Сульшер: "Европанинг энг кучли жамоаларидан бирини мағлуб этдик. Хўш, нима учун финалга чиқишни мақсад қилмаслигимиз керак?"
28 окт 2020 23:15
Янгиликлар
Сульшер: "Европанинг энг кучли жамоаларидан бирини мағлуб этдик. Хўш, нима учун финалга чиқишни мақсад қилмаслигимиз керак?"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоанинг ЕЧЛдаги мақсади ҳақида гапирди.
- Ўтган мавсумда ЕЧЛда қатнашиш учун жуда қаттиқ меҳнат қилдингиз. Шунга яраша жамоанинг ўйинларидан завқ оляпсизми?
- Ҳа, албатта, бу максимум. Биз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш учун майдонга тушяпмиз. Таркибимиз яхши ва сифатли футболчилардан ташкил топган. Шу боисдан навбатдаги ўйинларда ғалабани кўзласак бўлади.Биз Европанинг энг кучли жамоаларидан бирини сафарда мағлуб этдик. Хўш, нима учун ЕЧЛ финалини мақсад қилмаслигимиз керак?, - деди Сульшер.
Бугун манкунианликлар ЕЧЛнинг 2-турида "Лейпциг"га қарши майдонга тушади.
Фикрлар