UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  2 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  15 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   10 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0

Суперлига 1-даврасини “Навбаҳор” пешқадам сифатида якунлади Янгиликлар

Суперлига 1-даврасини “Навбаҳор” пешқадам сифатида якунлади

Суперлигада 1-босқичнинг 1-давраси ўз якунига етди. Яъни, жамоалар бир-бири билан ҳеч бўлмаганда бир мартадан ўйнаб чиқди.

Бу дастлабки хулосаларга сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирча кучли учликни Тошкент клублари якунлаб турибди. Яъни, улар ўз тажрибасидан келиб чиқиб, мавсумни бир текис ўтказишга ҳаракат қиляпти. 

Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Суперлиганинг аввалги мавсумлардан фарқи шундаки, бунда жамоалар марказий ўйинларда ўзини кўрсатиши керак. Яъни, нисбатан кучсизроқ клублар ва уларнинг натижаси чемпионлик пойгасига ўз таъсирини ўтказа олмайди. 

Чемпионлик йўлида

Агар чемпионатни тенг иккига бўлиб ўргансак, “Навбаҳор” ўз-ўзидан пешқадамга айланиб олади. “Пахтакор”дан қабул қилиб олинган мағлубиятни айтмаса, Мўминжонов жамоаси марказий ўйинларда енгилмади. Бироқ иккинчи давра осон бўлмаслигини айтиш керак. Зеро наманганликлар “Локомотив” ва “Бунёдкор” майдонида меҳмон бўлади.

Ўз навбатида “Пахтакор”да имконият яхшироқ эканини ҳам унутмаслик керак. “Навбаҳор”ни айтмаса, кучли олтиликнинг қолган жамоаларини Арвеладзе шогирдлари ўз майдонида қарши олади. 

Жон сақлаш йўлида

Қуйи олтиликда ҳам рақобат анча жиддий. “Сўғдиёна” Сергей Лушчаннинг ташрифидан кейин қаддини бироз бўлса-да тиклаб олди. АГМК эса кутилганидан ёмонроқ ўйнаяпти. Бунда улар учун тақвим ҳам бироз ноқулай келганини унутмаслик керак. Зеро АГМК дастлабки тўрт турда фақат кучли олтилик клубларига қарши кураш олиб боришга мажбур бўлган. 

Олдинда яна 11 та тур ўйинлари бор. Демак, хатолардан хулоса чиқариб, очколар ишлаб олиш учун ҳаммада имконият бор. 22-турдан кейин мана шу бўлиниш ўзгармайди. Ҳозирча эса назарий жиҳатдан ҳатто “Нефтчи”да ҳам кучли олтиликка кириб олиш учун имконият мавжуд. Демак, олға юришда давом этамиз.

Муаллиф :
Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика