UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  0 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  12 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  4 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  42 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2

Суннатилла Абдуллажонов: “Рақобатчиларимиз билан ўйинларда иложи борича кўпроқ очко ишлашимиз керак” Янгиликлар

Суннатилла Абдуллажонов: “Рақобатчиларимиз билан ўйинларда иложи борича кўпроқ очко ишлашимиз керак”

Яйпаннинг “Турон” жамоаси Суперлиганинг 20-турида сафарда “Пахтакор” меҳмони бўлди (1:3).

Ушбу учрашувдан сўнг меҳмонларнинг тезкор футболчиси Суннатилла Абдуллажонов фикрларини билан ўртоқлашди.

“Икки бўлимда ҳам яхши ўйнадик. 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраётганимизда ҳам вазиятлар яратдик. Фойдаланишга келганда совуққонлик етишмади. Агар шу паллада гол уриб кетганимизда, ўйин бутунлай бошқача кечиши мумкин эди. Биз ҳужумдаги имкониятлардан фойдаланмаганимиз учун якунда гол ўтказиб юбордик”, – дейди Суннатилла Абдуллажонов. 

- “Турон” қандайдир руҳий “ўра”га тушиб қолгандек. Кетма-кет мағлубиятлар жамоанинг ички муҳитига қанчалик таъсир қилмоқда?

- Ҳаракат қилмоқдамиз. Бизга битта ғалаба керак. Агарда ютиб олсак? ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Барибир мағлубиятлардан сўнг рухий тушкунлик бўлади. Ички муҳит яхши. Вазифани бажаришга барча ишонмоқда. Раҳбарият ҳам қўллаб-қувватламоқда. Мағлубиятларни тезроқ унутишимиз керак, лекин тўғри хулоса чиқариш муҳим ҳисобланади. 

- Учрашувлар борган сари камайиб бормоқда. Жамоанинг Суперлигада қолиш масаласи эса ҳамон очиқлигича турибди...

- Олдинда 6 та тур кутиб турибди. Имкониятимиз бор. “Андижон”, “Сурхон”, “Машъал” билан ўйинларда максимал очко ишлашимиз зарур.  

- “Бунёдкор”да тўп тепаётганингизда, ўзингизни кўрсатишингиз қийин кечаётганди. “Турон”да эса эркинроқ ҳарака қиляпсиз. Игорь Шквирин қўл остида янада очиляпсиз. Бу нима билан боғлиқ?

- “Бунёдкор”да ҳимояда ўйнаётган эдим. “Турон”да ўз позициямда ҳаракат қилмоқдаман. Игорь Анатолевич ҳужумда ўйнатмоқда. Бемалол ўзим истагандек ўйнаяпман. Фурсатдан фойдаланиб, узоқ йўл босиб келган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика