UZ

Сўнгги янгиликлар

02:53Элит ОЧЛ. Энг яхшилар аниқланди  0 02:44"Машъал" "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:37Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди  120 02:31Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Вольфсбург"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 02:00А Серия. "Наполи" ва "Интер" рақибларини минимал ҳисобда мағлуб этди  1 00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  1 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  20 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  18 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  12 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  48 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7

Суперлига: 11-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Суперлига: 11-тур рамзий терма жамоаси

Анъанамизга мувофиқ Суперлиганинг 11-тур рамзий терма жамоасини эътиборингизга тақдим этамиз.

Рамзий терма жамоа 5-4-1 тактик схемаси асосида танланди.

Тур рамзий терма жамоаси дарвозасига "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов лойиқ кўрилди. Юсупов Олмалиқда АГМКга қарши баҳсда жуда ишончли ўйнади. Биринчи таймда рақиб футболчисининг пенальтидан тепган тўпини қайтарган посбон ўйин давомида яна камида 3 марта жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Учрашув охирида ўтказилган голда Юсуповдан кўра ҳимоячиларнинг айби кўпроқ эди.

Ҳимоя чизиғига "Насаф" вакили Дилшод Саитов, "Локо" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев, "Андижон" сардори Илдар Маматказин ва "Бунёдкор" аъзоси Ислом Қобилов қўйилди. Эътиборли тарафи, бу ҳимоячилар мазкур турда нафақат ўзларининг ишончли ўйинлари, балки рақиб дарвозасини ишғол этишни ҳам уддасидан чиқишди. "Қўқон-1912"нинг чап қанот ҳимоячиси Александр Мерзляков ҳам рамзий терма жамоадан ўрин олди. У "Динамо" билан баҳсда ишончли ҳаракат қилди.

Ярим ҳимояга "Динамо" сардори Жасур Азимов қўйилди. Қўқондаги очилиш ўйинида кўпчилик "Динамо"нинг мағлубиятини кутганди. Бироқ Даврон Файзиев шогирдлари ажойиб ўйнаб 2:2 ҳисобидаги дурангга эришишди. Самарқанд клуби сафида иккала голга ҳам Азимов муаллифлик қилди. "Қизилқум" футболчиси Шерали Жўраев ҳам бу сафарги рамзий терма жамоадан жой олди. "Сўғдиёна" билан баҳсда ўнг қанотда ҳаракат қилган Жўраев ўзининг фаоллиги билан ажралиб турди, рақиб дарвозасига урилган гол ҳам айнан унинг сайъ ҳаракатларидан кейин урилди.

АГМК сафида бу мавсум кам майдонга тушаётган Шохназар Норбеков бу тур жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Захирадан майдонга тушган тезкор футболчи "Навбаҳор" дарвозасига сўнгги дақиқаларда гол урди. Хатто у иккинчи голни ҳам уриши мумкин эди, аммо сўнгги сонияларда унинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

"Бунёдкор"нинг 2002 йилда туғилган ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов "Насаф" билан баҳсда доимгидек фаол бўлди. Яқиндагина Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинида бўлиб қайтган футболчи рамзий термамиздан жой олди.

Ҳужумга эса бу турда хет-трикка эришган "Пахтакор" вакили Драган Черан танлаб олинди. Муҳсин Муҳаммадиевнинг "Бухоро" бош мураббийи сифатидаги илк ўйинда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйинда Черан мавсумдаги илк хет-трикини расмийлаштирди. Бу ўйиндан кейин Драганнинг чемпионатдаги голлари сони 13тага етди.

Шу тариқа тур рамзий жамоасидан "Бунёдкор"дан 2, "Локомотив", "Динамо", "Навбаҳор", "Насаф", "Андижон", "Қизилқум", АГМК, "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"дан 1 нафардан футболчи ўрин олди.


Тур рамзий терма жамоаси (5-4-1):

Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор").

Ҳимоячилар: Дилшод Саитов ("Насаф"), Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), Илдар Маматказин ("Андижон", Ислом Қобилов ("Бунёдкор"), Александр Мерзляков ("Қўқон-1912").

Ярим ҳимоячилар: Шерали Жўраев ("Қизилқум"), Жасур Азимов ("Динамо"), Шоҳназар Норбеков (АГМК), Жасур Жалолиддинов ("Бунёдкор").

Ҳужумчи:
Драган Черан ("Пахтакор").



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика