UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  8 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6

Сульшер: "МЮ жасур бўлиши керак" Янгиликлар

Сульшер: "МЮ жасур бўлиши керак"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 23-тури доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Олд Траффорд"даги режа ўзининг самарасини берганди. Айни дамда МЮ - "Ливерпуль"дан очко олган ягона жамоа бўлиб турибди. Балки режаларни анча олдин тузиб олиш керакдир?

- Бу ўйинга бўлган режалардан бири эди. Ўтган йили ўйинлар учун умуман бошқача режалар тузардик. "Ливерпуль" билан икки марта мураббий сифатида ўйин ўтказдим. Иккисида ҳам икки хил ўйин кўрсатдик ва икки хил эмоциялар билан ўйинни якунладик.

Шунчаки ушбу сафарга ишонч ва жасурлик, ўзига ишонч - фақатгина яхши ҳиссиётлар билан чиқиш керак. Мерсисайдга келдингми, демак, ўзингга бўлган ишончни ошириш керак. Жамоани бошқариш керак. Бундай дербиларда кўплаб яккакурашлар бўлади. Шу боисдан индивидуал яккакурашларда ғалабага эришиб, барча ҳиссиётларни ўйинга асраш керак, - деди Сульшер.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика