидаги тадбирлар ва учрашувдан кейинги тафсилотларни ёритиб боришда "Пахтакор" расмий сайти, ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифалари бирдек фаол ва тезкор ишламоқда. Шу боисдан ҳам ушбу турда энг яхши ва фаол ишлаган матбуот хизмати сифатида яна "Пахтакор" эътироф этилди.


Тур иқтибоси: "ЎФАдан қўнғироқ бўлди"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Навбаҳор"га қарши ўйин олдидан ЎФАдаги қўнғироқ туфайли режаларини ўзгартиришга тўғри келганини маълум қилди.

"Нега биз бугун бундай таркиб билан майдонга тушдик? Ўйин бошланишига икки соат вақт қолганида Ассоциациядан қўнғироқ қилишиб, тўрт нафар ўйинчимиз майдонга тушишга рухсат йўқлигини айтишди, албатта бу биз учун кутилмаган ҳол бўлди. Бугунги ўйинга мўлжаллаган режамиз ҳам, таркибимиз ҳам ўйин бошланиши олдидан ўзгариб кетди", - деди Рўзиқул Бердиев.


Тур голи - Шароф Муҳитдинов

"Насаф" ярим ҳимоячиси Шароф Муҳитдиновнинг "Навбаҳор" дарвозасига киритган ажойиб голи тур голига муносиб кўрилди. Ушбу турда бир қатор чиройли голлар гувоҳига айландик. Безерранинг жарима тўпидан киритган голи, Козакнинг оширган тўпи голга айлангани, Садриддин Абдуллаевнинг ажойиб зарбаси ёки Сардор Рашидовнинг чиройли голи шулар жумласидан.


Тур дарвозабони - Элдорбек Суюнов

Суперлиганинг 16-турида "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

Ушбу баҳсдаги ғалабада "шерлар" дарвозабони Элдорбек Суюновнинг ҳам ҳиссаси бўлди. Чунки учрашувда ҳали ҳисоб очилмаган пайти "Бухоро"нинг тезкор ҳужуми натижасида аввалига Азиз Ибрагимов, кейинчалик Арслонмурот Амоновнинг хавфли ва кучли зарбаларини кетма-кет қайтариб ажойиб сейвларни амалга оширди. Умуман учрашув давомида Суюнов ўз дарвозасини анча ишончли қўриқлади ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.


Тур мураббийи - Андрей Шипилов

Мазкур турда "Металлург" сафарда таркибини кескин кучайтириш мақсадида легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланган "Сўғдиёна"ни мағлуб этишни уддасидан чиқди. Учрашувда ҳар иккала жамоаларда гол уриш кўплаб имкониятлар вужудга келди. Аммо шу куни "Металлург" яхши ҳимояланиш ва ҳужумдан самарали фойдаланиш бобида зуккороқ чиқди. Андрей Шипилов эса Сергей Лушанга қарши тактик курашда ғолиб чиқди. Шу тариқа Шипилов турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.


Тур футболчиси - Миржамол Қосимов

"Бунёдкор"нинг марказий ярим ҳимоячиси Миржамол Қосимов мазкур турда ёрқин ўйини билан ажралиб турди. "Қизилқум"га қарши учрашувда Қосимов жамоа ҳужумларини ташкил этишда жонбозлик кўрсатиш билан биргаликда рақибдан келаётган хавфларни ҳам бартараф этишда анча фаол ўйнади. Миржамол Қосимов Суперлигадаги энг яхши ўйинини "Қизилқум" билан ўйинда намойиш этди десак муболаға бўлмайди. "Қалдирғочлар"нинг навоийликлар устидан қозонган ғалабасида Миржамол Қосимовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Шу куни майдон марказида ҳукмронлик ўрнатган Миржамол Қосимов турнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди.


Суперлига, 16-тур рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор")

Ҳимоячилар: Владимир Козак ("Пахтакор"), Аброр Ҳусинов ("Металлург"), Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), Дилшод Аҳмадалиев ("Бунёдкор")

Ярим ҳимоячилар: Дилшод Раҳматуллаев ("Пахтакор"), Шароф Муҳитдинов ("Насаф"), Миржамол Қосимов ("Бунёдкор")

Ҳужумчилар: Шерзод Ҳакимов ("Нефтчи"), Зоҳид Абдуллаев ("Металлург"), Сардор Рашидов ("Локомотив").

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика