Сульшер: "Умид қиламанки, кейинги мавсумда АПЛда чемпион бўла олишимизга МЮ футболчилари ишонишади"
09 фев 2019 00:21
Янгиликлар
Сульшер: "Умид қиламанки, кейинги мавсумда АПЛда чемпион бўла олишимизга МЮ футболчилари ишонишади"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Клаудио Раньери ва АПЛ чемпионлиги ҳақида фикр билдирди.
"Раньери "Лестер" билан муваффақиятга эришиб мураббийлик даражасини кўрсатган. У мен жуда қаттиқ ҳурмат қиладиган инсонлардан бири. Раньерининг услуби қарши ҳужум ҳисобланади. Айнан шундай жиҳатга эга "Фулхэм" бизга қаршилик кўрсатади.
Умид қиламанки, "Манчестер Юнайтед" футболчилари кейинги мавсумда АПЛ чемпионлигини қўлга киритишимизга ишонишади. Ўз кучига ишониш жуда муҳимдир. Чемпион бўлиш учун жамоа ҳар ўйинда ўз даражасини кўрсатиши керак", — дея Сульшернинг сўзларини келтирди клубнинг расмий саҳифаси.
АПЛ 26-турида "Фулхэм" манкунианликларни қабул қилади.
Фикрлар