Сульшер МЮ хўжайинидан Бэйлни харид қилишни сўради

Alisher
28 янв 2020, 15:36
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер "Реал" вингери Гарет Бэйлни харид қилишни сўради.

Сульшер "қизил иблислар" хўжайинларидан битимни январда якунлашни сўраган.

"Манчестер Юнайтед" "Реал"га Бэйл учун 50-60 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Уэльслик футболчи жорий мавсум 30та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 3та ассистга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Гарет Бэйл "Реал"га 2013 йилда "Тоттенхэм"дан ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/eduardoinda

Сўнгги янгиликлар

Барча ›