UZ

Сўнгги янгиликлар

09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  0 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  0 08:15U-17 Осиё кубогини қабул қиладиган стадионлар маълум  1 07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  3 03:30Испания кубоги. "Атлетико" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 02:31Криштиану Роналду: "Менинг эртагим" (мутолаа учун)  54 01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  10 01:27Элит ОЧЛ. "Персеполис" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди. "Пахтакор"нинг плей-офф учун имкониятлари сақланиб қолмоқда  5 01:05Аббосбек Файзуллаев: "РПЛда чемпионлик учун курашишда давом этамиз"  3 00:38РПЛ Қишки кубоги. ЦСКА "Зенит"га пенальтилар сериясида ютқазди. Файзуллаев 71-дақиқада майдонга тушди  1 00:08Неймар "Сантос"даги илк машғулотига вертолетда келди  5 23:46Криштиану Роналду: "Мен барча даврларнинг энг зўр ўйинчисиман"  51 23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  6 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  198

Суперлига. 12-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Суперлига. 12-тур рамзий терма жамоаси

Уч кун давом этган Coca Cola Суперлига 12-тур беллашувларига кеча якун ясалди.

"Championat.asia" ижодкорлари тур якунига етганидан кейин 12-турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди. Демак, рамзий 4-2-3-1 схемасида тузилди.


Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

АГМК билан ўйинда "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан қутқариб қолди. Ўтган икки турни касаллиги туфайли ўтказиб юборган Юсупов тузалганига кўп бўлмасдан туриб майдонга тушди ва ишончли ҳаракат қила олди. Тўғри ўтказиб юборилган голда Ўткирнинг хатоси кузатилди, бироқ бу унинг ўйин давомидаги қолган ҳаракатларига раҳна сола олмади.



Ҳимоячилар: Тоҳир Шамсиддинов ("Навбаҳор"), Иван Йосович ("Қўқон-1912"), Марко Колакович ("Сўғдиёна"), Ихтиёр Тошпўлатов ("Металлург").

"Навбаҳор" қанот ҳимоячиси Тоҳир Шамсиддинов ҳам АГМК билан учрашувда жуда фаол ва ишончли ўйнади. Айниқса иккинчи таймда олмалиқликлар катта куч билан ҳужумга ўтишганида Шамсиддинов ва бошқа ҳимоячиларга каттагина "юк" тушди. Тоҳир ўз қанотида рақиб ҳужумларини бир неча бор муваффақиятли тўхтата олди.

"Қўқон-1912" ҳимоячиси Иван Йосович аслида ўтган турда "Локомотив"га қарши ўйинда ҳам фаол ўйнаганди. Бу турда "Андижон" билан баҳсда Йосович ундан ҳам фаол бўлди. Ҳимояда ишончли ўйнашдан ташқари сербиялик ҳимоячи ўйиндаги дастлабки голни уришга ҳам эришди.

Рамзий терма жамоада яна бир сербиялик футболчи бу "Сўғдиёна" ҳимоячиси Марко Колакович бўлди. Колакович "Қизилқум" билан учрашувда ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда фаол бўлди. Бир неча бор Игнатий Нестеров қўриқлаётган дарвозага хавф солди. Жамоадошларни қулай вазиятга чиқара олди ва ниҳоят рақиб дарвозасига гол урди.

"Металлург"нинг универсал футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов "Сурхон" билан учрашувда ўзидан жуда яхши таассурот қолдира олди. Айниқса ўйин сўнггида Тошпўлатов термизликлар дарвозасига икки бор гол уриб жамоасига иродали ғалабани тақдим этди.



Ярим ҳимоячилар: Йован Жокич (АГМК), Элла Кен Арман ("Машъал"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор"), Ойбек Бозоров ("Насаф")

АГМКнинг мағлубиятсиз серияси 12та ўйинга етишига Йован Жокичнинг ҳиссаси катта бўлди. Сербиялик футболчи ўйин давомида яхши ўйнади ҳамда ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда "Навбаҳор" дарвозасига гол уриб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

"Машъал" легионери Элла Кен Арман "Бухоро" билан ўйинда майдонда энг фаол ўйнаган футболчи бўлди. Бир неча жамоа жамоадошларини қулай вазиятларга чиқарди ва энг муҳими айнан унинг тўп узатишидан кейин Сардор Абдураимов рақиб дарвозасига ўйиндаги ягона голни урди.

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов "Локомотив" билан учрашувда маза қилиб футбол ўйнади десак хато бўлмайди. Уч марта шерикларига голли узатмани амалга оширган Жалолиддин иккинчи таймда чиройли гол уришга ҳам эришди. Осиё чемпионлар лигасидан олдин Машариповнинг мана шундай ажойиб формага кириб бораётгани одамни қувонтиради.



Ҳужумчи: Игорь Сергеев ("Пахтакор")

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси сўнгги 4та ўйиннинг барчасида жами 6та гол урди. "Локомотив" билан баҳсда Игорь Сергеев икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Учрашувда бир тайм ҳаракат қилганига қарамай Сергеевни рамзий терма жамоага киритишга қарор қилдик.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика