UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  0 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  0 19:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 1:1 (матнли трансляция)  4 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  87 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7

Суннатилла Абдуллажонов: "Дебют ўйинда гол уриш ёқимли" Янгиликлар

Суннатилла Абдуллажонов: "Дебют ўйинда гол уриш ёқимли"

Яйпаннинг "Турон" клуби ёзги трансферлар вақтида мавсумнинг биринчи қисмини "Бунёдкор"да ўтказган Суннатилла Абдуллажоновни таркибга қўшиб олди.

Футболчи "Андижон" билан дебют ўйинида фаол ўйин намойиш этди ва гол урди. 

Хабарингиз бор, сайтимиз талқинига кўра Суннатилла Абдуллажонов 13-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Шу муносабат билан мухбиримиз ушбу футболчи билан интервью ташкил этди.

- Суннатилла, "Турон" таркибига келиб қўшилишингиз қандай юз берди?

- "Турон" клуби сафига қўшилишимга асосий сабаблардан бири жамоада Игорь Шквирин бош мураббий сифатида фаолият олиб бораётгани бўлди десам тўғри бўлади. Игорь Анатольевич билан илгари ҳам бирга ишлаганмиз. У киши 2016 йилда Олий лигада дебют қилишимга имконият яратиб берган эди. Шу сабабли ҳамиша Игорь Шквириндан миннатдорман. Ёзги трансферлар вақтида олдимда Суперлиганинг бошқа клубларидан ҳам таклифлар бор эди. Лекин ҳар томонлама ўйлаб кўрган холда "Турон" вариантида тўхталдим.

- Мухлислар учун бу қизиқ, қачон ва қаерда туғилгансиз? Шунингдек, қайси клуб тарбияланувчиси ҳисобланасиз?

- Мен 1996-йилда Тошкент шаҳрида туғилганман. "Бунёдкор" академияси тарбияланувчисиман.

- "Турон" 7-рақамли либосда ҳаракат қилаяпсиз, бу ўзингизнинг танловингизми?

- Ҳа, бу рақамни ўзим танладим, 7-рақамни ёқтираман.

- Дебют ўйинида киритган голингиз билан табриклаймиз. Шунингдек сайтимиз талқинига кўра, 13-тур рамзий терма жамоасига киритилдингиз. Таасуротлар қандай?

- Табрик ва эътибор учун катта раҳмат! Аввало "Турон" клуби раҳбарияти ва мураббийлар штабига менга ишонч билдирганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Дебют ўйинда гол уриш жуда ёқимли. Шунингдек тур рамзий терма жамоасига лойиқ топилганим менга қўшимча иштиёқ беради.

"Андижон" билан ўйинда гол уриб жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим. Гол уришга эришдим, лекин афсус ғалабани сақлаб қола олмадик.

- Келажакдаги мақсад ва режаларингиз қандай?

- Биринчи навбатда жорий мавсумда "Турон" олдига қўйилган вазифани бажаришга ёрдам бериш асосий мақсадим ҳисобланади. Ҳар бир ўйинда астойдил ҳаракат қилган холда жамоанинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Келажакда эса миллий терма жамоамиз сафида майдонга тушиш, шунингдек легионер мақомида ўйнаш мақсадларим бор.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика