Сульшер: "Сэр Алекс Фергюсон энг зўр мураббий"

Tolibjon Qosimov
21 дек 2018
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Оле-Гуннар Сульшер билан айни пайтда матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Унда мутахассис клубдаги биринчи куни ва Алекс Фергюссон ҳақида ҳам гапириб ўтди.

"Бу ерда 11 йилни ўйинчи сифатида ва 3 ярим йилни мураббий сифатида ўтказдим. Бу шу кунгача яшаган умримнинг учдан бир қисми. Ўзимни бу ерда уйдагидек ҳис қиламан. Мен учун бир неча ой давомида "Юнайтед"га ёрдам бериш фахр.

Ўйинчилар бахтли, улар яхши кайфиятда. Ҳамиша янги одамлар билан танишиш ёқимли. Айримлар билан таниш эдим, баъзилар билан эса энди танишдим.

Бу ерда ўйнаганимда менда энг зўр мураббий бўлган. Сэр Алекс Фергюссон ҳамма томонлама менга таъсир ўтказган.

Мен аллақачон у билан боғландим. У маслахатлашиш учун энг маъқул одам", - деди Сульшер.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/ManUtd