UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Суперкубок таассуроти: Абдухолиқов, ҳимоя, стадион... Янгиликлар

Суперкубок таассуроти: Абдухолиқов, ҳимоя, стадион...

Сўнгги пайтларда Тошкентга мухлисларнинг қайтгани кишини қувонтирмай қолмайди. Бу борада "Бунёдкор" стадион раҳбарларига алоҳида ўз миннатдорчилигимизни билдириб ўтсак чакки бўлмасди.


СТАДИОН 


Айнан шу стадион раҳбарлари мухлисларни яна стадионга қайтишларига сабаб бўлишяпти. Тўғри, баҳор, мухлислар катта футболни соғинишган. Аммо уларни стадионга жалб қилиш ҳам машаққатли иш. "Бунёдкор" стадиони вакиллари, керак бўлса, машинага ўтириб бозор-у университетларга бориб чипта сотиб келяптилар. Баъзилар "Бунёдкор" стадионига кириш ҳуқуқини берувчи чипталарнинг нархи қимматлигидан нолияпти. Шунчаки биз арзон футболга ўрганиб қолдик. Агар чўнтагимиздан клубимиз учун икки ҳафтага 13 000 сўмни харж қила олмасак, унда улардан натижа талаб қилишга ҳам ҳаққимиз йўқ. Бугунги кунда Европа ярим пулини ТВдан топса, ярмини мухлислардан тушадиган даромаддан. Қолаверса, "Бунёдкор" стадионини ой давомида пул билан таъминлаш ҳам осон эмас, стадион харажати катта. Стадион директори Воҳид Зокиров мен билан суҳбат давомида тез орада электрон савдони ҳам йўлга қўйишларини айтиб ўтди. Албатта, бу мухлисга қулайлик туғдиради. Харажат қилиб стадионга чипта сотиб олгани бормасдан, бир деганда телефонингиздан чиптани сотиб оласиз. 




Ўйиндан олдин "Пахтакор" фаворит эди (ми)!?

Бу менинг гапим эмас, "Локомотив" футболчиларидан ҳам шундай фикр билдирганлар бўлди. Боиси "Пахтакор" амалдаги чемпион, ОЧЛда ҳали мағлубиятга учрамади. "Локомотив" эса ОЧЛда бор-йўғи бир очко ишлади, чемпионатда "Пахтакор"га имкониятни бой берган ва ҳоказо. Айнан шу омиллар кечаги ўйинда "Пахтакор"нинг зарарига, "Локомотив"нинг эса фойдасига ишлади. Ўйиндан аввал майдонга ғолиб бўлиб тушган баъзи пахтакорчилар, ўйинда ҳали ўйнаш кераклигини ёддан чиқариб қўйган эдилар ва яхшигина тарсаки едилар. Бу эса улар учун жуда муҳим эди. Ёшлигидаёқ икки марта мамлакат чемпиони, бир марта кубок эгаси бўлишга улгурган футболчилар учун бу яхшигина дарс бўлди.



Абрамов учун сўнгги имконият эдими?

Ўйин бошланишига саноқли дақиқалар қолганида менга бу ўйин Абрамов учун сўнггиси, агар "Локомотив" мағлубияга учрайдиган бўлса, Абрамовнинг кетиши ҳақида айтишди. Мен шошилмадим, бу ерда ходимларимиз аллақачон бу хабарни ёзиб, сайтга чиқаришга тайёр турган экан. Бекор қилдим. Боиси оддий, хабар 100 фоиз рост бўлган тақдирда ҳам, агар ўйиндан кейин "Локомотив" ғалаба қозонадиган бўлса, бу хабаримизнинг асоссизлигини айтган ҳолда бизни ёлғончига чиқариши мумкин эди. Шунинг учун бу хабарни чиқаришни лойиқ топмадик, якунда башоратим ўзини оқлади: "Локомотив" ғалаба қозонди. Истеъфо ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас.




Тўп кирмаса кирмайди...

Икки йил аввал нима учун Маъмур Икромов терма жамоага чақирилмайди деган мазмунда мақола ёзганимда, сал қолса мени аҳмоққа чиқаришганди. "Металлург"дан дарвозабон нима қилсин, терма жамоада деб. Маъмур Ўзбекистонни энг кучли дарвозабонлари ичида бир бўлмаса ҳам, иккинчи ўринда туради. Унда реакция ҳам, оёқ билан ўйнаш ҳам, ҳаво курашида қатнашиш ҳам, ҳамма ҳаммаси бор. Кечаги ўйин эса буни тўлиқ исботлади. Агар ўша биринчи 10 дақиқада "Пахтакор"нинг биронта ҳужуми гол билан якунланганида, ҳисоб умуман бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Аммо Икромовнинг маҳорати эвазига барчаси бошқача якунига етди. "Пахтакор" иккинчи бўлимда бир нечта қулай имкониятга эга бўлди, аммо дарвоза тўридан тўп жой олмас экан, буни омад, яъни "фарт" кетгани билан изоҳлаш мумкин. Кечаги 4та голдан 3тасини "Ал Шабаб"даги каби тўлиқ ҳимоячилар ўз бўйниларига олсалар бўлади. Айниқса, тўртинчи голда тўп қандай қилиб Бикмаевга бориб тушди, буни чуқур таҳлил қилиб чиқиш керак. Демак, "Ал Шабаб"даги ўйин бу шунчаки тасодиф эмас. Бундай бўлаётганига сабаб, "Пахтакор"нинг ҳимоя чизиғида кучли ўйинчилар йиғилгани билан, уларда мотивацияни уйғотувчи рақобатни йўқлигидадир.




Темурхўжа урмади!

"Хайдук"дан кетгач, Темурхўжа Абдухолиқовни мухлислар "Пахтакор"да кутдилар. Аммо якунда у "Локомотив" аъзосига айланди. Бу ерда пул катта роль ўйнади деб айтмаган бўлардим. У шунчаки ўйин амалиётига эга бўлишни истади. "Пахтакор" эса Сергеевга "ставка" қилди. Ҳисобни 2:0 кўринишга олиб келгач, "хўжа" "Пахтакор" мухлисларидан узр сўраган ҳолда голни нишонламади. Кўп ўтмай айнан унинг фаол ҳаракати эвазига "Локомотив" пенальти ишлади, яна кўп ўтмай у ҳисобни 4:0га етказиши мумкин эди. 100 фоизли имониятни эса у, "Пахтакор" мухлисларининг ҳаққи-ҳурмати бекор қилди. Агар унинг ўрнида бошқа бир футболчи бўлганида тўртинчи голни уриб, "Пахтакор" ўтирган захира ўриндиғининг ёнида аллақандай қилиқларни қилган бўларди. Темурхўжа на гол урди, на қилиқ! Сайтимиз ўқувчилари айнан шу ҳаракати учун унга раҳмат айтиб қўйишимизни сўради ва ОЧЛда унга омад тилаяптилар. Аммо Темурхўжа урмаса-да, Бикмаев барибир ҳисобни 4:0га етказди. Марат учун бу гол керак эди, сабаби у ҳам асосий таркибдан ўрин олишни истайди. Яна бир нарса, "Пахтакор"нинг 12-ўйинчисидан бошқа бирорта ўйинчи алоҳида ажралиб турмади. 



Жасур Ҳасанов ва унинг "қизили"

Ҳасановни бу ўйинга майдонга тушиши керак эмасди. Боиси, Ўзбекистон Кубоги финалида у қизил карточка олган ва чемпионат ҳамда кубок доирасидаги биринчи ўйинни қўйиб юбориши лозим. Лекин ўйиндан аввал "Пахтакор" раҳбарияти бу ҳақда "Локомотив"ни огоҳлантирди. ПФЛнинг рухсати билан футболчи майдонга тушди. Аммо у сиз ҳам "Локомотив" кеча ўйинда ютиб бўлган эди. Бу мавзуни ёзишдан мақсад аслида бошқа. "Бунёдкор" катта футболга кириб келганида, ишни биринчи бўлиб футболчиларни эмас, клуб структурасига савияли ходимларни йиғиш билан бошлаганди. Ўшанда улар қандай қилиб футболчиларга катта миқдордаги пулни ваъда қилишган бўлса, худди шундай муносабат ишчиларга ҳам бўлган. Айнан шунинг учун "Бундёкор"ни биз бугун профессионал клуб сифатида тан оламиз. "Локомотив" эса фақат эътиборни футболчиларга қаратяпти. Бу эса мана шундай муаммоларни келтириб чиқаряпти. Икки йил аввал ўринбосарлар сафида қизил карточка олган Алан Кусов эртасига асосий таркиб қайдномасидан жой олган эди. Ўшанда ҳам жамоага - 3 очко ёзса бўларди. Одатда клубларда бу ишлар билан спорт директори ва матбуот хизмати шуғулланади. Аммо "Локомотив"да айнан мана шу нуқталари, энг оғриқлиси саналади. Ўзбекистон чемпионатида-ку бу аҳамиятсиздир, аммо клуб ОЧЛда иштирок этяпти...




Мавсумолди репетиция...

ОЧЛ ва Суперкубокдаги ўйин четдан қараганда бизга қизиқарли чемпионатни таклиф қилаётгандек кўриняпти. "Пахтакор" ва "Насаф" ОЧЛда ўзларини яхши томонлама кўрсатяптилар. "Бунёдкор" сал ҳаракат қилса янада яхши натижа кўрсатиши мумкин. "Локомотив"ни эса биз кеча кўрдик. Бу ерда "Олмалиқ"нинг олдига ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифа қилиб қўйилибди. "Нефтчи"дан ҳам умидимиз катта. Агар шу йил ҳам жамоа бирор нарса қила олмаса, мураббийлар штабидан тортиб раҳбариятгача ўз вазифасини топширсалар ҳам бўлаверади. Боиси, 3 йил кичкина муддат эмас. Бу ерда Мираброр Зуфарович келишилган ўйинларда иштирок этаётганларни қаттиқ огоҳлантирди. Хулоса қилсак, бу йил ёмон чемпионат бўлмайди. Демак, кутамиз...


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика