Сульшер "Саутгемптон"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчиларни айтди

Mirjalol Normatov
27 ноя 2020, 23:55
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер кадрлар борасидаги янгиликлар ҳақида гапирди.

Мураббийнинг айтишига кўра, АПЛнинг 10-тури доирасида "Саутгемптон"га қарши ўйин у оптимал таркибни ўйната олмаслиги мумкин.

"Скотт Мактоминай ва Поль Погба майдонда машғулот қилмади. Шу сабабли уларнинг якшанба кунги ўйинда қатнашиши сўроқ остида қолмоқда. Люк Шоу эса тикланишни энди бошлади. Карантинни ўтказган Лингард умумий гуруҳга қўшилди. Янги йил байрамидан кейин Фил Жонсни ҳам таркибга қайтаришни режалаштиряпмиз", - деди Сульшер.

"Саутгемптон" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви 29 ноябрь куни 19:00да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal