UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  1 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  10 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  22 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  5 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  31 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0

Сульшер Роналду ва Салоҳни таққослади Янгиликлар

Сульшер Роналду ва Салоҳни таққослади

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Криштиану Роналду ва "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни солиштиришлари ҳақида гапирди.

"Ҳар қандай баҳсда доим Криштиану Роналду тарафида бўламан. Унинг статистикаси ақл бовар қилмас даражада. Шунга қарамай, ҳозирда Муҳаммад Салоҳнинг ўйини олов сингари ловулламоқда. Унга қарши қўлимиздан келганича ҳимояланишимиз керак. Биз фақат Салоҳга қарши чора топа олишимиз керак бўлади.

Мен "Ливерпуль" ҳужум чизиғининг ашаддий мухлисиман. Уларга қарши тўп ўтказиб юбормаслик учун 95 дақиқа катта кўламда ишлашимиз керак.

"Ливерпуль" - сўнгги тўрт йил давомида биз таъқиб қилаётган жамоалардан бири. Уларнинг даражасига етиш учун олдинга интилишимиз керак", - деди Сульшер.

Роналду жорий мавсум АПЛда 5 ўйинда 3 та гол урди. Салоҳ эса чемпионатнинг 8 ўйинида 7 гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашуви 24 октябрь, якшанба куни соат 20:30 да бошланади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика