UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланмоқда   0 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  0 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  9 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  15 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6

Супер? "Қўрқоқлар лигаси" ҳақида Янгиликлар

Супер? "Қўрқоқлар лигаси" ҳақида

Футбол борасида жуда ҳам тоқатсиз, баҳслашишни яхши кўрадиган ва мунтазам норози кайфиятда юрадиган халқимиз бор.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон биринчилиги баҳсларининг мусобақа номига муносиб эмаслиги туфайли "Олий Лига"ни қайтариш борасидаги таклифларни кунда, кунора ўқиб турамиз. Мухлислар чемпионатда интрига, чемпионлик пойгасида рақобат йўқлигидан мунтазам равишда нолишади.

Биринчидан, номни ўзгартиришдан осон иш йўқ, агар ҳаммаси шу билан битса. Яхшиси, бор энергияни шу номга муносиб бўлиш учун сарфлаган маъқул. Иккинчидан, интрига масаласи охирги йилларда топ-5'да ҳам муаммога айланиб қолди. Бундеслигада "Бавария", Францияда ПСЖ, Италияда "Ювентус"нинг гегемонлигини кўрдик, АПЛда "Сити" 20 очколик фарқ билан ғолиб бўлгани ҳам ёдимизда. Аммо, Европа томонларда "Лейпциг", "Лилль", "Эвертон", "Лацио"лар бор экан, чемпионлар ҳеч қачон тин ололмайди. 

Қуёшли ўлкамизда эса тарози ҳам, тошнинг оғирлиги ҳам ўзгача. Номи қанақа бўлишидан қатъий назар биз учун қадрли бўлган лигада сўнгги бор 2015 йилда 2 клуб чемпионлик учун курашганди. Ўшанда мусобақа ғолиби номига охирги турда аниқлик киритилган, "Пахтакор" 1 очколи тафовут билан чемпионликни тантана қилган эди. 

Кейинги йилларда пойтахтнинг молиявий ҳолати яхшироқ бўлган клубларидан бири бошқаларни катта фарқ билан ортда қолдиряпти ("Локо" ва "Пахтакор"). "Футболда пул биринчи даражали эмас. Олтин тўлдирилган қопларнинг майдонда югураётганини кўрганмисан?", дейишади. Вақти-вақти билан "Лестер", "Лилль" каби жамоалар буни исботлаб ҳам туради. 

Бироқ, юқорида айтганимиздек, бизда тарози ҳам, тошнинг оғирлиги ҳам фарқли. Ўзбекистонда пули бор клуб ўйинда ютади, чемпион бўлади. Майдонда 75 дақиқа кўринмаган футболчилар 3 ҳисса мукофот пули ваъда қилинса, охирги 15 дақиқада "Пахтакор"ни жарима майдонига "қамаб ташлайди". Тушундингиз-а, "Андижон"да етарли салоҳият бор, лекин у юзага чиқиши учун рақам охиридаги ноллар сони ортиши керак. 

Келинг, "Пахтакор" гегемонлигида ўтган сўнгги 3 мавсумни эслаймиз. 2018 йилнинг аввалидан бугунги кунга қадар "шерлар" Суперлигада 86 учрашув ўтказди. Бу муддатда Шота Арвеладзе жамоасини мағлуб қилиш фақат 5 нафар мураббийга насиб қилди: Улуғбек Бақоев (2 бор), Вадим Абрамов (2 бор), Рўзиқул Бердиев, Миржалол Қосимов ва Илҳом Мўминжонов.

ФАКТ: "Пахтакор" 2018 йилдан бери ўз майдонида 44 та учрашув ўтказган ва бирор марта мағлуб бўлмаган.

Ғалаба-ку майли, охирги йилларда "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилиш ҳам бошқалар учун муаммога айланиб қолди. Кузатишлар шуни кўрсатяптики, ўзбек клублари Тошкент грандига ўйин бошланишидан олдин ютқазиб бўлишади. Яъни, "Пахтакор"га қарши ўйин учун майдонга чиқиб келаётган футболчи ғалаба ҳақида деярли ўйламайди.

Тўғри, "SFI Management Group" даврида яратилган шароитлар масаласида ҳеч ким "Пахтакор" билан баҳслаша олмасди. Лекин, "шерлар" жорий йилнинг дастлабки 5 ойини маошсиз ўтказди. Қишда жамоанинг асосий етакчилари (Сергеев, Машарипов, Ҳамробеков, Ҳамдамов) Тошкентни тарк этди. Клуб жуда кучсизланди. Ўзбек футболининг мухлиси сифатида кишига алам қиладигани шу ҳолатида ҳам "Пахтакор" барчани ҳуркитяпти. 2021 йилда Питер Хюистра шогирдлари ички чемпионатда мағлубиятга учраганича йўқ. Бироқ, жамоанинг асл кучини ОЧЛ кўрсатиб берди.

Қўрқоқлар лигаси

2021 йилда "Пахтакор"нинг заифлашганини билса-да, бошқа клублар чемпионлик ҳақида умуман гапирмади. На мураббий, на раҳбар, на футболчилар! Жамоа олдига қўйилган вазифа ҳақида сўрасангиз, ким ОЧЛ йўлланмаси, ким юқори ўринларни кўрсатди. Ҳеч ким "чемпион бўламиз" демади. Буни сиз назокатга ёйишингиз мумкин, мен қўрқоқлик деб атайман. Суперлигада фаолият юритаётган барча мавсум бошланишидан олдин "шерлар"нинг навбатдаги чемпионлигини тан олиб бўлган эди. Ҳаттоки, мураббийлар аллақачон ўз хаёлларида "Пахтакор"ни 2022 йил чемпионига айлантирган бўлса ҳам, ажаб эмас. Бу қуёнлар тўдасининг касалланиб, ётиб қолган шеърдан ҳам қўрқишига ўхшайди. Спортча иштиёқ, мотивация ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Шу туфайли "Лестер"ники каби эртакларлар ёзилмаяпти.

Мавсум якунига қадар 14 та тур қолди. "Пахтакор" ва 2-поғона ўртасидаги фарқ 7 очко. Нима деб ўйлайсиз, қолган ўйинларда кимдир "шер"ни қафасга тиқишни уддалайдими? Чемпионатимизга қизиқиш ортиши учун бу жуда муҳим. 

Лекин, бир томонда Рашидов ва Черансиз қолган "Пахтакор" билан дурангдан қониқадиган Бақоев, португалча гапиришни ўрганолмаётган "Локо", мукофот пулини эшитмаса ўйнамайдиган "Андижон", 10-ўриндаги "Навбаҳор"ни кўрган кишининг хафсаласи пир бўлиб кетади...

20 йилдан бери тўхтамаётган жиззахлик афсона

Муаллиф :
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика